• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саёҳат

    Худонинг мусофири, пайғамбар суйган хурмолар ва 40 дақиқада қайтган яхшилик — “Дарё” мухбири Макка ва Мадина таассуротлари ҳақида

    Саудия Арабистонида бўлиб қайтган “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев сафари давомида ўзи гувоҳ бўлган ибратли жиҳатлар ва воқеаларга эътибор қаратди.

    Описание
    Фото: Азизбек Абдувалиев

    “Хуш келибсан, Худонинг мусофири!”

    Мадина аэропортида “Худонинг мусофири, Муҳаммад пайғамбар шаҳрига хуш келибсан!” дея ёзиб қўйилибди. Бугунги кунда бу муқаддас манзилни макон тутган зиёратчиларнинг ҳар бешинчиси ўзбекистонлик ё бошқа давлатда яшовчи миллатдошимиз бўлса ажаб эмас.

    Фото: Азизбек Абдувалиев

    Айрим меҳмонхоналарда истиқомат қилувчиларнинг деярли бари ўзбек. Баъзан кўпдан бери кўришмаган ҳамкасб, таниш ёки қариндошингни айнан Мадина ёки Мадинада учратасиз. Икки муқаддас шаҳардаги дўконлар сотувчилари ҳам аллақачон ўзбек тилини савдо-сотиқ қиладиган даражада ўзлаштириб олган.

    Фото: Азизбек Абдувалиев
    Фото: Азизбек Абдувалиев

    Хуллас, зиёрат пайти ўзингизни Ватандан олисда, ҳижратда ҳисоблашга ҳам деярли ҳожат йўқ.

    Тупроқдан яралганмиз, тупроққа қайтамиз

    Мадинада ер юзидаги қабристонларнинг энг афзали — “Жаннат ал-Боқиъ” жойлашган. Бу ерда Расуллулоҳнинг оила аъзолари, яқинлари, саҳобалар, тобеинлар, уламолар ва азиз-авлиёлар дафн этилган. Қабристон ҳар қандай безак ва жимжимадан холи, қабрлар фақат тупроқ ва тошдан иборат.

    “Жаннат ал-Боқиъ” қабристони
    Фото: Азизбек Абдувалиев
    “Жаннат ал-Боқиъ” қабристони
    Фото: Азизбек Абдувалиев

    Маккадаги “Жаннатул Муалла” қабристонида ҳам шу ҳолат. У ерда яшил дарахт остида Хадича онамиз дафн этилган, буни фақат шу белгидан пайқаш мумкин, холос.

    “Жаннатул Муалла” қабристони
    Фото: Азизбек Абдувалиев

     Шунингдек, бу манзилда пайғамбаримизнинг боболари, амакилари ва биринчи ўғиллари Қосимнинг қабрлари ҳам бор. 1926 йили улар дафн этилган қабрлар текисланиб, мақбаралар бузиб ташланган. Бузиш жараёнида бирорта қабр вайрон бўлмагани айтилади.

    “Жаннатул Муалла” қабристони
    Фото: Азизбек Абдувалиев

    Ҳаж ва умрага келганлар бу ерни ҳам зиёрат қилишлари одат тусига кирган. Эркаклар ичкарида Қуръон тиловат қилишлари мумкин, аёлларга эса қабристонга кириш ман этилган.

    “Машинангизни туртиб юбордим, узр”

    Мадинада ҳам, Маккада ҳам ўзбекистонликларни ажаблантириши мумкин бўлган ҳолат маҳаллий аҳолининг автомобилларининг кўринишига бўлган бефарқлиги. Аксарият машиналарнинг қаеридир қирилган, қаеридир пачоқ бўлган. Бироқ уларни тузатиш ёки бўятиш ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмайди.

    Фото: Азизбек Абдувалиев
    Фото: Азизбек Абдувалиев

    Йўлларда ҳайдовчиларнинг бақир-чақири, уруш-жанжали кўзга ташланмайди, қулоққа эшитилмайди. Агар кимдир қайсидир машинани туртиб юборса, бир-биридан узр-маъзур сўраб, йўлида давом этади. Ваҳоланки, улар орасида қиммат русумдаги автомобиллар ҳам бор.

