• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Фақат Instagram билан чегараланиб қолиш ниятим йўқ”. Бобур Мансуров профессионал ижодга қайтгани ва жамоасини кенгайтириш режаси ҳақида (видео)

    Ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари билан машҳурликка эришган Бобур Мансуровни “Дарё”нинг YouTube’даги каналига берган интервьюсида профессионал ижодга қайтгани ва жамоасига нега янги аъзолар қабул қилинмаслигининг сабаблари ҳақида сўзлаб берди.

    — Сериал суратга олганимиздан кейин бир муддат профессионал ижоддан узилиб қолгандим. Режиссёр Рустам Саъдиевнинг ролга таклиф қилиши хаёлимга ҳам келмаганди. “Каллахона лове” фильмидаги ролим у қадар катта эмас, аммо томошабин ёдида қолади, деб ўйлайман. Бундан аввал ҳам бир нечта режиссёрлар таклифлар билан чиқишганди. Аммо вақт топишим қийин бўлгани учун таклифларни рад этишга мажбур бўлгандим. Instagram шундай тармоқки, янги видео жойланмаса, тезда профил фаолликни йўқотади. Биз эса йиллик шартномаларни олганмиз. Ҳар ой реклама берувчилар учун битта креатив видео суратга олиб жойлашимиз керак. Бу боис ҳозирча бор эътиборимизни вайнларга қаратишга мажбурмиз. Жамоамиздаги йигитларнинг бари профессионал актёрлар. Анчадан буён яхши фильм суратга олишни режалаштириб юрибмиз. Агар Рустам Саъдиев режиссёрлик қилишга рози бўлса, шу фильмни тасвирга олиш ишларини бошлаб юборардик, — дейди Бобур Мансуров.

    Кейинги пайтларда “Бобур Мансуровнинг видеолари аввалгидек кулгили эмас, ҳатто имижи ҳам эскирди”, каби гап-сўзлар қулоғимизга чалиняпти. У видеолар бир-бирига ўхшаб қолмаслиги учун нималарга аҳамият беради?

    Фото: “Дарё”

    — Видео остида қолдирилган изоҳларни эринмай ўқиб чиқаман. Тўғри, орада бундай фикрлар ҳам бўлади. Видеолар бир-бирига ўхшаб қолмаслигига ҳаракат қиламан, аммо икки-уч марта биз “бўлмайди” деб профилдан ўчирган эски видеолар бошқа каналларга жойланиб, худди янгидек намойиш этиляпти. Видеоларимиз жуда кўп, афсуски, улар орасида бўлмайди, деб воз кечганларимиз ҳам талайгина.

    Вайнерликни энди бошлаган пайтда одамларга қандай видеолар ёқишини билмасдик. Ҳозир бу борада анча тажрибамиз бор. Бир-икки марта биз кутмаган видеолар топга чиққанини ҳисобга олмаганда, тахминларимиз деярли тўғри чиқади, — дейди Бобур Мансуров.

    Ижодкорлар орасида эпидемияга айланаётган вайнерлик кун келиб йўқолиши мумкинми? Бу саволга Бобур Мансуров қуйидагича жавоб берди.

    Фото: “Дарё”
     

    — Тан олиш керак, кичик видеоларни суратга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаш урф бўлган. Ёши катта санъаткорларимизнинг ҳам бундай видеолар суратга олишаётганини тўғри қабул қилиш керак. Замон сенга боқмаса, сен замонга боқ, деб бежиз айтишмайди. Яқинда кўриб қолдим, Леонардо Ди Каприо ҳам кичик видео суратга олиб, ижтимоий тармоққа жойлабди. Дунё таниган актёрлар олдида менинг машҳурлигим ҳеч нарса эмас. Улар видео суратга олаётганда, нега бундай қилмаслигимиз керак? Афсуски, баъзи инсонлар Instagram’га жойлаган ҳар қандай видеога вайн деб қарашади. Аслида, вайн бир неча сониялик видео бўлиши керак. Биз эса икки дақиқалик видеоларни суратга оламиз. Йўналиши жиҳатдан олиб қараганда, улар эски миниатюраларнинг замонавий шакли ҳисобланади. 

