Жиззахда мактаб ва боғча объектларини фойдаланишга топшириш далолатномасига қўл қўйиб бериш учун пул талаб қилган мансабдорлар қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, вилоят Санитария ва эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг икки нафар масъули Мирзачўл туманининг Гулзор маҳалласида жойлашган боғча ва мактаб объектларини фойдаланишга топшириш далолатномасига қўл қўйиб бериш учун 200 доллар талаб қилишган.

Бу талаб маъқул келмаган қурилиш ташкилоти вакили ҳолат юзасидан тегишли ташкилотларга хабар қилган. Тезкор тадбирда ушбу шахслар 5 миллион сўм пулни олган вақтларида қўлга тушди.
Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси, яъни фирибгарлик билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Фарғонада МИБ мансабдори пора билан қўлга тушгани тўғрисида хабар қилинганди.
Изоҳ (0)