• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Режиссёр, ёзувчи, вино ишлаб чиқарувчи ва буюк француз актёри Пьер Ришар иштирок этган энг яхши комедиялар

    Режиссёр, ёзувчи ва вино ишлаб чиқарувчи (у Франциянинг жанубида йигирма гектар узумзорга эга), Пьер Ришар биринчи навбатда ажойиб комедиячи сифатида танилган. Ҳозирда у 88 ёшида эски мотоциклда Парижни айланиб юрган бўлса-да, мухлислари унинг иштирокидаги фильмларни томоша қилишдан чарчамайди.

    “Қора пойабзал кийган жосус” (1972)

    Фото: Фильмдан кадр

    Сюжет: Камтар скрипкачи Франсуа Перрен тасодифан француз разведкасининг махфий топшириғига аралашиб қолади ва уни беихтиёр яширин жосус деб ўйлашади. Аммо Франсуа бундан бехабар ҳолда барча тузоқлардан ўтиб, энг яхши француз агентларини енга олади (ва бу йўлда у билан ҳақиқий севгини топади).

    Факт: 1985 йилда мазкур француз фильмига тақлидан Голливудча вариант ишланди — “Қизил туфлили одам” комедиясида бош ролни Том Хенкс ижро этган.

    “Ақлингни йўқотма” (1972)

    Фото: Фильмдан кадр

    Сюжет: Пьер оддий одам (Ришернинг ўзи эмас, балки унинг қаҳрамони Видаль) икки кунлик таътилда оддий банк ходимидан директор ўринбосаригача боришга муваффақ бўлади. Тўғри, унчалик муваффақиятли эмас: ҳақиқий менежер таътилда бўлган пайтда, фирибгарлар банкдан қимматли ҳужжатларни ўғирлашга қарор қилишади. Ўз вазифаларини виждонан бажаришга ўрганган Пьер уларнинг орқасидан таъқиб қила бошлайди.

    Факт: Ричарднинг фильмдаги партнёри бетакрор актриса Жейн Биркин эди, у ўттиз йил ўтгач, “Бевангиз билан танишинг” фильмида роль ижро этади.

    “Ўйинчоқ” (1976)

    Фото: Фильмдан кадр

    Сюжет: Франсуа Перрен том маънода миллионер бола учун ўйинчоқ бўлади. Қисқа муддатда бир бойнинг уйига жойлашиб олган ишсиз журналист 10 ёшли боланинг нақадар ёлғизлигини тушунишга ва унинг энг яқин дўстига айланишга муваффақ бўлади.

    Факт: Эрик ролини ўйнаган Фабрис Греко фильмга тасодифан келиб қолган — у суратга олиш жамоаси аъзоларидан бирининг ўғли эди. Ажойиб ижроси ва фильмнинг халқаро муваффақиятига қарамай, у бошқа фильмларда роль ўйнамаган.

    “Қочиш” (1978)

    Фото: Фильмдан кадр

    Сюжет: адвокат Жан Дурок ўлим жазосига ҳукм қилинган Голарни кўриш учун қамоқхонага ташриф буюради. Айнан шу вақтда олдиндан тайёрланган маҳбуслар қўзғолони бошланади, айбланувчи ва ҳимоячининг ҳамма билан қочиб кетишдан бошқа иложи қолмайди.

    Факт: фильм Францияда талабалар томонидан уюштирилган оммавий тартибсизликлар ва 10 миллион ишчиларнинг иш ташлаши ва охир-оқибат президент Де Голлнинг истеъфога чиқишига олиб келган 1968 йилдаги ижтимоий инқирозни акс эттирган. Хусусан, фильмда президентнинг халққа қилган мурожаатларидан фойдаланилган ва президент вертолётининг Баден-Бадендаги француз қўшинлари жойлашган жойга жўнаб кетиши тасвирланган.

    “Омадсизлар” (1981)

    Фото: Фильмдан кадр

    Сюжет: режиссёр ва сценарий муаллифи Френсис Вебернинг мазкур картинаси қувноқ шериклар — аҳмоқ Франсуа Перрен ва ўта масъулиятли детектив Жан Кампан таниқли бизнесменнинг қизини қидириши ҳақида ҳикоя қилади. Вазифа оддий: доимо муаммоларга ўралашиб юрадиган Перрен инстинкти ёрдамида қизнинг изига тушиши керак, Кампан эса қидирув операциясининг муваффақиятини таъминлаши лозим. Бир қатор кулгили вазиятлар ва саргузаштлардан сўнг “агентлар” йўқолган қизни топади.

