122 миллиметрли артиллерия снарядларининг биринчи партияси Украинага етказилди. Ўқ-дорилар чет элда ишлаб чиқарилгани хабар қилинмоқда.
Биринчи партия тўлиқ зарядланган минглаб 122 миллиметрли юқори портловчи парчаланувчи артиллерия снарядларидан иборат. Украина компанияси уларни Шарқий Европадаги ўқ-дори ишлаб чиқарувчи холдингларидан бири билан ҳамкорликда тайёрлаган. Жараёнда бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи Европа мамлакатларининг бир нечта компаниялари қатнашган.

Хориждан келтирилган мазкур снарядлар Д-30 ва 2С1 Гвоздика артиллерия тизимлари учун мўлжалланган.
“122 миллиметрли снарядлар душман позициялари, мудофаа чизиғи ва зирҳли техникаларига зарба беришда самарали. Артиллериячиларимизнинг бундай ўқлар билан таъминлангани қарши ҳужум муваффақиятининг гаровидир”, — дейилади “Украина бронетехникаси” ташкилоти хабарида.
Изоҳ (0)