Тошкент шаҳрида бир кунда 3 тонна нон ахлатга ташланади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Шаҳар “Махсустранс” ишлаб чиқариш бошқармаси бош инспектори Исмоил Сагдуллаевнинг ЎзАга маълумот беришича, айни пайтда пойтахтда энг кўп чиқиндига ташланадиган маҳсулот бу — нон ва озиқ овқат маҳсулотларидир. Бу маҳсулотларни йилдан йилга чиқиндига ташлаш ҳолатлари ортиб бормоқда.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида бир кунда 2 минг 300 тонна чиқинди йиғиб олинса, шундан 3 тоннага яқини нондан иборат.
Изоҳ (0)