• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Китоб

    “Кул бўлгунча ёндир, кейин кулини ҳам ёқиб юбор!” Экологик фожиалар асорати, қирғин қуроллари, тараққиёт туфайли вайронага айланган сайёралар — “Фаренгейт бўйича 451 даража” асари ҳақида

    Тузукроқ сарлавҳа топилмаган матн

    Бир тасаввур қилинг-а: Хонадонингизда битта ҳам китоб йўқ. Кутубхонада ҳам, идора-ю офисларда ҳам, интернет сайтлари-ю дўкон, бозордан ҳам бу зормандани излаб тополмайсиз. Китоб ўқиган у ёқда турсин, сақлаган одамни бешафқат таъқиб, ниҳоясиз қўрқув кутиб турибди… Шунда нима юз беради?

    Одамлар бир-бирини эшитмайдиган, фикрлашдан тўхтаган, эркинлик маҳв этилган жамиятда китоблар тескари ишлайди, улар ақл кушандаси саналади, ёзилмаган тақиқлар туфайли одамлар аста-секин улардан воз кечади, адабиётдан қўрқади. Улар фақат қулоқларидаги “чиғаноқ”лардан тараладиган маънисиз мусиқадан маст-аласт ва чалғитувчи рангларга тўла рекламалардан сархуш яшайди.

    Китоблар тақиқланган яқин келажакдаги Америка жамияти ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу асар бош қаҳрамони Гай Монтег — ўт ўчирувчи бўлиб ишлайди. Бироқ у сиз-у биз билган одамларнинг ҳаётини қутқаришни мақсад қилган касб эгаси эмас. Номи ўт ўчирувчи, аммо китобларни улар топилган уйлар билан қўшиб ёқиш унинг аъмолидир. Аммо куни келиб, у ўз касбининг тўғрилигига шубҳаланиб қолади ва аста-секин фикрлашни истаётганини сезади, ана шундан бошланган исён ортидан у ўзи яшаб турган жамиятдаги тутумни, тартиботни савол остига ола бошлайди…

    Иллюстрация: “Дарё” / Асила Умарова

    Муаллиф ва асар ҳақида Икки оғиз  

    Рей Бредберининг бутун ижоди ўқувчиларга фантастика бўлиб туюлади. Уни ХХ асрнинг йирик фантасти сифатида эътироф этишади. Тўғри, ўтган асрнинг 40 йиллари охири 50 йиллар бошида асарларида биринчи марта тасвирланган ҳали хаёл меваси бўлиб туюлган видеокузатув, мобил телефон, плазма телевизор, банкомат каби башоратлари бугунги кунда оддий жиҳозларга айланди. Адиб видеокузатувнинг инсон эркинлигини бўғувчи, уни кучлилар ва ёвузлар қўлидаги қуролга айлантирувчи бир восита ўлароқ хизмат қилишидан ташвишга тушарди. Умуман, Рей Бредбери асарларида илм-фан ва тараққиёт воситаларининг ёвузлар қўлидаги воситага айланиб қолиши ҳамиша хавотир уйғотади. Айнан келажакда юз берадиган бу ҳолат ер юзини бутунлай вайрон қилади, инсонни мутантлаштиради, уни оддий технологик махлуққа айлантиради, технология инсон онгигача кириб боради, уни олдиндан белгиланган дастурлар асосида бошқара бошлайди. Рей Бредбери бошқа фантастлардан ана шу жиҳати — инсонни технологик хатардан изчил ва мунтазам огоҳлантириши билан ажралиб туради.

