Ўзбекистонда илмий ташкилот ходимларининг иш ҳақи ўртача 2 баробарга оширилади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
“Ўзбекистон-2030” стратегиясига асосан, ёш тадқиқотчиларнинг улушини ошириш, уларнинг илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида:
- 40 ёшгача бўлган тадқиқотчиларнинг улуши камида 60 фоизга етказилиб, илмий ташкилот ходимларининг иш ҳақи ўртача 2 баробарга оширилади;
- илмий, амалий, инновацион ва стартап лойиҳаларни молиялаштириш бўйича йиллик танловлар сони 20 тага етказилади;
- стажор-тадқиқотчилик, таянч докторантура, докторантура ҳамда мақсадли докторантура квоталари сони 5 200 тага етказилади.
Изоҳ (1)
Hecham unaqa emas 10mlnga yaqin olishni o'zi uchun ustama sertifikat toifalar olish kerey