• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Умрада ҳам орқамдан кузатиб юрган экан”. Руҳий носоғлом мухлислар таъқибига учраган ўзбекистонлик санъаткорлар (фото)

    Хорижлик санъаткорлар мухлислар таъқибига учрагани ва унга суиқасд уюштиришга уринишгани ҳақида кўп эшитганмиз. Қарангки, ўзбек санъаткорлари орасида ҳам бундай “мухлислар”дан безор бўлганлар бор.

    Феруза Норматова: “Умра сафаригача кузатиб боришибди”

    Фото: Instagram /@feruzanormatova

    — Аввалига бу ҳақида айтишимни ота-онам исташмаган эди. Атрофимда психопад инсонлар пайдо бўлиб қолган. Ҳатто, Сирдарёдаги уйимнинг ҳам манзилини топиб борибди. Ундан кейин Тошкентдаги уйимга ҳам келди. Эшикни очмай, “Ким бу?” десам исмини айтиб, гапи борлигини айтяпти. Ҳайронман, у қулфли эшикни қандай очди? Энг ҳайратланарлиси, у оилам билан Умра сафарига борганимда ҳам худди ўша гуруҳ билан борган. Аэропортда телефонимнинг қуввати тугаб, бир муддат қувватлагич олдида турганман. Instagram саҳифасини кузатсам бир чеккада туриб, мени видеога олган ва тармоққа жойлаштирган. У ортимдан изма-из кузатган. Турфирма билан боғлансам, мен Instagram’га реклама жойлаган куним жой брон қилган экан. Унга нима керак, ҳайронман. Яқинда автотураргоҳда турсам бир йигит келиб, “Эшикни очинг” деб таъқиб қилганди. Ўйлаб қарасам бу воқеаларнинг бари бир-бирига узвий боғлиқдек туюляпти. Шу боис ака-укаларим билан бир уйда туришга қарор қилдим. Мени ёлғиз деб ўйлаётганлар адашади, — дейди актриса Феруза Норматова.

    Муниса Ризаева: “Иккита қўриқчимни пичоқлашган”

    Фото: Instagram / @munosarizaeva

    — Тўйда қизиқарли воқеалар билан бирга хавфли вазиятлар ҳам бўлади. Чунки кимнинг нима мақсадда эканлигини билмайсиз. Кейинги пайтларда ёшлар орасида пичоқбозлик ҳолатлари кўпайиб кетган. Илгари йигитлар уришиш пайтда пичоқ чиқаришса, “Ўзинг уришолмайсанми?” деб мазах қилишарди. Ҳозир аксинча, олдида пичоқ олиб бориш обрўдек бўлиб қолган. Яхши ҳамки, бундай вазиятларнинг олдини оладиган, уларга қарши чора кўрадиган ички ишлар ходимлари бор. Икки марта қўриқчимни пичоқлашган.

    Биттасининг оёқларига тиқилган пичоқни кўриб, қўрқиб кетганман. Яхшиямки, уларни тезда касалхонага олиб борганмиз. Бу ишни қилганлар эса тегишли тартибда жавобгарликка тортилган. Бундай вазиятларга кўп учраганим учун кўнглим бўлмаган тўйхонада қўшиқ куйламайман. Чунки кўнглим бўлмай кирган тўйхонада муштлашув ёки ҳеч бўлмаганда чироқ ўчиши билан боғлиқ вазият бўлади, — дейди хонанда Муниса Ризаева.

    “Ғайрат Усмонов келмаса, ўзимни томдан ташлайман, деган”

    Фото: Instagram /@gayratusmonov

    — Тўйлар, концертлар билан боғлиқ қизиқарли воқеалар жуда кўп бўлади. Сизга энг кулгили ва энг қайғулисини айтиб бераман. Хуллас, воҳада хизматда эдик. Бир кундан кейин стадионда концерт беришимиз керак эди. Ашаддий мухлислардан бири бир кун аввал тунаб қолган меҳмонхонамизга бориб, “Ғайрат Усмонов билан учрашмоқчиман”, дебди. Меҳмонхона ходими кетганимни айтган. Аммо синглимиз гапига ишонмай, ходим билан жанжаллашган. Энг ёмони, меҳмонхона яқинидаги тўрт қаватли бинонинг томига чиқиб, “Ғайрат Усмонов келмаса, ўзимни шу ердан ташлайман”, деб таҳдид қилган.

