Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12178.1
    • RUB 126.06
    • EUR 13028.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +18°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Саёҳат

    Бир чашка кофе нархига: 1 еврога уй сотиб олишингиз мумкин бўлган 8 та давлат. Улар орасида Япония ва Америка ҳам бор

    11 май, 10:40 14335

    Кўчмас мулк нархлари ҳар йили ўсиб бормоқда. Бироқ дунёда уйлар арзимаган пулга, ҳатто текинга бериладиган жойлар мавжуд.

    Самбука, Италия

    Фото: Shutterstock

    Аҳолиси кам бўлган Италия шаҳар ва қишлоқларида атиги бир еврога кўчмас мулк сотиб олиш мумкин. Бу аҳоли сонини кўпайтириш учун бир таклиф, аммо бундай уйга эгалик қилишнинг шартлари бор.

    Самбукадаги бинолар янги эмаслигини тушуниш керак. Шу сабабли ҳукумат янги эгаларига уч йил ичида уйни таъмирлаш мажбуриятини юклайди. Ҳатто кўчмас мулк сотиб олганлар томонидан таъмирлашга сарфланиши керак бўлган маълум бир миқдор ҳам бор — 15 минг евро.

    Рубе, Франция

    Фото: Shutterstock

    Рубе — мамлакат шимолидаги кичик шаҳарча, Бельгия билан чегарада жойлашган. Бу жой иқтисодий жиҳатдан барқарор ва йилдан йилга ривожланишда давом этмоқда. Расмийлар барча ҳудудларни босқичма-босқич аҳоли билан тўлдириш ва шаҳарга чиройли кўриниш беришни режалаштирмоқда. Улар бунга эскирган биноларни бир еврога сотиб оладиган, кейин эса уларни ўзлари тартибга соладиган янги аҳолини жалб қилиш орқали эришмоқчи.

    Самбукада бўлгани каби Рубедаги уйлар ҳам атиги бир евро туради. Бироқ харидор у ерда камида 5 йил яшаш мажбуриятини олиши ва ушбу нархга мулкка эга бўлиш учун барча молиявий кучларини таъмирлашга сарфлаши керак.

    Токио, Япония

    Фото: Shutterstock

    Токио аҳолиси 13,96 миллион кишини ташкил этади ва бу ерда умуман бўш уйлар йўқдек туюлади. Бироқ ундай эмас. Уларнинг ташқи кўриниши битта ғайриоддий хурофот билан боғлиқ: агар уйда бирон бир муаммо юзага келган бўлса, энди бу уйда яшаш мумкин эмас деб ишонилади. Табиийки, бу тамойилга фақат маҳаллий аҳоли амал қилади, улар баъзан ўз мулкларини тақдир ҳукмига топширадилар.

    Чет элликлар бунга ишонмайдилар. Кўпчилик Япония пойтахтига доимий яшаш учун кўчиб ўтишни орзу қилади.

    Окутама, Япония

    Фото: Shutterstock

    Бахтсиз ҳодиса содир бўлган уйларни тарк этиш керак деган хурофот нафақат Токиода, балки бутун мамлакатда мавжуд. Шунинг учун Окутама қишлоғида бўш мулклар кўп. Яхши табиат ва сайёҳларни ўзига тортадиган сокин танҳо жой айни муддао.

    Расмийлар Окутамага ёшларнинг қизиқишини пайқаб, махсус дастур жорий қилган — қишлоқдаги бўш уйларга фақат 43 ёшдан катта бўлмаган одамлар кўчиб ўтишлари мумкин. Бундан ташқари, доимий эгалик қилиш учун уйда камида 22 йил яшашингиз керак.

    Buffalo, АҚШ

    Фото: Shutterstock

    Шаҳар ҳокимияти махсус Урбан Homestead дастурини ишлаб чиқди. Унинг бир қисми сифатида уйни бир еврога сотиб олиш ҳам мумкин. Талаблар деярли бир хил: янги кўчмас мулкда камида 3 йил яшашингиз керак, шунингдек, уни таъмирлашга сармоя киритишингиз лозим.

    Детройт, АҚШ

    Фото: Shutterstock

    Рэпер Эминем шу шаҳарда туғилган — ўша пайтда Детройт янги келганлар орасида катта талабга эга эмасди. Кейинчалик у ерда жиноятчилик, банкротлик ва ишсизлик авж олди.

