• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Омманинг нафратига чидаш осон бўлмаган”. Оналикни карьерасидан афзал кўрган Айшвария Рай шов-шувга сабаб бўлган қоматидаги ўзгаришлар ҳақида гапирди

    Машҳур ҳинд актрисаси Айшвария Рай 2023 йилда 50 ёшга тўлади. Ҳиндистон фахри бўлган актриса она бўлгач, кутилмаганда қаттиқ танқидларга дуч келди. Бироқ у қийинчиликларни жасорат билан енгди ва ўзлигига содиқ қолди.

    Айшвария коллежда ўқиб юрганидаёқ моделлик билан шуғулланишни бошлаган. 1994 йилда у “Дунё гўзали” унвонини қўлга киритган. Албатта, бундай харизматик соҳибжамол кино ижодкорларнинг эътиборидан четда қолмайди. Актриса тезда ҳинд, кейин эса Ғарб киносини забт этади. Узоқ вақт давомида ОАВ ҳатто Райни “Дунёдаги энг гўзал аёл” деб атаган.

    Фото: Getty Images

    2006 йилда Айшвария машҳур ҳинд актёри Абҳишек Баччан билан бир фильмда иштирок этади. Картина сабаб улар ўртасида муҳаббат пайдо бўлади ва 2007 йилда севишганлар турмуш қуришади.

    2010 йилда юлдуз тўсатдан кинодаги карьерасини якунлашга қарор қилади ва 5 йиллик таътил олади. 2011 йил бошида бундай қарорнинг сабаби маълум бўлди — жуфтлик фарзанд кутаётганди. Ўшанда Айшвария 38 ёшда эди.

    Бундай вазиятда кўплаб аёллар кесарча кесиш амалиётини афзал кўришади, аммо актриса фарзандини табиий йўл билан дунёга келтиришни танлайди ва ҳатто наркоз олишдан ҳам бош тортади. Қариндошларидан бирининг сўзларига кўра, бу Райнинг принципиал қарори бўлган.

    Фото: Getty Images

    16 ноябрь куни гўзал Аарадҳя туғилади. Собиқ “Дунё гўзали”нинг қизи туғилганидан 5 ой ўтиб тушган суратлари ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлади. Мухлисларига уларнинг кумири соҳибжамол қўғирчоқ эмас, балки туғуруқдан кейин эндигина ўзига келган оддий аёл эканлиги янгилик бўлади.

    Албатта, одамларнинг вазнига қараб муомала қилиш жирканч эканини айтиб, актрисани ҳимоя қилганлар ҳам бўлган. Улар орасида ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам, машҳур дизайнерлар ҳам бор эди.

    Фото: Getty Images

    Омманинг бу даражадаги нафратига чидаш осон эмасди. Бироқ Айшвария ҳар доим ўз қоидалари билан яшаши ва стереотипларга эътибор бермаслиги билан танилган. Эҳтимол, унинг принципларга содиқлиги ва дунёга ижобий нуқтаи назари унга бемаъни таъна-дашномлардан омон қолишга ва оналикдан тўлиқ завқланишга ёрдам бергандир.

    Жамиятнинг унга бўлган муносабатидан тушкунликка тушдими ёки йўқми, деган саволга актриса ишонч билан шундай жавоб беради:

    “Мен она бўлганимда, бу дунёдаги энг ажойиб туйғу эди. Ҳа, гормонал ўзгаришлар юз берди, аммо булар арзимас нарсалар. Бунинг учун ўзимни айбламадим, ҳаётдан завқ олдим ва Аарадҳянинг дунёга келганидан хурсанд бўлдим. Ҳеч ким менга қандай бўлишим ва нима қилишим кераклигини ўргатолмайди”.
    Фото: Getty Images

    Мухлислар ёки продюсерларни хурсанд қилишга шошмасдан Рай ўзининг гўзал қиёфаси ва нафислигини аста-секин тиклагандан кейингина кинога қайтди. Бунинг учун унга 4 йил керак бўлди.

    2023 йилда ҳар йили ўтказиладиган Канн кинофестивалида ҳинд актрисаси Sophie Couture либосидаги ажойиб кўриниши билан барчани ҳайратда қолдирди. Худди шу тадбирда у озиш ёки семириш туфайли бошқаларни ва ўзингизни муҳокама қилишни тўхтатиш ҳақида қисқача интервью берди.

    Фото: Getty Images
    “Бошқаларни шахсий танлови учун муҳокама қилманг. Бу эркин дунё: ўзингиз учун яшанг ва бошқаларнинг яшашига ҳам халал берманг. Менимча, одамлар ўзларининг ишончсизлиги туфайли бошқаларни танқид қилишга мойил бўлади. Агар қоматингиз қандай бўлса ҳам ундан мамнун бўлсангиз, вақтингизни бошқалар ҳаётини муҳокама қилиш учун сарфламайсиз. Ҳаммаси жуда оддий”.
    Фото: Getty Images
    17.08.2023, 10:36   Изоҳ (0)   43561
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Женнифер Лопес 54 ёшини Бен Аффлек ва 5 нафар фарзанди билан бирга нишонлади. Хонанда меҳмонлар олқиши остида стол устида рақсга тушди

    16.08.2023, 12:39

    Роли сабаб Москвага бир ой поездда қатнаган Людмила Прокофевна — Алиса Фрейндлих ҳақида сиз билмаган қизиқарли фактлар (фото)

    16.08.2023, 09:35

    Мадонна — 65 ёшда: Жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқ бутун умри давомида кимнинг розилигини олишга ҳаракат қилган ва йиллар давомида қандай қоидага амал қилган...

    17.08.2023, 09:35

    Instagram: Зиёда укасини уйлантирмоқда, Ҳамдам Собиров 90 минг долларлик машина олди, Гафур унаштирилди

    16.08.2023, 22:32

    “Бир кун учун 230 минг тўлашган”. Барчин Ғофурова ўзини машҳур қилган роли учун кам гонорар олгани ҳамда онасининг саратонга чалингани ҳақида

    16.08.2023, 19:45

    “Ҳинд киносидаги таниш-билишчилик”: Машҳур қариндошлари ортидан Болливудга кириб келган актёрлар (фото)  

    16.08.2023, 18:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.