• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Кристофер Ноланнинг севимли актёри Киллиан Мерфи нега машҳурликни ёқтирмайди ва юқори гонораридан хижолат бўлади?

    Ижтимоий тармоқлар ва интернетнинг бошқа завқлари ҳақида турлича муносабатда бўлишимиз мумкин, лекин кўпчилигимиз мем ва эможилар нима эканлигини биламиз. Аммо актёр Киллиан Мерфи унинг шахси ҳақидаги вирусли ҳикоялар тармоқда айланиб юрганини билмайди, эможи маъноларини тушунмайди, TikTok нима эканлигини ҳатто тахмин ҳам қилолмайди. Шунга қарамай, у жуда бахтли ҳаёт кечирмоқда.

    Киллиан болалигида актёр бўлишни орзу қилмаган

    Фото: Legion Media

    Мерфи катта бўлганида ким бўлишни хоҳлаётганини билмаса ҳам, лекин бир нарсани аниқ биларди: у ўқитувчи бўлмайди. Унинг онаси француз тилидан, отаси эса мактаб ўқувчиларига математика ва ирланд тилидан дарс берган.

    Айрим амаки ва холаларининг иши ҳам таълим тизими билан боғлиқ эди. Киллиан тарбияси оғир бола эмасди, жуда яхши ўқирди, лекин мактабдаги дарсларидан кейин ҳар куни ота-онаси унга қўшимча дарс ўтарди. Шунинг учун ўқиш унинг жонига текканди.

    Фото: Legion Media

    Аммо Киллианнинг мусиқага иштиёқи баланд эди. Гитара чалиш ва қўшиқ ёзиш уни мактабда доим ҳис қиладиган босимдан қутқаради — укаси Паиди билан биргаликда ҳатто мусиқий гуруҳ тузишади.

    Бир мусиқа компанияси уларга 5 та альбом чиқариш учун шартнома таклиф қилади, аммо Паиди ҳали вояга етмагани ва мактабга борганлиги сабабли Мерфининг ота-онаси шартномани имзоламайди. Ҳозир эса Киллиан ўшанда шундай бўлганидан хурсанд. Мусиқа бизнеси қийин, Мерфи ва Паиди унда йўқ бўлиб кетиши аниқ эди.

    У бир умрлик севгисини театрда топди

    Фото: Legion Media

    Киллиан 16-17 ёшида театрга қизиқа бошлаган бўлса-да, ота-онасининг маслаҳати билан мактабни тугатгач, юридик факультетга ўқишга киради. Лекин тезда ўқишдан ҳафсаласи пир бўлади ва институтни ташлаб кетади. Тахминан бир вақтнинг ўзида унга профессионал театрдаги спектаклларнинг биридан рол таклиф қилишади.

    Спектакл бор-йўғи 4 ой давом этиши керак эди, аммо кутилмаганда у ҳақиқий хитга айланди. Труппа дастлаб Эдинбургда ўйнайди, кейин Лондонда намойиш этилади, ва ниҳоят жаҳон гастролларига чиқади.

    Фото: Legion Media

    Рассом Ивонн МакГиннесс ҳам театр билан гастрол сафарига чиқади. Кейинчалик Мерфи бу сафар унинг учун ҳаётидаги энг муҳим босқич эканлигини тан олади. Ўшанда у ҳозиргача қадрдон дўстлари бўлган одамлар билан учрашади ва Ивонни севиб қолади. Киллианнинг ишонч билан айтишича, хотинининг ёрдамисиз у актёрлик карьерасида бундай юксакликка эриша олмаган бўларди.

    Фото: Legion Media

    Ёшлар 2004 йилда турмуш қуради. Кейинги йили Мерфи “Арчагулни силкитган шамол” драмасида рол ўйнайди. Актёр ушбу фильмни ўзгача завқ билан эслайди, чунки суратга олиш ишлари Ирландияда бўлиб ўтган, шунинг учун у кўп вақтини рафиқаси билан ўтказиши мумкин эди. Ўша пайтда Ивонн ҳомиладор эди — суратга олишдан бўш вақтлари эр-хотин Корк тепаликларида сайр қилишарди. 2005 йилда уларнинг биринчи фарзанди — Малачи, икки йилдан сўнг иккинчи ўғли — Аран туғилади.