    Бақир-чақирдан кейин туман раҳбарлари ҳам ўша ерга боришган. Жаҳл отига минган мухлиса синглимизни тинчлантириш осон кечмаган. Эртаси кунги концертда олд қаторига ўтказиб, вазиятни юмшатганмиз. Кейинчалик билсам, у бир кун аввалги тўйда мен билан суратга тушолмаганининг аламидан шундай қилган экан.

    Лола Аҳмедова: “У носоғлом инсон экан”

    Бир неча йил аввал Лола Аҳмедованинг “ашаддий мухлиси” газеталарга мактуб йўллаб, уни чоп этмаса, судга бериш билан таҳдид қилар эди. Вазият шунчалик жиддийлашдики, у хонанданинг оиласи ҳақида ҳам бўҳтонлар ёзиб, тарқатди.

    Фото: Instagram / @lolaahmedova

    — Бу инсон билан рўбарў келдим. Суҳбатлашдим. Ўзимни кўрса, сен билан ишим йўқ, дейди. Лекин бунинг тагига етганимизда у кишининг руҳий носоғлом эканлигини аниқладик. Ёки бу иш кимгадир керакмикан? Буни вақт кўрсатади. Бу инсондан руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирганимиздан сўнггина қутулдик. У ҳақиқатан ҳам носоғлом, ноадекват инсон. У инсон менинг мухлисим бўлганида, тинчимни бузмасди. У туфайли анча овора бўлдим, асабларим бузилди. Прокуратура ходимларига мурожаат қилишга тўғри келди. У ачинишга лойиқ. Унинг онаси билан суҳбатлашишганида, “Ўғлим Лоланинг мухлиси, уни яхши кўради, мен ҳеч нарса қилолмайман” деган экан. У инсон 42 ёшида бўлишига қарамай, оила қурмаганлиги унинг руҳий носоғлом эканлигини тасдиқлайди, — дейди хонанда Лола Аҳмедова.

    Анвар Санаев: “Судга бериб қутилдим”

    Фото: “Дарё”

    — Аслида хонанда мухлислар учун ижод қилади, аммо бармоқлар баробар бўлмаганидек, фанатлар ҳам турлича бўлади. Эшигимнинг тагига келиб, “Анвар Санаевни кўрмагунча кетмайман”, деганлар ҳам бўлган. Уйда бўлсам улар билан учрашаман, аммо хизмат сафари билан кетганимни айтишса ҳам кетмай бир неча кунлаб кутганлар бўлган. Бир мухлиса қиз бўларди, “Менга уйланинг” деб хат ёзаверарди. Аввалига, буни шунчаки ҳазил деб ўйладим. Қарасам, бу таъқибга айланиб кетяпти. Охири уни судга беришга мажбур бўлдим. Мана шундан кейин тинчиди, — дейди хонанда Анвар Санаев.

    18.08.2023, 12:37   Изоҳ (0)   58335
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бритни Спирс, Женнифер Лопес ва ашаддий мухлислари таъқибига учраган бошқа машҳурлар (фото) 

    10.07.2023, 17:55

    “79 ёшида 7 марта ота бўлди, лекин 19 ёшли набирасидан айрилди”. Роберт Де Ниро ҳаёти давомида нималарни қўлга киритди ва нималарни йўқотди?

    18.08.2023, 09:35

    Жиноятчиликдан кино оламига: Бахтли тасодиф туфайли Голливудга кириб келган машҳур актёрлар (фото)

    17.08.2023, 17:57

    Бритни Спирс турмуш қурганидан 14 ой ўтиб ажрашаётганини маълум қилди

    17.08.2023, 16:35

    Бир нечта хорижий тилда эркин сўзлаша олиши билан мухлисларига ибрат бўла оладиган ўзбекистонлик санъаткорлар  

    17.08.2023, 12:50

    “Омманинг нафратига чидаш осон бўлмаган”. Оналикни карьерасидан афзал кўрган Айшвария Рай шов-шувга сабаб бўлган қоматидаги ўзгаришлар ҳақида гапирди

    17.08.2023, 10:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Фаластинга насбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.