• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Голливуднинг энг келишган актёридан аянчли шахсгача — Микки Рурк муваффақиятсиз пластик операциядан кейин ҳаёти 180 даражага ўзгаргани ҳақида 

    Карьерасини ўн йиллар олдин бошлаган кўплаб актёрлар ҳали ҳам ижод қилмоқда, бироқ уларнинг баъзилари машҳурликдан зерикиб, бошқа йўлдан боришга қарор қилишди. Бир пайтлар ўз даврининг энг жозибали актёрларидан бири ҳисобланган Микки Рурк кинодаги карьерасини ташлагани учун ҳозирда бундан афсусланади.

    Голливуднинг энг келишган актёри

    Фото: East News

    80 йилларнинг бошларида Микки Голливуднинг энг жозибали актёрларидан бири ҳисобланган. У “Майхона” (1982), “Жангари балиқ” (1983) ва “Гринвич қишлоғи папаси” (1984) каби фильмларда рол ўйнайди ва барчанинг эътиборини тортади. Келишган қомати ва жозибаси туфайли Микки кўплаб аёлларни ўзига мафтун этади. Бироқ унинг шон-шуҳрати жуда қисқа умр кўради.

    Микки 1987 йилда
    Фото: East News

    Кейинги ўн йил ичида актёр тез-тез кино саноатини менсимаслиги ҳақида гапиради. 1992 йилда берган интервьюсида у шундай деб тан олади: 

    “Сиз фақатгина кино ва жамиятга тегишли эканлигингизни биласиз. Шундай қилиб, саккиз йил ичида ўзингизни аста-секин йўқотасиз”.

    Микки бошқа йўналишдан кетади

    Фото: East News

    1991 йилда Рурк карьерасини 180 даражага ўзгартиришга қарор қилади. У ҳаётидаги илк иштиёқларидан бири – боксга қайтиш заруратини ҳис қилади. Бокс унинг учун ўзига хос ҳимоя, Голливуд босимидан қутулиш йўлидек туюлади.

    Рингга чиққанидан кейин бир неча йил ўтгач, Рурк катта муваффақиятсизликларга дуч келади, натижада карьерасини йўқотади. Жанглар давомида у кўплаб жароҳатлар олади. Микки ҳатто боксни давом эттирса, миясига доимий шикаст етиши ҳақида огоҳлантирилади

    Фото: East News

    Мухлислар Руркнинг қиёфасидаги ўзгаришларни сезмай қолишмайди. “Ёввойи орхидея” фильмининг айрим саҳналарида актёрнинг ёноқлари шишиб кетгани томошабинларда имплантат борлигидан шубҳаланишга сабаб бўлган. Микки бу даъволарни рад этади ва шиш пайдо бўлиши стоматологик операциядан кейинги таъсирлардан келиб чиққанлигини тушунтиради, аммо мухлислар бу гапларга ишонишмайди.

    Хавфли натижага олиб келган пластик жарроҳлик

    Фото: East News

    1990 йилларда Миккининг обрўси кескин пасаяди. У умидли ёш истеъдод ўрнига фожиали шахсга айланади ва иш топишда қийналади.

    “Тахминан 10 йил олдин фаолиятим тўғри йўналишда кетаётган эди, — дейди у. — Аммо кейин суратга тушишни тўхтатдим, ўзимни ёқтирмай қолдим. Мен аста-секин ўзимни ичимдан йўқ қилардим. Назаримда, энди ўзимга тегишли эмасдим ва кинода муваффақият қозонганим учун ўзимни айбдор ҳис қилардим”.
    Фото: East News

    2009 йилда Микки муваффақиятсиз операция қилинган юзи ҳақида гапириб беради. У шундай деб тан олади: 

    “Мен буни асосан боксдан орртирган жароҳатларимни тузатиш учун қилдим, аммо ёмон жарроҳга учраб қолдим”.
    Микки 2017 йилда.
    Фото: East News

    “Курашчи” фильми муваффақияти ва “Оскар” мукофотига номзодликдан сўнг Микки Рурк кинога ғалаба билан қайтади. Аммо, афсуски, актёрнинг қийинчиликлари шу билан тугамайди. У “Темир одам 2” суперқаҳрамонлик фильмидаги ролидан кейин ҳафсаласи пир бўлади. Руркнинг таъкидлашича, унинг аксарият ишлари саҳна ортида қолган. Микки бошқа лойиҳаларда фақат молиявий сабабларга кўра суратга тушади.

    “Яна ўзимни ёқтира бошладим”

    Фото: East News

    2017 йилда у ижтимоий тармоқларга қўйган суратига шундай изоҳ ёзади: “Энди мен яна келишган эркакман. Яна биттаси қолди”. Эҳтимол, Рурк ўзининг сўнгги жарроҳлик операциясига шундай шама қилган бўлиши мумкин.

    Актёр 2023 йилда.
    Фото: East News

    Машҳур Голливуд актёридан фақат пушаймонлик билан тўла одамга айланган Микки Руркнинг тақдири шон-шуҳрат келтирадиган хавф-хатарлар, шунингдек, ўзидан қониқмаслик асосида танлов қилиш оқибатларига мисолдир. Ҳар қандай қийинчиликка қарамай, Миккининг тақдири тўғри йўлга қайтиш учун ҳеч қачон кеч эмаслигини эслатиб туради.

    28.08.2023, 16:14   Изоҳ (0)   11700
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    90 йиллар стандарти: бир пайтлар ташқи кўриниши учун танқидга учраган Голливуд актрисалари (фото) 

    25.08.2023, 13:36

    Бу йил 50 ёшга тўладиган “Иван Василевич касбини ўзгартиради” фильми ҳақида сиз билмаган 20 та факт (фото)

    26.08.2023, 14:10

    Бурак Ўзчивит 375 минг долларга машина сотиб олди, Ҳанде Эрчелнинг мухлислари унинг озиб кетганидан хавотирда. Турк актёрларининг шахсий ҳаётидаги янгиликлар (фото...

    28.08.2023, 11:57

    Яқинда 40 ёшга тўладиган “Санта-Барбара” сериали актёрлари ҳозир қандай кўринишда ва тақдирлари қандай кечди?

    28.08.2023, 09:46

    Голливуд актрисаси Анжелина Жолини соҳибжамолга айлантирган 6 та гўзаллик сири

    26.08.2023, 17:55

    “Тансоқчи” фильми юлдузи Кевин Костнернинг собиқ рафиқаси уни кам алимент тўлаш учун даромадини яшираётганликда айблади

    26.08.2023, 12:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.