    У ҳеч қачон шон-шуҳратни орзу қилмаган ва маошидан уялган

    Фото: Legion Media

    Киллиан ҳеч қачон унинг шахсига бўлган қизиқиш ортиб бораётганига қувонмаган. У одатда шахсий ҳаёти ҳақида гапирмасликка ҳаракат қилади. Актёр интервью давомида ижод, фильмлар, китоблар, ҳамма нарсани муҳокама қилишга тайёр, энг муҳими, унинг шахси ёки оиласи ҳақида сўрашмаса бўлди. У ва рафиқаси камдан кам ҳолларда омма олдида кўриниш беради, уларнинг биргаликдаги фотосуратларини эса бармоқ билан санаш мумкин. Мерфи бўш вақтида оддий ҳаёт кечиришни, дўконга боришни, ити билан сайр қилишни, хотини билан овқат пиширишни ва ўғиллари билан ўйнашни яхши кўради.

    Фото: Legion Media

    У мухлислар билан жуда дўстона муносабатда бўлади, лекин нотанишлар уни суратга олишга ҳаракат қилишларини ёмон кўради. Киллианнинг фикрига кўра, бу унинг шахсий маконини қўпол равишда бузишдир. Унинг фикрича, томошабинни Киллианнинг ўзи эмас, балки биринчи навбатда унинг қаҳрамонлари қизиқтириши керак.

    Фото: Legion Media

    Камтар Мерфи катта миқдордаги гонораридан хижолат тортади. У меҳнати учун муносиб пул олишдан мамнунлигини яширмайди ва ўзини ҳақиқатан ҳам омадли одам деб билади. Аммо бунданда муҳимроқ ишларни бажарадиган бошқа одамлар — шифокорлар, ҳамширалар, ўқитувчилар бундай даромад билан мақтана олмайди. Ва у буни адолатсизлик деб ҳисоблайди.

    Мерфи ва унинг оиласи Лондондан кетишга қарор қилишади

    Фото: Legion Media

    14 йилдан ортиқ вақт давомида Киллиан ва Ивонн фарзандлари туғилган Лондонда яшади. Аммо 2015 йилда оила Ирландияга қайтишга қарор қилди. Актёр бунга асосий сабаб ўғиллари эканини тан олади. Мерфи Лондондаги ҳаётдан завқланади, кино бизнесидан ҳам узоқлашишга ҳаракат қилмайди.

    У шунчаки болаларининг ирланд бўлиб ўсишини хоҳлайди — улардаги британча аксентни эшитганда, уйга қайтиш вақти келганини англади. Бундан ташқари, Киллианнинг ота-онаси ўғли ва келинининг ёрдамига қараб қолган ёшга етган.

    Фото: Legion Media

    Уларнинг Ирландиядаги уйи интернетга уланмаган ва Мерфининг сўзларига кўра, ўғиллари бундан умуман хафа эмас. Унинг фикрича, бугунги кун болалари доимо ўзгариб турадиган дунёда улғайишлари осон эмас. Глобал тармоқ эса бу жараёнда умуман ёрдам бермайди. Ота-болалар бўш вақтларида одатда кино томоша қилишади.

    Шу билан бирга, улар оталарининг актёрлик ишларини умуман ёқтирмайди. Киллиан эса болалари унинг касбига қизиқмаганидан хурсанд. Унинг фикрича, кино оламидаги шов-шувларнинг барчаси бемаъниликдан иборат.

    Фото: Legion Media

    Киллиан ижтимоий тармоқларга ҳам худди шундай эътиборсизлик билан муносабатда бўлади, унинг шу вақтгача битта ҳам аккаунти бўлмаган. Мерфи уларда ҳеч қандай маъно кўрмайди ва машҳурлигига эътибор бермасликни афзал кўради. Бундан ташқари, унга ўзи ҳақида кўп гапириш одобсиздек туюлади.

    19.08.2023, 17:40   Изоҳ (0)   20014
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Йиллар давомида анорексиядан азият чеккан машҳур аёллар (фото) 

    18.08.2023, 16:44

    Режиссёр, ёзувчи, вино ишлаб чиқарувчи ва буюк француз актёри Пьер Ришар иштирок этган энг яхши комедиялар

    19.08.2023, 13:36

    Анжелина Жоли, Мадонна ва кўп фарзандли бошқа машҳурлар (фото)

    18.08.2023, 18:35

    “Умрада ҳам орқамдан кузатиб юрган экан”. Руҳий носоғлом мухлислар таъқибига учраган ўзбекистонлик санъаткорлар (фото)

    18.08.2023, 12:37

    “79 ёшида 7 марта ота бўлди, лекин 19 ёшли набирасидан айрилди”. Роберт Де Ниро ҳаёти давомида нималарни қўлга киритди ва нималарни йўқотди?

    18.08.2023, 09:35

    Жиноятчиликдан кино оламига: Бахтли тасодиф туфайли Голливудга кириб келган машҳур актёрлар (фото)

    17.08.2023, 17:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.