Ливияда сув тошқинлари оқибатида 150 киши ҳалок бўлди, уларнинг сони 250 кишига етиши мумкин. Бу ҳақда “РБК” хабар берди.
Сув тошқинларига Дерна шаҳрига ёпирилган “Даниэль” циклони сабаб бўлган. Ливия Миллий бирлик ҳукумати шаҳарда табиий офат режимини эълон қилган. Табиий офат туфайли Ал-Байда шаҳри ҳам жиддий зарар кўрган. Армиянинг маҳаллий аҳолини эвакуация қилиш операцияси натижасида беш нафар ҳарбий хизматчи билан алоқа узилган.
“Дерна шаҳрида 150 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ киши бедарак йўқолди. Кучли ёмғирлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 250 нафарга етиши мумкин”, — дейилади хабарда.
“Даниэль” циклони 10 сентябрь куни Ливиянинг шимоли-шарқига ёпирилди. У қирғоқ бўйидаги шаҳарларга кучли шамол, ёмғир ва момақалдироқларни олиб келди. Шу куни Ливия миллий армияси қўмондони Халифа Хафтар барча ҳарбий қисмларнинг жанговар тайёргарлиги даражасини максимал даражага кўтарди.
“Душанбадан пайшанбагача (11 сентябрдан 14 сентябргача) давлат ва хусусий сектордаги барча муассасаларда байроқлар ярим туширилади”, — деди шарқдаги Бенғози шаҳрида фаолият юритувчи парламент томонидан сайланган вазирлар маҳкамаси.
Изоҳ (0)