    Бредбери кўтарган ғоялар, муаммолар нафақат бугунги, балки келажак учун ўз долзарблигини йўқотмаган. Ижодкорнинг адабий-бадиий маҳсулотлари, жанр ва туридан қатъи назар, одамзодни ҳамиша ҳушёрликка чақиради: жодулар, технологик фокуслар, магия, монстрлар, даҳшатли охирзамон нишоналари, қабристонлардан бош кўтарган мурдалар, роботлашган одамлар, мутантлар, экологик фожиалар асорати, тирикликка хавф солаётган қирғин қуроллари, тараққиёт туфайли вайронага айланган сайёралар, шаҳарлар, бепоён космос бўйлаб қилинган саёҳатлар билан тўлиб-тошган асарларида одамзоднинг эртанги кунига бўлган ишонч билан бирга хавотир, қувонч билан оғриқ, табассум билан изтироб, завқ билан шубҳа ҳам ёнма-ён туради. У фантастика орқали бугуннинг долзарб, ҳал қилиниши зарур бўлган ғояларини ўртага ташлайди. Шу сабабли ҳам у ўзини фантаст адибдан кўра реалист сифатида талқин қилишларини истайди.

    Техникалашаётган аср адибни хавотирга солади: унинг қаҳрамонлари қайсидир маънода мана шу техниканинг қурбонлари ёки унинг малайларига айланиб улгурганлар эди. Инсон техникалашган, электронлашган сайин ўзининг ўзлигидан айрилиб боради, у бора-бора шунчаки бир техника воситасига айланиб қолади.

    “Кул бўлгунча ёндир, кейин кулини ҳам ёқиб юбор!”

    Романдаги воқеа олис келажакда Америкада юз беради. Тараққиёт шу даражага етганки, инсонга хос, инсонийликни эслатиб турувчи фазилатлар, энг муҳими, инсоннинг кўнгли, дили, қалби, оддий инсоний муносабатлари, севги ва муҳаббат, меҳр ва табиийлик билан боғлаб турувчи хотира керак бўлмай қолган. Бундай хотира янги давр учун зарарга, бузғунчи ғояга айланган.

    Америка бу пайтга келиб ана шундай хотиралар акс этган, тарғиб қилган барча китобларни ёқиб битирган. Роман қаҳрамони — ўт ўчириш гуруҳи аъзоси Гай Монтег. Умуман, бутун бошли ўт ўчириш гуруҳининг вазифаси бугунги кундаги каби ўт ўчириш билан эмас, балки қаерда китоб кўрса, эшитса, китобни ҳам, китоб турган уйни ҳам ёқиб ташлаш билан шуғулланади. Гайнинг вазифаси хавф-хатар сигнали олинганидан сўнг дарҳол машинасида тегишли манзилдаги уйга етиб бориш, уйнинг эшик ромларини синдириб бўлса-да ичкарига кириб, ўз вазифасини бажариш. Фақат резина шланглардан сув ўрнига керосин отилади. Ўтсочарлар у ва у яшаётган жамият учун ўта хавфли бўлган бир буюмга йўналтирилади. “Бу ёмон иш эмас, — дейди унинг ўзи асар бошида бу хусусда бамайлихотир. — Душанба куни Эдна Миллей китобларини ёқамиз, чоршанба куни Уитманни, жума куни Фолкнерни куйдирамиз. ‘Ёниб кул бўлгунча ёндир, кейин кулини ҳам ёқиб юбор’. Профессионал шиорларимиз ана шундай”.

    Ҳа, унинг кундалик иши — китобларни ёқиш. Барча ҳамкасблари сингари у мана шундай ҳаёт тарзига кўникиб кетган. Хабар келса, боради, ёқади, қайтади…

    Монтег тунда навбатчиликни тугатиб, атрофга танасининг ич-ичигача сингиб кетган керосин ҳидини анқитиб уйига қайтади. Уйида эса унинг келаётганини ҳам, кетаётганини ҳам сезмайдиган, меҳмонхонасининг уч деворига ҳам улкан плазмали телевизор ўрнатиб олиб, кун-у тун экрандаги дастурлар, аллақандай шоулар-у сериалларга шўнғиб кетган, боқибеғам хотини Милли бор. Бу хотин экрандаги “қариндош”лари ҳаётига шу қадар кириб кетганки, ҳатто қанча уйқу дори ичганини, сўнг ўлар даражада ҳушидан кетганини, кечаси “Тез ёрдам”да келган санитарлар қонини бутунлай сўриб олиб, янгидан қон қуйишганини… ўн йил бирга яшаган турмуш ўртоғи билан биринчи марта қаерда учрашганини ҳам эслай олмайди. Бутун фикри-хаёли эрига ғингшиб, меҳмонхонанинг тўртинчи деворига ҳам улкан экран ўрнаттириш ташвиши билан банд. Атрофидаги ҳам ўзи сингари дунёни сув босса тўпиғига чиқмайдиган, бирови фарзандларни ортиқча ташвиш деб ҳисоблайдиган бошқаси эса ойида уч кунгина уйида бўладиган болаларини меҳмонхонага “девор”ларни томоша қилишга ҳайдайдиган вайсақи дугоналари билан тўрт девор орасида умрини ўтказиб юраверади.

