• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Озиқ-овқат юклари ҳаракатини тартибга соладиган қоидаларни соддалаштириш тарафдоримиз” — Шавкат Мирзиёев

    Самарқандда 7—8 сентябрь кунлари озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтиши тўғрисида хабар берилганди. Шавкат Мирзиёев мазкур конференция иштирокчиларига мурожаат йўллади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинган мурожаат матни билан қуйида тўлиқ танишиш мумкин.

    Ҳурматли анжуман иштирокчилари, хонимлар ва жаноблар!

    Сиз, азизларни қадимий ва гўзал Самарқанд шаҳрида озиқ-овқат хавфсизлигига бағишлаб ўтказилаётган халқаро конференциянинг очилиши билан чин қалбимдан табриклайман.

    Мазкур анжуманда дунёнинг 32 та давлатидан 620 нафардан зиёд хорижий меҳмон ҳамда 30 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотдан вакиллар қатнашаётгани унга жаҳон миқёсидаги катта қизиқиш ва эътибордан далолатдир.

    Албатта, ушбу конференция учун айнан Самарқанд шаҳри танлангани бежиз эмас. Қарийб уч минг йиллик тарих ва маданиятга эга бўлган бу кўҳна шаҳар асрлар давомида Буюк ипак йўлидаги муҳим чорраҳа бўлиб келган.

    Сизларга яхши маълумки, озиқ-овқат хавфсизлиги, уни барқарор етказиб бериш, очлик ва қашшоқликка қарши кураш масалалари бугун ҳам ўта долзарб бўлиб қолмоқда.

    Сўнгги ўн йилларда “яшил инқилоб” ва инновацион технологияларнинг кенг жорий этилиши туфайли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми кескин ошди, тобора кўпайиб бораётган дунё аҳолисини озиқ-овқат билан таъминлашда сезиларли ютуқларга эришилди.

    Афсуски, кейинги пайтда коронавирус пандемияси, жаҳон сиёсати ва иқтисодиётидаги инқирозлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш тизимида занжирларнинг узилиши ва нархлар ошишига сабаб бўлди.

    Бундан, айниқса, ривожланаётган мамлакатлар жабр кўрмоқда. Глобал иқлим ўзгаришлари, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тизимига инвестиция ҳажми камайиши вазиятни янада оғирлаштирмоқда. Бу эса Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни хавф остида қолдирмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш жанобларининг 2021 йилда озиқ-овқат тизимлари бўйича глобал саммит ўтказиш борасидаги ташаббусини биринчилардан бўлиб қўллаб-қувватлади. Бугунги анжуман ана шу саммитнинг мантиқий давомидир.

    Ҳозирги вақтда қишлоқ хўжалиги экинларининг серҳосил, ташқи таъсирларга чидамли навларини яратиш, чорва наслини яхшилаш ўта муҳим аҳамият касб этмоқда. Фермерлар ва кичик ишлаб чиқарувчилар учун ахборот-консалтинг марказларини ташкил этиш, уларни ресурс тежайдиган илғор технология ва усуллар бўйича ўқитиш учун агро-консалтинг хизматлари сифатини тубдан яхшилаш ҳам долзарб бўлиб бормоқда.

    Замонавий технологиялар ва қишлоқ хўжалиги техникаси ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлардаги фермерлар учун бир хилда очиқ ва ҳамёнбоп бўлиши керак. Биз халқаро молия институтларини ушбу масалага алоҳида эътибор қаратиб, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг “яшил технологиялар”дан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича аниқ амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқишга чақирамиз.

    Биз энг зарур маҳсулотлар савдоси ва транспортировкасида тўлиқ эркинлик ҳамда озиқ-овқат юклари ҳаракатини тартибга соладиган қоидаларни соддалаштириш тарафдоримиз. Савдо йўллари хавфсизлиги ва очиқлигини таъминлаш давлатлараро муносабатларда ўзгармас тамойил бўлиб қолиши зарур.

    Қадрли дўстлар!

    Ўзбекистон замини ўзининг қадимий ва бой деҳқончилик анъаналари, ғоят хилма-хил, мазали ва ноёб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан азалдан шуҳрат қозониб келади.

    Агротармоқ иқтисодиётимиздаги етакчи секторлардан бири бўлиб, меҳнатга лаёқатли аҳолимизнинг 27 фоизи ушбу соҳада меҳнат қилади.

    Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини янада самарали ва ресурс тежайдиган соҳага айлантириш, қишлоқда аҳоли ҳаёт даражасини яхшилаш, халқимизни арзон ва барқарор нархларда хавфсиз ва витаминларга бой озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, соғлом овқатланишни йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда.

    Бизнинг юртимиздан етишиб чиққан, Ғарбда “Авиценна” деган ном билан шуҳрат қозонган буюк аллома Ибн Сино бобомиз ўрта асрлардаёқ “Кимки узоқ ва соғлом ҳаёт кечиришни истаса, аввало, овқатнинг сифати ва миқдорига эътибор қаратсин”, деб таъкидлаганлар.

    Албатта, дунё аҳолиси ўртасида соғлом овқатланиш маданиятини шакллантириш – узоқ давом этадиган жараён. Бу мақсадга эришишда барча давлатлар ҳукуматлари, ишлаб чиқарувчилар, олимлар ва тиббиёт ходимлари яқин ҳамкорликда иш олиб боришлари лозим, деб ҳисоблаймиз.

    Ҳурматли анжуман иштирокчилари!

    Сизлар конференция давомида ана шундай муҳим масалалар ҳақида атрофлича фикр алмашиб, глобал миқёсда озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган янги ташаббус ва амалий таклифларни ишлаб чиқасиз, деб ишонаман.

    Меҳмондўст Ўзбекистон заминига хуш келибсиз! Мамлакатимизга ташрифингиз мазмунли ва самарали бўлсин!

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон президенти

    07.09.2023, 11:24   Изоҳ (0)   6565
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва уларни тақсимлашда ёндашувларни ўзгартириш лозим” — Азиз Воитов Озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро конференция ҳа...

    06.09.2023, 19:20

    Озиқ-овқат хавфсизлиги G20 саммитининг марказида бўлади

    06.09.2023, 21:20

    Фарғонада қўшнисининг машинаси шиналарига зиён етказган 13 ёшли бола калтакланди

    07.09.2023, 10:59

    Интерпол халқаро қидирувда бўлган икки Ўзбекистон фуқаросини БААдан экстрадиция қилди

    07.09.2023, 10:58

    Uzum Market миллий маркетплейси ўзбекистонликлар орасида энг машҳур маҳсулотлар ассортиментини кенгайтиради: платформада “Оила Танлови” бренди остида товарлар пайд...

    07.09.2023, 10:30

    Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги яна ССВ тузилмасига қайтарилди

    07.09.2023, 10:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.