Озарбайжон президенти Илҳом Алиев таклифига биноан Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси давлат ташрифи билан Боку шаҳрига келди.
Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, Ҳайдар Алиев номидаги аэропортда давлат раҳбарини Озарбайжон бош вазирининг биринчи ўринбосари Яқуб Аюбов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.
22 август куни бўлиб ўтадиган олий даражадаги учрашувларда икки мамлакат етакчилари Ўзбекистон—Озарбайжон стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникациявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади.
Изоҳ (0)