• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Китоб

    “Шайтон китоб тимсолида ҳаётимга кириб келган ва барча нарсани ўзиники қилиб олган эди…” “Қора китоб” асари ҳақида

    “Китоб бандаси” билан илк танишув

    “Бугун энг улуғ қурбонлик юз берди, – ҳайқирди Иблис, – бу кун абадулабад унут бўлмайди. Мен бу пайтни узоқ кутдим. Балки, фалакдан ҳайдалгандан бери кутгандирман. Сен менинг орзум эдинг, асли, сен мен эдинг. Бутун умр мен учун яшадинг, менинг номимдан гапирдинг, менинг номимдан фарзандларингни тарбия қилдинг. Мана, энди улуғ кун содир бўлди. Сен мени йўқ қилолмайсан, чунки мен сенинг ўзингман, яшаб бўлган умрингман... ”

    Фото: “Академнашр”

    Менга кимдир Назар Эшонқул деса, биринчи галда бадбўй, ўлимтик ҳид (албатта, ёзувчига нисбатан эмас, ёзиқлари назарда тутилмоқда) ҳамда эски мактабимизда сира чироғи ёнмайдиган қоп-қоронғи хона эсимга келади. Асарларининг таъсирига шунчалик тушганманки, у таърифлаётган қаҳрамон бўғриқса, бўғриқиб, кўнгли айниса, кўнглим кўтарилиб, бемажол юрса, мажолсиз ҳолга эврилардим.

    Назар Эшонқулнинг зимистон бўлса-да, бир тутам нур доим топиладиган оламига кўп қатори “Маймун етаклаган одам” ҳикояси билан кириб борганман. У ҳикояда ҳам, ҳозир мен таҳлил қилмоқчи бўлган қиссада ҳам сиғиниб келган мафкураси, топиниб келган эътиқоди пуч бўлиб чиққач, тамоман бўшлиқда қолган одамнинг симиллатувчи оғриқлари, аччиқ иқрорлари акс этган.

    Иккинчи курслигимда Назар Эшонқулнинг деярли барча асарларини ўқиб чиққач, ўзимни кинолардаги сирли чангалзорларда ўйноқи қумга ботиб кетадиган одамдек ҳис қилдим. Эсимда, ўша кезлар, жуда тушкун кайфиятда квартирага қайтар, ранги униқиб кетган кўрпачага юзтубан чўзилиб, маънисиз неча-неча соатларни ўтказиб юборардим.

    Асар ҳақида қисқача

    Назар Эшонқулнинг “Қора китоб” қиссасида инсон тарбияси, тақдири каби масалалар асосий ўринни эгаллайди. Асар ғояси бутун инсоният тақдирининг бир инсон ҳаёти мисолида акс этган. Ёзувчи қаҳрамонининг исмини билдирмайди. Бу эса асар воқеаларининг ҳар бир ўқувчига тегишлилигини билдиради.

    Асар қаҳрамони зиёли, етмишни қоралаган, ўзлигини англаб етган инсон ҳисобланади. Яъни у ҳам айбдор, ҳам терговчи, ҳам ҳакам бўлиб ҳаётини тафтиш қилади, хатолари учун муқаррар ҳукм эълон қилади. У шу яшаб турган ҳаётимизда тайинланадиган жазодан қўрқмайди: “Жазо нима у? Шунчаки расмий маросим. Ҳакамлар, терговчилар кун кечириши учун ўйлаб топилган маросим…” [195-bet].

    Бошқа бир муқаррар жазо – виждон жазоси уни Расколников каби адойи-тамом қилади. Бу эса унинг ўзлигини англаб етганига мисол бўлолади. Нима учун у ўзига ўзи ўлим ҳукмини ўқиди? Қизини ўлдиргани учунми?! Йўқ. У ўзига ўттиз йил олдин жазо тайинлаган ва қизининг ўлими унга озодлик берган эди. Қандай қилиб? Ҳозир шунинг жавобини излаб кўрамиз.

    Спойлерсиз таҳлил

    Назар Эшонқул асар давомида бу саволга анча олдин жавоб тайёрлаб қўйган: “Момо Ҳаво ва Одам Атонинг гуноҳи нимада биласизми? Олма ўғирлаганликда? Билмабсиз, тақсирим, иккаласининг айби шундаки, улар ер юзида гуноҳкорлар, тавқи-лаънатга учраганлар наслини пайдо қилди… Парвардигор одам билан бирга гуноҳни ҳам ер юзига экиб қўйди. Биз ҳаммамиз лаънатга маҳкум этилганлармиз…” [193-bet].

