Келгуси қишда Россия президенти Владимир Путин ядро қуролидан фойдаланиш билан дунёни чўчитади. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленскийга таяниб, “Интерфакс” хабар берди.
“Менимча, Путиннинг бир йўли қолди — дунёни ядро қуроли билан қўрқитиш. У Украинани эмас, бутун Ғарбни қўрқитади, гарчи биринчи навбатда Украина ва украиналиклар жабр кўрса-да, у буни амалга оширади. У Ғарб ҳамкорлари орасида бирдамликнинг нозик жойини топди”, — деди у.
Зеленскийнинг фикрича, Путин “Ғарбга ва биринчи навбатда АҚШга босим ўтказади, чунки улар ҳам заиф даврда бўлади, яъни сайлов вақти”.
“Президент Байден тинчлик ҳар қандай қуролдан кучлироқ эканига шубҳа қилмаслиги керак. Бир оз мувозанатни сақлаётган давлатлар, масалан, Исроилнинг фикрига кўра, душманларимиз ҳар хил бўлса-да, бир хил маънавий қадриятларга эга эканимизни тушуниши керак. Гарчи охир-оқибат Россия тинч ҳаётнинг ҳар қандай душманига сармоядор эканига ишонаман.
Ядро қуроли билан қўрқитиш бўлади, бу вақтдан ўтиш керак. Қишда блекаутга уриниш ва ядровий қурол билан чўчитиш бирга кечади. Чунки Путин агрессиясининг аргументлари йўқ. У шахс ва сиёсатчи сифатида бўшашди”, — деди Зеленский.
Изоҳ (0)