    Кўчада реактив тезликдаги машиналар кезиб юрибди. Бир-бирига бефарқ, ҳис-туйғулардан мосуво оломон эса шунчалик лоқайдки, бошларида учаётган бомбардимончи самолётлар, эрта-индин бошланиши муқаррар бўлган уруш хавфига ҳам парвойифалак, ўзларининг бемаъни кундалик ташвишлари, кайф-сафолари ва эрмакларига бошлари билан шўнғиб кетишган.

    Иллюстрация: “Дарё” / Асила Умарова

    Кларисса — совуқ харсанглар қўйнидаги ягона уйғоқ гул

    Шундай кунлардан бирида Монтег тунда ишдан қайтаётиб, Кларисса исмли қизга дуч келади. Дастлаб Монтегга телбадек туюлган маъсума қиз унга ўрмонда кезиш, қушларни томоша қилиш, капалаклар тутиш, ёмғирда сайр қилиш, япроқларнинг долчинмонанд ҳидини туйиш, момақаймоқ қидириш ҳақида гапириб беради. Ва ҳиссиз темиртанга айланаёзган ўт ўчирувчининг онг-у шуурида ғалати ўзгаришлар бошланади. Алалоқибат Монтег ўзининг бахтсиз эканлигини англаб қолади. Уни ҳайрат дунёсига етаклаган Клариссанинг сирли ўлимидан сўнг бу туйғуси янада алангаланиб кетади. “Истайсанми, йўқми, боши берк кўчага кириб қолганимиз аниқ, — дейди у хотинига. —  … Сен-ку мана бу ҳапдориларинг, тунлари автомобилда бемаъни сайр қилишларинг, мен ва менинг ишим қаердан пайдо бўлди, ниҳоят буларнинг тагига етиб тушуниб олишимиз керак. Биз тубсиз жарликка қараб кетяпмиз, Милли…”.

    Ҳа, у нажотни ўзи ҳар куни ёқаётган китоблардан излайди. Шундан сўнг у китоблардан айримларини аввал ўқиб кўришга ҳаракат қилади. Уйига яшириб китоб олиб келади. Бу эса хотинини ҳушёр торттиради: у эрини кечирмайди, зеро, жамият ундан ва ҳар бир фуқародан садоқат талаб қилади. У эрини чақиб беради: Гайнинг уйи, китоблари ўзининг касбдош дўстлари томонидан ёқиб ташланади. Гай китоб ўқигани учун жамиятнинг биринчи рақамли душманига айланади. Роман сўнгида таъқибдан қочиб юрган Монтег мамлакат чегараларидан олисда ўзи каби китоб ўқийдиган кишиларга дуч келади. Улар овлоқ масканларни қўноқ тутиб, китоб ўқишар, китобларни қайта тиклашарди. Уларнинг китобни, инсониятнинг фазилатларини асраб қолишга бўлган интилишлари кишида умид уйғотади. Аммо асар сўнгида адиб янада шафқатсизроқ хулоса чиқаради: китобни асрашга бўлган ҳаракатлар шунчалик заифки, у инсониятни муқаррар тараққиёт таназзулидан қутқара олмайди.

    Бутун жамият ва барча дастурлар устидан ҳукмронлик қилувчи Темиртан охири ер шари тимсоли бўлган мамлакатни оммавий қирғин қуроли билан йўқ қилиб ташлайди. Шу билан заминда инсоният даври тугайди.

