• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва уларни тақсимлашда ёндашувларни ўзгартириш лозим” — Азиз Воитов Озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро конференция ҳақида

    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Самарқанд шаҳрида 7—8 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган Озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро конференция юзасидан оммавий ахборот воситаларига маълумот берди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири хабар бермоқда.

    Азиз Воитов
    Фото: “Дарё”

    Барчангизга маълумки, озиқ-овқат хавфсизлиги энг долзарб глобал муаммолардан бири бўлиб, бутун жаҳон мамлакатларининг ҳукуматлари бу масаланинг ечими устида бош қотирмоқда. Озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва уларни тақсимлашда мавжуд ёндашувлар ва қарашларни тубдан ўзгартириш лозимлиги, энг юқори минбарлардан, жумладан, БМТ ва унинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) томонидан бот-бот таъкидланмоқда. Бу бежиз эмас. Чунки, олимларнинг таъкидлашича, оқилона фойдаланиш йўлга қўйилса, мавжуд қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжаликлари инсониятни озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаш ва аҳоли учун рисоладагидек даромад манбаини яратиб беришга қодир.

    Афсуски, табиатга бефарқ муносабат, унга антропоген таъсирнинг кучайиб бориши, исрофгарчилик, илғор ва ривожланаётган давлатлар ўртасидаги озиқ-овқат баланси бўйича фарқнинг ўсаётгани, иқлим ўзгаришлари қатор салбий омилларни келтириб чиқаряпти. Табиий ноз-неъматлар, чучук сув, денгизлар, ўрмонлар, биологик хилма-хиллик кескин суръатларда камайиб бормоқда, ер унумдорлиги пасайиб, тупроқ деградацияга учрамоқда.

    Оқибатда инсониятга тўйиб овқат емаслик, очлик, аҳоли турмуш тарзининг ёмонлашуви каби аянчли хатарлар таҳдид солмоқда. БМТ маълумотларига кўра, 2050 йилга келиб жаҳондаги очлар сони 2 млрд кишига етади. Болалар ўртасидаги тўйиб овқат емаслик туфайли рўй бераётган ўлим кўрсаткичлари ҳам даҳшатли рақамларни намоён этмоқда.

    Шу боис БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамкорлигида ўтказиладиган ушбу конференцияда дунёнинг 32 та мамлакатидан 2 минг 330 нафар хорижий экспертлар, жумладан, 623 нафар хорижий меҳмон, 150 дан ортиқ чет эллик олим, 148 нафар мансабдор шахс, 130 нафар халқаро ташкилотлар вакиллари (61 нафар FAO ходими), 46 нафар олий ўқув юртлари вакиллари ва бошқалар иштирок этмоқда.

    Бу Ўзбекистонда илк маротаба 15 нафар вазир ва 9 нафар вазир ўринбосари, 30 дан ортиқ халқаро ташкилотлар ва турли мамлакатларнинг 8 нафар дипломат вакили иштирокида ташкил этилган халқаро тадбир экани билан аҳамиятли. Зеро, Ўзбекистон Республикаси президенти ташаббуси ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO)нинг техник кўмаги асосида ташкил этилган конференция кун тартибидан:

    • халқаро озиқ-овқат хавфсизлиги стандартлари;
    • озиқ-овқат хавфсизлигини мониторинг қилишнинг ягона тизими;
    • электрон савдо озиқ-овқат баланси;
    • қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни мониторинг қилиш тизимлари;
    • экология ва озиқ-овқат хавфсизлигининг долзарб масалалари;
    • озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг барча йўналишлари бўйича 8 та техник сессиялар;
    • 2030 йилгача очликни йўқ қилиш, барқарор қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда аниқ вазифаларни ўз ичига олган “Нол очлик”ка эришиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш масалалари ўрин олган.

    Мазкур нуфузли тадбирни юқори савияда ўтказиш учун Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва юртимиздаги тегишли идора ва ташкилотлар томонидан барча тайёргарлик ишлари амалга оширилди.

    Ўйлайманки, ўтказилаётган ушбу тадбир унда кўтарилаётган мавзуларнинг долзарблиги ва аниқ ечимларнинг ишлаб чиқилиши билан нафақат юртимизда балки, дунё миқёсида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида муҳим аҳамиятга эга бўлади.

    Азиз Воитов, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири 

    06.09.2023, 19:20   Изоҳ (0)   6997
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ички меҳнат миграцияси. Тошкентда фаолият юритаётган меҳнат мигрантлари

    06.09.2023, 18:51

    Ўзбекистонда наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича ҳам давлат хизматлари кўрсатилади

    06.09.2023, 18:20

    Тошкентда бедарак йўқолган эркак жасади бошига пакет кийдирилган ҳолда ўз машинасидан топилди

    06.09.2023, 17:55

    Жанубий Кореяда ўзбекистонликларнинг 148 минг доллар пули ундириб берилди

    06.09.2023, 17:46

    “Марказий Осиёда қулай географик жойлашувга эга Ўзбекистонни жуда муҳим шерик деб ҳисоблаймиз” — Италия қишлоқ хўжалиги вазири

    06.09.2023, 17:39

    “Ҳар қандай қимор бу — тузоқ”. Тошкентда ҳарбийлар учун профилактик тадбир ўтказилди

    06.09.2023, 16:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали

     

    Тавсия этамиз

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг Starship ракетаси портлаб кетди (видео)

    Дунё | 19 июн, 15:28

    Ҳаяо Миязаки томонидан яратилмаган Studio Ghibli’нинг ажойиб анимелари (трейлер)

    Лайфстайл | 19 июн, 15:10

    “Қанча маблағ керак бўлса, топамиз”: президент Шаҳрисабздаги инновацион клиникани бошқа ҳудудларда ҳам ташкил этиш ҳақида

    Ўзбекистон | 19 июн, 14:54

    Форс кўрфази давлатлари Эрон—Исроил ядровий ҳаракатлари эҳтимолидан хавотирда

    Дунё | 19 июн, 14:45

    Ҳиндистон ва Канада муносабатлари қайта тикланди

    Дунё | 19 июн, 14:25

    Серхио Рамос Клублар ўртасидаги ЖЧнинг асосий фаворитини айтди

    Спорт | 19 июн, 14:00

    АҚШ разведкаси Эрон ядровий қурол яратаётганига далиллар топмади

    Дунё | 19 июн, 13:56
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.