Бразилияга тропик циклон ёпирилди. Табиий офат оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлди, дея хабар қилди жанубий Rio-Гранде-ду-Сул штати губернатори Эдуардо Лейте. Қайд этилганидек, қўшни Санта-Катарина штатида яна бир киши ҳалок бўлди.
Rio Гранде-ду-Сул фуқаролик мудофааси департаменти бир кун аввал қутқарувчилар Мусун шаҳридаги уйлардан бирида 15 кишининг жасадини топгани ҳақида хабар берди. Шаҳар мери Матей Трояннинг сўзларига кўра, табиий офат натижасида кўплаб одамлар жароҳатланган, ўнлаб одамлар бедарак йўқолган. Айни пайтда Мусун шаҳрининг 80 фоиздан ортиғи сув остида. Шаҳарда на электр, на уяли алоқа мавжуд.
Rio Гранде-ду-Сул расмийларига кўра, табиий офатдан 25 мингдан ортиқ одам жабр кўрган, 300 дан ортиқ бино вайрон бўлган. Фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш учун қўшимча қутқарув кучлари юборилди, полиция ва ҳарбийлар ёрдам бермоқда. Об-ҳаво маълумотларига кўра, минтақада ёмғир 8 сентябрь, жума кунига қадар тўхтамайди, деб хабар берди Globo телеканали.
Изоҳ (0)