Хитой экологик тоза электрон дафн маросимларини синовдан ўтказмоқда. Рақамли қабристонлар ер етишмаслиги сабабли пайдо бўлмоқда.
Дафн компаниялари икки метрлик онлайн жойни таклиф қилишмоқда. Бу ерда вафот этганларнинг босиб ўтган ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилинади. Компаниялар вафот этган инсоннинг яқинлари томонидан тақдим этиладиган аудиоёзувлар, фотосуратлар ва хотиралар асосида уларнинг рақамли тасвирларини яратадилар. Бундан ташқари, электрон дафн маросимлари анъанавийларга қараганда деярли икки баравар арзон.
Аввалроқ Буюк Британияда ўликларни ишқорли қайноқ сувда куйдириш таклиф қилингани ҳақида хабар берилганди. Янгилик ташаббускорлари уни анъанавий кремациядан кўра экологик жиҳатдан қулайроқ деб ҳисоблашади. Жараён резомация ёки “сув кремацияси” деб номланган.
Изоҳ (0)