Қирғизистон Энергетика вазирлиги қишда электр иситиш тизимидан фойдаланишни тақиқлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда вазир ўринбосари Таалайбек Байгазиевга таяниб, 24.kg хабар берди.
Байгазиев иситиш мавсумида аҳолини электр токи билан таъминлашда узилиш бўлмаслигини таъкидлади.
“Сув тақчиллиги туфайли электр иситиш тизимини бутунлай тақиқлаш ниятидамиз. Электр узатишда ҳеч қандай ўчириш бўлмайди. Биз электрни узлуксиз таъминлаймиз, шунчаки тежаш режимига ўтамиз.
Ҳар бир уй зарур миқдорда электр энергиясини олади. Жараён бошида ва охирида радио, телевидение орқали электр энергиясини тежаш зарурлиги ҳақидаги реклама роликларини кўрсатамиз. Лекин музлаткич, телевизор ва электр печкалар учун электр бўлади”, — деди Таалайбек Байгазиев.
Амалдор электр энергияси импорти масаласи ҳал қилинаётгани, Қирғизистон уни Россия ва Туркманистондан сотиб олишини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)