Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 августда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 10,09 сўмга пастлаб, 12 089,93 сўм бўлди. Евро 4,95 сўмга тушиб, 13 185,28 сўм бўлди. Рубль 0,11 сўмга кўтарилиб, 128,43 сўмни ташкил қилди.
Бундан аввал доллар курси кетма-кет икки кун кўтарилиб, 12 100 сўмдан ошганди. Евро ҳам ошиб, рубль пастлаганди.
Мамлакатда доллар курси 10 августдан буён 12 минг сўмдан юқори бўлиб турибди.
Изоҳ (0)