Бишкекда Қирғизистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон делегацияларининг Қамбарота ГЭС-1 ни ишга тушириш лойиҳаси устидаги ишларга бағишланган музокарала бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қирғизистон Энергетика вазирлиги хабар берди.
2023 йил бошида мазкур уч давлат энергетика вазирлари Қамбарота ГЭС-1 ни қуриш ва фойдаланиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”ни имзолаган эди.
Келажакдаги гидроэлектр станциянинг қуввати 1860 мегаватт, сув омбори эса 5,4 миллиард кубометр бўлиши режалаштирилган. У йилига ўртача 5,6 миллиард киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқариши керак. Лойиҳани 2025 йил охиригача якунлаш режалаштирилган.
Изоҳ (0)