Фарғона вилояти Фурқат туманида қўшнисининг машинасига зиён етказган йигит калтакланди, деб хабар беради вилоят ИИБ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, 31 август куни Фурқат тумани Ингичка қишлоғида яшовчи вояга етмаган Х.Қ. қўшниси Р.Й.га тегишли Nexia-3 русумли автомашина шиналарига зиён етказган. Шу сабабли Р.Й.нинг бундан жаҳли чиқиб, 2010 йилда туғилган болани уриб тан жароҳати етказган.
Тиббиёт бўлимининг ташхисига кўра, Х.Қ.да бош, пешона, бўйин, ўнг елка бўғими, тери ости гематомаси аниқланган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Якунига кўра, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, — дейилади хабарда.
Бундан олдин Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида икки нафар электр таъминоти корхонаси ходимлари, Оҳангаронда эса инспектор бир гуруҳ шахслар томонидан калтаклангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)