    Фото: Азизбек Абдувалиев

    Зиёратчиларга бепул тарқатиладиган Қуръон, пайғамбар суйган хурмолар

    Мадинадаги Қуръони карим нашр этиш маркази бутун дунёдан келган зиёратчилар бориши одат тусига кирган манзиллардан бири ҳисобланади.

    Фото: Азизбек Абдувалиев
    Фото: Азизбек Абдувалиев

    Бу ерда йилига 20 миллионга яқин нусхада Мусъҳаф чоп қилинади. Зиёратчилар марказ босмахонасида бўлиб, муқаддас китоб қай тарзда чоп этилишини ўз кўзлари билан кўриши мумкин. Чиқишда эса уларнинг ҳар бирига Қуръон ҳадя қилинади.

    Фото: Азизбек Абдувалиев

    Мадина хурмолари билан ҳам машҳур шаҳар ҳисобланади. Расулуллоҳ барглари тушмаслиги сабаб уни мусулмонга қиёс қилган, хурмони бошқа меваларга қараганда яхши кўриб истеъмол қилган. Мадинада “Ажва” хурмосини экканлари, унинг меваси заҳар ва сеҳрни кесиш хусусиятига эга деб билганлари айтилади.

    Фото: Азизбек Абдувалиев

    Зиёратчилар Мадина хурмозорларида бўлиб, пайғамбар суйган хурмолардан тотиб кўришлари ва харид қилишлари мумкин.

    “Макка жамоат кутубхонаси”

    Маккада, Каъбатуллоҳ яқинида жойлашган сариқ тусдаги бино ўрнидаги уйда бундан 1500 йил аввал Расуллуллоҳ дунёга келган. У зот вафот этганларидан сўнг уй халифа Хорун ар-Рашиднинг онаси томонидан сотиб олинади ва унинг ўрнида гўзал масжид барпо этилади. Бироқ 1803 йили ўша пайт Маккани эгаллаб олганлар тарафидан бузиб ташланади. Усмонлилар шаҳарни қайтариб олганидан сўнг масжид тўлиқ тикланади. Аммо 1924 йили тарих яна такрорланади.

    Фото: Азизбек Абдувалиев

    Ҳозир бу ерда қад ростлаган бино “Макка жамоат кутубхонаси” деб номланади. Лекин яқин орада унинг очилганини ҳеч ким кўрмаган. Фақат манзил тарихини билганлар бу ерга келиб, дуо-фотиҳа қилиш, полиция эса уларни ҳайдаш билан овора.

    Фото: Азизбек Абдувалиев

    “Омонат офиси”

    Ҳарами шарифда йўқолиб қолган одамларни қидириш хизмати ва топилмалар бюроси бор. Иккинчисини бу ерда “Омонат офиси” дейишади. Ушбу идора 24 соат мобайнида ишлайди ва зиёратчиларга йўқотиб қўйган буюмларини топишда кўмак беради. Бу ерда йўқ нарсанинг ўзи йўқ: кармонлар, пуллар, сумкалар, соябонлар, соатлар, телефонлар ва ҳоказо. Гуруҳимиздаги шеригимиз Каъбани тавоф этиш чоғида қиммат смартфонини йўқотиб қўйгач, миршабларга мурожаат қилдик. Улар омонат идорасига боришни маслаҳат берди.

    Фото: Азизбек Абдувалиев

    Тавофни якунлаб, телефон йўқолганидан чамаси бир соат ўтганидан сўнг бу манзилга етиб бордик. Бизга телефонлар тахламини кўрсатишди ва улар орасидан шеригимизнинг смартфони ҳам чиқиб келди. Уни олиш учун паспорт ёки бошқа ҳужжатлар талаб этилмади: ходимга телефондаги фотолар кўрсатилди, олинганлиги ҳақидаги тилхат тўлдирилди ва буюм қайтариб олинди. Гуруҳдошимиз телефонини топиб, тезда ушбу идорага етказган номаълум ҳарам ходими ёки зиёратчини дуо қилганича меҳмонхонага йўл олди.