    Аҳоли узоқ вақтдан бери шаҳарни сайёҳлар учун гўзал ва жозибали қилиш мумкинлигига ишонишни тўхтатди. Шунинг учун ҳокимият эски уйларни кам пул эвазига беришни бошлади, аммо муаммо шундаки, бу бинолар уйсизлардан бошқа ҳеч кимга керак эмасди. Бундан ташқари, бошқа штатлар ҳам арзон ерларни таклиф қилишарди — у ердаги иқтисодий аҳвол Детройтга қараганда анча яхши эди.

    Ливерпуль, Буюк Британия

    Фото: Shutterstock

    Статистикага кўра, Ливерпулда камида 200 минг уй ярим йил давомида бўш қолиши мумкин. Уларнинг кўплаб собиқ эгалари 70-, 80- ва 90 йиллардаги ишсизлик даврида мулкни тарк этишган.

    Ҳокимият ҳозирда ҳам уйларни бир еврога сотиш орқали шаҳарнинг чеккаларида аҳолини тўлдиришни режалаштирмоқда. Бироқ сотиб олиш қоидалари қатъий: бу ҳаётингиздаги биринчи кўчмас мулк битими бўлиши керак, сиз ҳам фуқароликка эга бўлишингиз ва бинони шаҳар талабларига мувофиқ таъмирлаш мажбуриятини олишингиз лозим.

    Кандела, Италия

    Фото: Shutterstock

    Баъзида шаҳар ҳокимияти одамларга кўчиб ўтиш учун пул ҳам тўлайди. Масалан, Кандела шаҳрида. Ҳукумат бу ердан уй-жой олганларга 2 минг евро тўлашга тайёр.

    Бу пулларни олиш учун Италия фуқароси бўлишингиз ва йилига камида 7.5 минг евро ишлаб топишингиз керак. Яна бир шарт бор: агар шаҳарга оиласиз кўчиб ўтмоқчи бўлсангзи, 2 000 евро ўрнига атиги 800 евро тўланади.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Тавсия этамиз

    “Беш-олти фуқаро ўтирибди. Орқа эшикдан чиқиб кетинг хўжайин, деб сизни халқдан узиб қўядиганлар ҳам бўлади” — Зоир Мирзаев раҳбар инқирози ҳақида 

    23:00 / 21.09.2023

    Яҳудийларнинг покланиш маросими, намойишга чиққан ўқитувчилар, қирол билан кечки овқат — 21 сентябрь суратлари

    22:00 / 21.09.2023

    Олий суд Хоразмдаги меҳрибонлик уйида қизларни зўрлаган амалдорларга жазо ўзгаришсиз қолгани ҳақидаги хабарни рад этди 

    13:00 / 21.09.2023

    БМТ ассамблеясидаги можаро, намойишга чиққан тракторлар, бўрон қурбонларини дафн этаётган кўнгиллилар — 20 сентябрь суратлари 

    23:00 / 20.09.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Олтинга инвестиция киритиш ишончлими?

    20:00 / 21.09.2023

    Ўзбекистон уран қазиб олиш бўйича дунёда 5-ўринда. Асосий кўрсаткичлар

    16:00 / 15.09.2023

    Меҳнат дафтарчаси йўқолса, қандай қилиб пенсияга чиқиш мумкинлиги тушунтирилди

    14:00 / 09.09.2023

    Давлат бюджетининг тўрт кунлик даромад ва харажатлари миқдори очиқланди. Харажатлар анча юқори

    16:00 / 08.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Чет элда туғилган бўлса-да, ўз ватанида машҳур бўлган турк актёрлари (фото)

    09:00 / 21.09.2023

    iPhone 15 Prо Мах расмий сотувдан бир кун олдин “Малика” бозорида сотилмоқда. Унинг нархи қанча?

    21:00 / 21.09.2023

    Амударё суви бўйича қўшнилар билан ҳеч қандай келишув йўқ — “Толибон”

    21:00 / 21.09.2023

    Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркакка жазо тайинланди

    12:00 / 21.09.2023

    Россия Украинанинг тўрт вилоятига йирик ракета зарбаларини берди (фото, видео)

    11:00 / 21.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?