    Профессионал ижодкор бўламиз, деган умидда Тошкентга келганмиз. Тўрт йил давомида институтда ўқиш ҳам осон бўлмаган. Фақатгина фильм суратга олишга молиявий имконимиз бўлмагани учун ижтимоий тармоқларга видео суратга олишни бошлаганмиз. Орзуларим жуда кўп, фақат Instagram билан чекланиб қолиш ниятим йўқ, — дейди Бобур Мансуров.

    Ижодкор нима сабабдан жамоасига янги аъзо олмаслигининг сабабларини очиқлади.

    — Жамоамиз бешта курсдош дўстимдан ташкил топган. Деярли тўққиз йилдан бери бир-биримизни яхши биламиз. Аммо баъзи вақтларда ҳамма аъзоларнинг ўзига рол тополмай қоламиз. “Жамоангизга қабул қилинг”, деб келаётганлар кўп. Аммо ҳозирча жамоани кенгайтириш ниятимиз йўқ. Кейинчалик медиа жамоасини ташкил қилиб, янги йигит-қизларни таклиф қилармиз, — дейди Бобур Мансуров.

    29.08.2023, 17:00   Изоҳ (0)   9373
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ножўя таклифлар сабаб кўп роллар насиб этмаган” — Замира Бешимова исталган йўл билан машҳурликка эришмоқчи бўлган актрисалар ҳақида гапирди (видео)

    29.08.2023, 11:02

    Юлдуз Усмоновадан Элёр Мелибоевгача: “Халқлар дўстлиги”даги янги концертлар ва уларнинг чипта нархлари

    28.08.2023, 19:16

    Голливуднинг энг келишган актёридан аянчли шахсгача — Микки Рурк муваффақиятсиз пластик операциядан кейин ҳаёти 180 даражага ўзгаргани ҳақида 

    28.08.2023, 16:14

    Бурак Ўзчивит 375 минг долларга машина сотиб олди, Ҳанде Эрчелнинг мухлислари унинг озиб кетганидан хавотирда. Турк актёрларининг шахсий ҳаётидаги янгиликлар (фото...

    28.08.2023, 11:57

    Яқинда 40 ёшга тўладиган “Санта-Барбара” сериали актёрлари ҳозир қандай кўринишда ва тақдирлари қандай кечди?

    28.08.2023, 09:46

    Голливуд актрисаси Анжелина Жолини соҳибжамолга айлантирган 6 та гўзаллик сири

    26.08.2023, 17:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади

     

    Тавсия этамиз

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроилга мойиллик кўрсатишни истамаган номзод Нью Йорк мэри бўлиши мумкин

    Дунё | 25 июн, 19:40

    Сенат мухолифат ҳуқуқларини кучайтиришга оид қонунни маъқуллади

    Ўзбекистон | 25 июн, 19:30

    “Ҳукумат молиявий секторда асосий рол ўйнаётгани ёмон”. ХВЖ Ўзбекистон иқтисодий сиёсатини таҳлил қилди

    Иқтисодиёт | 25 июн, 19:20

    Қуёш, денгиз ва эркинлик: саёҳат қилишни орзу қилувчилар учун ажойиб фильмлар

    Кино | 25 июн, 19:10

    Андижонда 2,5 гектар ерни турар жой тоифасига ўзгартириб бериш учун 44 минг доллар талаб қилган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 25 июн, 19:01

    Қора кийимда келиш тавсия этилади: ҳайвонот боғининг ўзига хос сирлари

    Лайфстайл | 25 июн, 18:50

    “Қирғизистонда уюшган жиноий гуруҳлар йўқ” — Қамчибек Ташиев

    Қирғизистон | 25 июн, 18:45

    Нима учун чамадон касалликларга сабаб бўлиши мумкин?

    Лайфстайл | 25 июн, 18:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.