АҚШ президенти Жо Байден рақиби, собиқ президент Дональд Трампнинг қамоқхонадаги суратини масхара қилди.
Тhе Hill нашрининг ёзишича, журналистлар Америка етакчисидан Трампнинг полиция идорасида суратга олинган суратини қандай изоҳлаши ҳақида сўрашган. Байден бу саволга ҳазил билан жавоб берди.
“Мен уни телевизорда кўрдим. Чиройли йигит”, — деди Байден.
Аввалроқ Дональд Трамп АҚШ президентлари орасида маҳбус сифатида суратга туширилган биринчи шахс бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Трампнинг ўғли отасининг қамоқхонадаги фотосурати акс этган буюмларнинг сотувини бошлагани ҳам маълум қилинган.
Изоҳ (0)