Шавкат Мирзиёев раислигида мактабларда таълим сифатини янада ошириш, ўқувчи ўрнини кўпайтириш ҳамда ўқитувчилар малакасини ошириш ва уларга муносиб шароит яратиш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.
![](/static/Risolat/ustoz.jpg)
Йиғилишда муаллим ва ўқувчилар учун шароитларни яхшилаш, таълим сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани, хусусан, ўтган даврда муаллимларнинг ойлик иш ҳақи ўртача 2,5 баравар ошгани (ўртача ойлик 3 миллион сўм) айтилди.
Натижада, 6 миллион сўмдан 10 миллион сўмгача маош оладиган ўқитувчилар сони – 23 мингга етди, 10 миллион сўмдан юқори ойлик олувчилар 1 мингдан ошди. Яна 2 мингга яқин муаллимларга Вазир жамғармасидан қўшимча устамалар тўланяпти. Мактаблар юкламасини камайтириш мақсадида 700 минг ўқувчи ўрни яратилди. Бу – аввалги йилларга нисбатан 15 баравар кўп.
Изоҳ (1)
Vaaauu 2.5barobar? Infilyatsiya bilan hisoblasa qo'zg'almapti hisob. Oliy ma'lumotli boshlang'ich sinf o'qituvchilari o'rtacha 2.2 mln pul oladi. 23ming o'qituvchi maorif sohasinig 5%ham emasku.