    Асар қаҳрамони бир томондан куфрий гапларни айтаётганга ўхшайди. Аммо у масжидга боради, Муқаддас китобни очиб, бир оятни ўқиши унга етарли бўлади. Хўш, унинг гуноҳлари қандай? Қаҳрамон сўзи ҳамда орзулари билан дунёни ўзгартирмоқчи бўлади. Аммо унинг маърузалари тобора худбинликка, зўрликка, ўлимни севишга чорлаб боради. Қора китобни кўрганидан буён унинг юрагига иблис ўрнаша бошлайди. Ёниб турган ёшлигини шу китобга сажда қилиш билан совуради: “зўрликни, ўлимни севиш ва унга ўзликни бахшида қилиш учун одам ақлдан озишдан ташқари яна бир нарсага эга бўлиши керак – иблиснинг юрагига…” (219-бет). У ўғилларини аҳволини кўриб, адашаётган инсон йўл излаётган инсондир, дейди. Ёшлигида у ҳам адашиб “қора китоб”дан йўл излайди ва ўғилларига ҳам у бўйича тарбия беради. Натижада иблис унинг қиёфасига кириб, хотинини эркалайди, тунлари сочини силайди ва ўз зурриёдини кўпайтиради. Яъни асар қаҳрамонининг болалари Иблис фарзандлари бўлиб чиқади…

    Охир-оқибат, дунёни ўзгартиришга қилган ҳаракати сароб, яхшилик деб билувчи нарсалар ёмонлик эканини англайди. Англаган вақтда эса кеч, орзу-умидлари сўнган, худбин бир инсонга айланиб улгурган бўлади. Бунга ўғлининг кундалик дафтаридаги қуйидаги гаплар исбот: “…У жудаям худбин одам. Ўзини тутиши ва тарбиясида худбинлик сезилмаса ҳам ўзининг ҳар соҳада биринчи бўлиб тилга олинишини истайди” (233-бет). Ҳаётни ўзгартириш орзусида яшаб ўзлигини афсус билан англаган қаҳрамонимиз шундай гап ҳавола қилади: “…Бутун инсоният шу пайтгача бўшлиқ ичида яшаб келганини, шу пайтгача орзу қилиб, интилиб, эришиб келган нарсаларимизни ҳам зим-зиё номсиз бўшлиқдан иборат эканлигини тушунб етдим” (231-бет).

    Шунча вақт давомида қилган ишлари, сўзлаган маърузалари ёвузликка хизмат қилишини пайқаганда эса кеч бўлади, хатосини тўғрилашга киришади. Иблиснинг авлоди бўлган, бироқ жонидан ортиқ суйган қизини бўғиб ўлдиришга мажбур бўлади.

    Қаҳрамонимиз эзгулик ниҳоятда жўн, ёвузликда ижодкорлик, кўтаринкилик бор, дейди. У эзгуликнинг нақ чегарасини аниқлаши, Иблис олдидаги ожизлигидан сабоқ чиқариши, ҳеч қурса, қолган умридан ғофиллик тўрини ёриб ташлаши керак эди. Унинг бирдан ибодат қилгиси, тазарру қилгиси келиб келиб қолади – шу ниятда мачитга боради. Бироқ у ердан руҳи синиқ бўлиб қайтади. Унинг ичида қандайдир саркашлик бор эди. Иблис олдидаги қўрқуви туфайлими, ибодати ўзига сохта, ясама туюлади – уйга қайтиб, ўзини бир умрлик гумроҳдек, Иблис эътироф этганидек, унинг хизматкори бўлиб қолганини ва ундан қутулиш оғирлигини англаб, ўлим каби ерга чўзилади.

    Ҳаёти давомида Иблисга хизмат қилгани шайтонни ўз қўллари билан яратгани ва иблиснинг авлодлари бўлмиш болаларини ўлдириб ҳаёти нест-у забунликда ўтган инсон умрининг охирида катта хулоса беради: “Асбоб бузилса, уни яратган устага олиб бориб тузатамиз. Одамзоднинг ҳам бузилган қалбини уни яратган устагина тузата олади. Ким усталикка даъвогар бўлса, ким уни мен тузатаман деса, уни фақат яна ҳам кўпроқ вайрон қилишга олиб келади” (249-бет).