    Таҳлилдан кейинги таҳлилча

    Бундан чиқадиган хулоса шуки, инсон китоб ўқишдан тўхтайди, кейин ўзини ўзи йўқ қилади. Романдаги китоб тушунчаси ҳур фикр, эркинлик, инсонийлик, шахс, қадрият, меҳр, қалб, кўнгил тушунчалари билан бир қаторда туради. Инсон эса онгли равишда бу фазилатлардан воз кечади ва ўзини ўзи муқаррар ўлимга маҳкум қилади.

    Бу аччиқ башорат кишини ўйлантириб қўяди. Рей Бредбери фантастика шартлилигидан, ўзи айтганидек, адабий “фокуслар”дан фойдаланиб, аслида, эртага инсониятни кутаётган фожиадан бизни огоҳлантиради. Юзаки қараганда бу воқеанинг бугунга дахли йўқдай, шунчаки хаёл маҳсулидай туюлади. Лекин чуқурроқ қаралса, бу роман инсоннинг эртанги куни ҳақида, эртага бизни кутаётган хатарлар ҳақида.

    Асарлардаги воқеанинг моҳиятига қаралса, фантастика кўзгусидаги олис келажак қилиб тасвирланган акслар бугуннинг ўзи бўлиб чиқади. Адиб бу кўзгу орқали бугунги одамнинг кимлигини, эртага уни кутаётган фожиаларни, оқибатни, техник тараққиётнинг асоратларини кўрсатади. Адиб ўқувчини ўзига четдан, тўғрироғи, космосдан ёки келажакдан туриб қарашга, баҳо беришга ундайди: бу чет ҳам, бу космос ҳам, бу келажак ҳам, аслида, инсон айни пайтда яшаётган макон, инсон айни пайтда яшаётган вақт, бизнинг замон, ундаги ҳаракатланувчи қаҳрамонлар, аслида, бугунги қаҳрамонлар. Масала шундаки, инсон ҳали ўзини нима кутаётганини, бугунги масъулиятсиз фаолияти, табиатни, океанларни, ҳайвонот оламини талон-торож ва қирғин қилаётгани, илм-фаннинг зўравонлик қуроллари, эртага бўй кўрсатадиган муқаррар экологик фожиаларни бугун кўрмаяпти.

    Китоб ўқимаслик, китобни душман деб билиш, китобдан қўрқиш роман ёзилган пайтда, эҳтимол, фантастика бўлиб туюлгандир, аммо бугун ундай эмас. Бугун тараққий этган мамлакатларда вазият бошқача, бугун Рей Бредбери башорати ҳақиқатга айланиш арафасида. Одамлар кунларини телевизор кўриб, интернет титиб, сериаллар, шоулар ва бошқа эрмаклар билан ўтказишяпти. Тўғри, китоблар бугун ёқилаётгани йўқ, лекин у ўқилмаяпти ҳам. Улар барча кутубхоналарда чанг босиб, тоғдай уйилиб ётибди. Йилма йил жой эгаллайвергач, эртага ёқиб ташланиши аниқ. Ўқилмагач, китобнинг кимга кераги бор? У ўқилмади нима-ю, ёқиб ташланди нима?!

    Иллюстрация: “Дарё” / Асила Умарова

    Дидактик хулоса

    Бу асар Оруэлл ва Хаксли китоблари каби классик антиутопия ҳисобланади.  Романни ўқир экансиз, сизни муаллифнинг башоратлари ҳозирги кунимизга қанчалик яқин эканини англаш ҳаяжонга солади. Технологиялар ривожланиши билан одамлар ўзаро жуда кам жонли мулоқот қиладиган бўлиб қолди. Кўп вақтни телевизор қаршисида ўтказишади. Аслида ортиб қоладиган вақт ҳеч нарсага етмайди. Telegram’да юзлаб бачкана каналларга аъзомиз, ҳар куни тонналаб ахборотни ютамиз, худди керакдай, биров мажбурлагандай. Қайси машҳур одам кимга уйланди, писмадончи ваниҳоят фалон ерини кўрсатди, ким ўлди, ким туғилди, ким ажрашди, доллар курси, бензин нархи, Токио ҳайвонот боғидаги ноёб қизил панда боласи шамоллади... Шу ахборот ахлатларисиз ҳам тинч яшай оламиз, лекин шуни ўйлаб кўришга-да вақтимиз йўқ. Пул топиш керак, истеъмол қилиш керак, яна кўпроқ топиш керак, кўпроқ ейиш керак, яна кўпроқ ва охири… тиқилиб ўламиз...