    Фото: Азизбек Абдувалиев

    40 дақиқада қайтган яхшилик

    Маккада яхшиликни 40 кун ёки 40 соатда эмас, 40 дақиқада қайтганига гувоҳ бўлдим. Шаҳардаги йирик меҳмонхоналар Каъбатуллоҳга элтиш учун бепул ва тун-кун ишлайдиган автобуслар қатновини йўлга қўйган. Бироқ Ҳарами шариф ҳудуди ниҳоятда катта, одам эса жуда кўп бўлгани учун айниқса катта ёшдаги зиёратчилар кўпинча адашишади. Бомдод намозидан чиқаёцам, эшик олдида бир онахон полициячига ниманидир тушунтиролмай, хуноб бўлиб турган экан. Дарров олдиларига бордим ва керакли меҳмонхонага элтадиган автобусгача бирга кетдик. Онахон Тошкентдан экан, худди биз катта иш қилгандек боргунча дуо қилди.

    Фото: Азизбек Абдувалиев

    Меҳмонхонага келсам, ойим оғизларидан бол томиб, тошкентлик эр-хотин зиёратчиларни мақтаб кетди. У киши ҳамроҳларини йўқотиб, кимдан нажот топишни билмай турса, бу жуфтлик ҳолатни сезиб, бекатгача ўзлари билан олиб келиб, автобусга чиқариб юборибди. Воқеалар деярли бир пайтда содир бўлган. Бу кўмак кимгадир майда нарсадек туюлиши мумкин, лекин мусофир юртда ва хусусан тил билмайдиган кексалар учун ниҳоятда аҳамиятли.

    Фото: Азизбек Абдувалиев

    Энг қадрли совға

    Замзам булоғи Ҳарами шарифнинг айнан қай бир ҳудудида эканлиги борасида кўп баҳслар бор. Пайғамбар туғилиб-ўсган уй яқинидаги манзилда жойлашгани ҳақиқатга яқинроқ кўринади. Бу ердаги булоқ мармар билан қопланиб, атрофи панжара билан тўсилгани, зиёратчилар оқимини тартибга солиш учун эса назоратчилар қўйилгани ҳам бунга далил бўлса керак.

    Фото: Азизбек Абдувалиев

    Зиёратни якунлаб, ватанига йўл олаётган ҳожиларга аэропортда 5 литрли идишда Замзам суви берилади. Сув юкингиз ҳисобига қўшилмайди, расмийлаштирилганидан сўнг бошқа юқлардан алоҳида топширилади ва юртга қайтгандан сўнг қабул қилиб олинади. Улар ўзлари билан олиб келадиган совғалар ичида энг қадрлиси ҳам шу бўлса ажаб эмас..

    Фото: Азизбек Абдувалиев
    21.04.2023, 17:00   Изоҳ (0)   20515
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Маккадаги Нур тоғига саёҳат. “Дарё” мухбири исломдаги илк ваҳий нозил бўлган Ҳиро ғоридан репортаж тайёрлади (видео)

    26.02.2023, 22:29

    Бош териси ҳам ювиладиган салонлар, номига қараб танланадиган квартиралар, савдолашиш мумкин бўлган супермаркетлар — Жанубий Корея ҳақида 10 та қизиқарли факт

    13.04.2023, 21:20

    Кунчиқар мамлакатнинг чет элликларни ҳайратда қолдирадиган, аммо японлар учун одатий ҳол бўлган яшаш тарзини акс эттирувчи суратлар

    10.04.2023, 20:56

    Италия фақат пицца ёки Колизей дегани эмас: Мамлакатни умуман бошқа томондан кўрсатадиган суратлар

    14.03.2023, 17:19

    Дунёдаги митти давлатлардаги ғаройиб одатлар ва ақл бовар қилмайдиган қонунлар

    03.03.2023, 10:25

    Италян ошхонаси: Нима учун италияликлар ҳар куни пицца ва макарон ейишса ҳам семирмайди? 

    02.03.2023, 20:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга насбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.