Кениядаги йирик ГЭСда содир бўлган авариядан кейин мамлакатнинг кўплаб ҳудудлари электр таъминотисиз қолди. Бу ҳақда Кениянинг The Star нашри хабар бермоқда.
“Умуммиллий электр таъминотидаги узилиш Турквелл ГЭСидаги ускунанинг ишдан чиқиши натижасида юз берди. Махсус гуруҳлар носозликни бартараф этиш устида ишламоқда. Кун охиригача мамлакатнинг катта қисмида электр таъминоти тикланишини кутяпмиз”, — деди Kenya Power бошқаруви раиси Жой Мдиво-Масинде.
Авария оқибатида шаҳарлар ва кўплаб стратегик муҳим инфратузилма объектлари электр таъминотисиз қолди. Найроби халқаро аэропортида ҳам электр таъминоти йўқлиги сабабли рейслар бекор қилинди. Ҳукумат бинолари, жумладан, Кения президенти маъмурияти идораси ҳам электр энергиясисиз қолган.
Изоҳ (0)