    Рей Бредбери романига “Фаренгейт бўйича 451 даража” номини бежизга қўймаган. Асар мазмун-мундарижасидан келиб чиқиб шундай ном танланган, чунки шу ҳароратда қоғоз ўз-ўзидан ёниб кетади. Бироқ қоғоз фаренгейт эмас, цельсий бўйича 450 даражадан сал ошиқроқ ҳароратда оловланади. Адиб ном қўйишда ўт ўчириш хизмати ходими билан маслаҳатлашган ва у ҳарорат кўрсаткичларини чалкаштиргани учун ёзувчи ҳам хатога йўл қўйган.

    Асардан иқтибослар

    — Китоблар ҳақида уларнинг муқовасига қараб хулоса чиқарманг.

    — Ҳар бир янги авлод бизга инсоният хатоларини эслатиб турадиган одамларни қолдириб кетади.

    — Ҳа. Бўш вақтимиз етарли. Аммо ўйлаш учун вақтимиз борми?

    — Сен нима иш қилаётганинг муҳим эмас, муҳими шундаки, ҳар бир қилган ишингга шундай ёндашгинки, унда сенинг бир қисминг қолиб кецин. Шунчаки далада ўт ўраётган одам ва ҳақиқий боғбоннинг ҳам фарқи айнан шунда!

    Қизиқарли фактлар

    — Китобларни ёқиш тажрибаси инсоният тарихида аввалдан бор эди. Бир пайтлар китоблар фашистлар Германиясида оммавий равишда ёқиб юборилган ва уларнинг муаллифлари қатағон қилинган. АҚШда сенатор Жозеф Маккарти даврида маккартизм сиёсати вужудга келди, унда коммунистик адабиёт тарафдорларининг китобларини ёқиш амалиёти амалга оширилди, гарчи Президент Дуайт Девид Эйзенхауэр китобларни ёқиб юбормасликни, балки уларни ўқиш учун кутубхоналарга жойлаштирилишини талаб қилган бўлса ҳам.

    — Рей Бредбери ушбу романини Лос-Анжелес жамоат кутубхонасининг ертўласида, ярим соати 10 сент бўлган ёзув машинасида битказган. Роман тўққиз кун ичида ёзиб тугатилган. Ёзув машинаси ижараси эса 9 доллар, 80 сент турган.

    — Асар муаллифнинг бирор жойда чоп этилмаган “ўт ўчирувчи” ва “пиёда” ҳикояларига асосланган.

    — Роман дастлаб “Galaxy” журналида қисқартирилган ҳолда, сўнгра “Playboy” журналининг илк сонларида қисмларга бўлиб чоп этилган.

    Азизбек Юсупов

    24.06.2023, 23:10   Изоҳ (0)   21619
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Шайтон китоб тимсолида ҳаётимга кириб келган ва барча нарсани ўзиники қилиб олган эди…” “Қора китоб” асари ҳақида

    04.06.2023, 20:04

    “Ҳаётнинг маъносиз эканлигига энг яхши исбот унинг маъноси борлигини исботлашга келтирилаётган аргументлардир…” — “Годони кутиб” асари ҳақида

    19.06.2023, 23:40

     “Ҳалол ва яхши одам буржуа жамиятининг бўғиқ муҳитида яшай олмайди” — “Мартин Иден” романи ҳақида

    11.06.2023, 10:30

    “Мен кампирни эмас, ўзимни ўлдирдим…”. “Жиноят ва жазо” асари ҳақида

    28.05.2023, 20:20

    Шўро жамиятининг кирдикорларини фантастик услубда фош этган асар

    21.05.2023, 11:31

    “Сен ёлғиз қолган пайтинг ўзингга ўхшайсан…” 

    13.05.2023, 16:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.