Янги Зеландияда жарроҳлик амалиёти пайтида аёлнинг қорнида қолиб кетган 17 сантиметрлик асбоб 1,5 йил ўтиб, олиб ташланди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Янги Зеландия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг назорат органи вакили Мораг Макдауэллнинг сўзларига кўра, 2020 йилда жарроҳлар кесарча кесишдан кейин аёлнинг қорнида 17 сантиметрлик пластик ретракторни унутиб қолдиришган.
2021 йилда аёл тез ёрдам бўлимига оғриқ шикояти билан мурожаат қилган. Унга қорин соҳасининг компьютер томографияси буюрилган, натижада бегона жисм аниқланган.
Маълум бўлишича, ретрактор олдиндан тузилган операция учун асбоблар рўйхатида жой олмагани сабабли унутилган. Жарроҳ рўйхатдаги асбоб жуда кичик эканини кўриб, ундан иш пайти фойдаланишга қарор қилган.
Шифокорлар бемордан ёзма равишда узр сўраган. Уларга нисбатан қандай жазо қўлланилиши ҳозирча маълум эмас.
Изоҳ (0)