    Асар қаҳрамони иблис билан бирга яшаётган инсониятга мурожаат қилиб, сўнгги адашган инсон бўлишини айтиб ҳайқиради.

    Хулоса

    Назар Эшонқулнинг ижоди билан таниш инсонлар унинг асарларида ўзини англашга ҳаракат қилаётган қаҳрамонларни кўради. Исталган ҳикоясида ҳам шу ғоя бор. У билан бўлган суҳбатда асарларининг таянч нуқтаси нима эканлиги сўралганда шундай жавоб берадилар: “Ҳар бир инсон асарларда ўзини топа билсин ва инсон ҳақида, унинг келажаги ҳақида фикр юритишни ўргансин”.

    “Қора китоб” қиссасида ўзини англаган инсоннинг ҳаёти тасвир этилади. Ўзини англаган инсон, минг афсуслар бўлсинким, иблиснинг хизматкорига, кейин эса воситасига айланиб, ҳаётда гўзал деб билган нарсаларининг ёвузликка хизмат қилишига замин яратиб беради.

    Асар сюжет и психологик конфликтга асосланган, унда тугун, воқеалар ривожи, кулминация ва ечим мавжуд. Асарда тарбия масаласига ҳам эътибор берилишини англатадиган ўринлар мавжуд. Қиссанинг совет даврида ёзилганини ҳисобга олиб қарасак, қаҳрамонимиз ўзини ва болаларини худбин қилиб, яъни доим биринчи бўлишга интилиб, интилтириб тарбия қилади.

    Бу хусусда ёзувчи Назар Эшонқулнинг ўзи шундай фикр билдиради: “Адабиёт ҳеч қачон якка ҳолда тараққий этган эмас. Бир инсонни фикридан қайтариш ёки ўз ҳақиқати бўлган шахснинг қарашларини ўзгартириш осон эмас. Чунки инсон ўз маслагидан воз кечиши, босиб ўтган йўлини, яшаш тарзини инкор этиши, мен адашибман, дея осонгина тан олиши ҳазилакам гап эмас. Бу қалб ва ирода билан кечадиган жараён. Ахир, умр давомида сингдирилган мафкурани янгилашнинг ўзи бўлмайди-да!”.

    Асардан иқтибослар

    •  Мен топиб олган китоб Иблис китоби эди. Иблис умрини менинг умрим орқали тиклаган эди, ўз умримни, болаларимни Шайтон суҳуфлари билан тарбия қилган эдим...
    •  Умрим юки шунчалик оғир эдики, менинг бор-йўқ кучим эртага туғилажак шайтоннинг онасини  ўз пушти камаримдан бўлган қизимни бўғизлашга зўрға етди.
    •  Мен ҳам тавқи лаънатга йўлиққан аждодларимнинг йўлини давом эттирдим.
    •  Мен ўғлимдан: “Бу қирғин мусиқаси нега зарур?” – деб сўрадим. У ўша улуғвор қиёфада: “Бу инсониятнинг янги мусиқаси бўлади”, – деди.

    Азизбек Юсупов

     

     

    04.06.2023, 20:04   Изоҳ (0)   27307
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Мен кампирни эмас, ўзимни ўлдирдим…”. “Жиноят ва жазо” асари ҳақида

    28.05.2023, 20:20

    Шўро жамиятининг кирдикорларини фантастик услубда фош этган асар

    21.05.2023, 11:31

    “Сен ёлғиз қолган пайтинг ўзингга ўхшайсан…” 

    13.05.2023, 16:30

    Жонни Депп, Селена Гомес, Дэниэл Редклифф ва бошқа юлдузларнинг севимли китоблари. Бу китобларнинг кўпи сизга ҳам таниш

    06.05.2023, 16:57

    Китоб жавонингиздан ўрин олиши керак бўлган 10 та машҳур автобиографик асар

    01.01.2023, 10:56

    «Миллионлаб харажат билан китоб чиқарасиз, айрим ‘савобталаб’лар эса электрон шаклини тарқатиб юборишади» — Ўзбекистон ноширлари муаллифлик ҳуқуқи муаммолари ҳақид...

    28.04.2022, 12:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.