    Факт: Жерар Депардье бош қаҳрамон ролини ўйнашни шунчалик хоҳлайдики, фильм ижодкорлари унга қатъий рад жавобини беришганида, у хафа бўлади ва суратга олиш жараёнида тартибсизликлар келтириб чиқара бошлайди: у спиртли ичимликлар ичади, иш жадвалини бузади, арзимас кадрларни қайта-қайта суратга олдиради. Аммо бир куни суратга олиш пайтида актёрни ҳақиқий чаён чақиб олади.

    “Оталар” (1983)

    Фото: Фильмдан кадр

    Сюжет: ўсмир йигит қиз дўсти билан уйдан қочиб кетади ва ҳаяжонланган она полицияга эмас, балки ўзининг икки собиқ ошиғига хабар қилишга қарор қилади. У ҳар бир эркакка боланинг ҳақиқий отаси у эканлиги ҳақида айтиб, уларни қидирувга жўнатади.

    Факт: “Оталар” фильмини 1983 йилда деярли 5 миллион одам томоша қилади ва у Францияда энг машҳур комедиялар ичида тўртинчи ўринни эгаллаб, прокат бўйича муваффақият қозонади.

    “Қочоқлар” (1986)

    Фото: Фильмдан кадр

    Сюжет: Франсуа Пинён ва унга ўхшаган одамлар узоқ вақтдан бери ишсизлик нафақаси билан яшаб келмоқда. Онаси вафотидан кейин тилдан қолган қизини даволатиш учун у банкни ўғирлашга қарор қилиб, муваффақиятсизликка учрайди. Тасодифан у яқиндагина қамоқдан чиққан тажрибали ўғри Жан Люкни гаровга олади. Бир-бирини танимайдиган шериклар қочиб кетишга муваффақ бўлишади, Франсуа ва Жан полициядан яшириниб, ақл бовар қилмайдиган вазиятлардан чиқиб кетишаётганда ҳақиқий мўжиза содир бўлади: касал қиз узоқ вақтдан бери биринчи сўзларини айтади.

    Факт: уч йил ўтгач, Вебер “Уч қочоқ” номли фильмининг Голливуд ремейкини суратга олади. Француз фильмидан айнан кўчирилган мазкур фильмда Ник Нолте ва Мартин Шорт роль ўйнаган.

    “Жаноб Штайн ушрашувга чиқади” (2017)

    Фото: Фильмдан кадр

    Сюжет: 75 ёшли бева эркак дарвешона ҳаёт тарзини олиб боради. Оила аъзолари қариянинг ҳаётини янада ёрқинроқ қилиш учун унга компьютер совға қилади. У ҳақиқатан ҳам тез орада чат орқали бир аёл билан танишади. Ижтимоий суҳбат ва ёқимли хулқ-атвор билан у ёш гўзал қизни ўзига мафтун қилади. Фақат бир муаммо бор — жаноб Штайн профилини тўлдиришда баъзи маълумотларни яширган ва унинг мафтункор таниши ким билан учрашишини билмайди ҳам.

    Факт: Ушбу фильмда Пьер Ришар билан бирга яна икки ажойиб француз актёри — Янис Леспере (“Исм”) ва Фанни Валетт (“Молер”) иштирок этган.

    19.08.2023, 13:36   Изоҳ (0)   13788
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “79 ёшида 7 марта ота бўлди, лекин 19 ёшли набирасидан айрилди”. Роберт Де Ниро ҳаёти давомида нималарни қўлга киритди ва нималарни йўқотди?

    18.08.2023, 09:35

    Йиллар давомида анорексиядан азият чеккан машҳур аёллар (фото) 

    18.08.2023, 16:44

    “Чиройли қиз, яхши қиз Лида”. Россиялик актриса Наталья Селезнёванинг тақдири қандай кечди? (фото) 

    18.08.2023, 14:50

    “Барби”нинг машҳурлик сири нимада: Малласоч қўғирчоқ ҳақидаги фильм қандай қилиб хитга айланди?

    18.08.2023, 10:40

    “Фирибгар”дан “Дон”гача: Болливуд юлдузи Шоҳрух Хоннинг энг яхши салбий образлари (фото)

    17.08.2023, 18:57

    Ghibli Хаяо Миязакининг сўнгги “Қандай яшаяпсиз?” анимесининг илк кадрларини тақдим этди (фото)

    17.08.2023, 14:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.