АҚШ Словакиянинг шарқий чегарасини ҳимоя қилиш лойиҳаси учун 3,6 миллион доллар ажратади. Бу ҳақда Словакиянинг “Дэнникн” нашри ёзмоқда.
Унга кўра, бу маблағлар ўқув машғулотлари ва шарқий чегарани қўриқлаш учун ускуналар етказиб беришга сарфланади.
“Лойиҳа чегарани қурол-яроғ, гиёҳванд моддалар ва одамларнинг ноқонуний олиб ўтишидан ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, чегарани қонуний кесиб ўтишни осонлаштиришга йўналтирилиши керак”, — дейилади баёнотда.
Нашрнинг таъкидлашича, лойиҳа яқин икки йил ичида амалга оширилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)