• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Мадонна — 65 ёшда: Жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқ бутун умри давомида кимнинг розилигини олишга ҳаракат қилган ва йиллар давомида қандай қоидага амал қилган?

    Бутун дунё бўйлаб мухлисларнинг қалбини забт этишга муваффақ бўлган ноодатий қўшиқчи Мадонна 16 август куни ўзининг 65 ёшини нишонламоқда. У ажойиб вокал қобилиятига эга бўлмаса-да, тарихдаги энг машҳур қўшиқчилардан бирига айланди. У ўз олдига муваффақиятга эришишни мақсад қилиб қўйди ва йўлидаги ҳар қандай тўсиқларга эътибор бермасдан, тизимли равишда ҳаракат қилди.

    Ички зиддиятларга қарши кураш

    Мадонна (онасининг қўлида) ота-онаси ва катта акалари билан
    Фото: www.puroshow.com

    Беш ёшида Мадонна онасидан айрилади — Мадонна Луиз Чикконе олтинчи фарзанди туғилгандан кўп ўтмай кўкрак саратонидан вафот этади. Хонанданинг сўзларига кўра, ўша пайтда у ўзини жаннатдан ҳайдалгандек ҳис қилган. Худдики у ёмон иш қилган-у, шунинг учун ундан энг қадрли инсони тортиб олинганди. Болаликдаги ёлғизлик ва ташландиқлик ҳисси уни кўп йиллар давомида таъқиб қилади. Ўшанда унинг ёнида фақат отаси бор эди — жажжи Мадонна отасининг айрилиқ азобини қандай юмшатишга ҳаракат қилганини эслайди. У дунёда унинг ҳис-туйғулари ҳақида қайғурадиган ягона одам эди. Икки йилдан кейин отаси яна уйланганида, қиз отасини янги хотинидан қизғанмайди. Қайтага унга ёрдам бера бошлайди. Отаси ҳар доим унинг истакларини қадрлаган, у қизига қандай миннатдорлик билдиришни билар эди.

    Мадонна болалигида
    Фото: www.puroshow.com

    Бошқа томондан, Мадонна болалигиданоқ ҳар доим отасининг кўнглини олишга ҳаракат қилган — ўзи 65 ёшда, отаси эса 92 ёш бўлса ҳам ҳалигача шундай. Хонанда отасини хафа қилишни хоҳламайди, шунинг учун ҳатто болалигида ҳам қийинчиликлари ҳақида гапирмаган. Тасаввур қилиш қийин, лекин болалигида Мадоннанинг тенгдошлари уни унчалик яхши кўришмаган. Ўрта мактабга ўтганида эса бутунлай яккаланиб қолади, у умумеътироф этилган стандартлардан жуда фарқ қиларди. Ташқи кўринишидан миллионлаб қизларга ўхшарди, лекин ички дунёси билан улардан фарқланиб турарди.

    Мадонна болалигида
    Фото: www.puroshow.com

    Тенгдошлари уни уриб-калтаклашади, ҳақорат қилишади, устидан кулишади. Аммо у тенгдошларига юқоридан қарарди ва Густав Малер мусиқаси нақадар гўзал эканлигини билмаган одамлар қанчалик аҳамиятсиз деб ўйларди. Яхшиямки, ҳеч ким Мадоннанинг руҳини синдира олмайди ва тез орада унинг ҳаётига рақс санъати кириб келади. Бўлажак юлдуз рақсга боши билан шўнғийди ва бошқача бўлиш кераклиги ҳақида ўйлашни тўхтатади. Отаси ҳеч қачон унинг ўзини кўрсатишига тўсқинлик қилмаган, қизи хоҳламаган нарсаларга аралашмасликка ҳаракат қилган. У қизини борича яхши кўрарди.

    Машҳурлик чўққиси сари

    Фото: www.puroshow.com

    Мактабни тугатгандан сўнг, Мадонна Мичиган университетида балет бўйича таҳсил олади, лекин у минглаб раққосалардан бири бўлишни хоҳламаслигини тушунади. Ҳаммасини ташлаб, карьера қилиш умидида Нью-Йоркка кетади. Аммо отаси қизини шифокор ёки адвокат сифатида кўришни хоҳларди. Шу сабабдан ҳам у барча қийинчиликларини отасига билдирмайди, ҳеч қачон нолимайди. Муваффақиятли карьерага эришгач, отаси билан муносабатларда юзага келган муаммоларни юмшатишга умид қилади.

    Нью-Йоркдаги биринчи йилларда Мадонна жуда муҳтожликда кун кечиради, ҳар қандай жойда ишлаб кўради — санъат студиясида моделлик қилади, ширинликлар сотади.

    Фото: www.puroshow.com

    Унинг 1982 йилда чиққан “Everybody” номли биринчи сингли танқидчилар эътиборига тушмайди, аммо Қўшма Штатларда ҳит бўлади. Бир йил ичида унинг “Holiday” қўшиғи Америка, Австралия ва Буюк Британиядаги мусиқий чартларга киради. Бу унинг машҳурлик сари биринчи қадами эди. Кейинчалик “Like” ва “Virgin” қўшиқлари Мадоннани Америка ҳит-парадининг биринчи қаторига кўтаради. Улар Мадонна феномени ҳақида гапира бошлашади.

    Фото: www.puroshow.com

    Унинг ўзи ҳам ажойиб вокал қобилиятига эга эмаслигини бир неча бор айтади. У болалигида отасидан олган маслаҳатини умрининг охиригача ёдида сақлайди: агар ҳеч нарсага чалғимасдан, тўрт кун кетма-кет битта нарсани қилсанг, максимал натижага эришасан. Тўғри, муваффақиятга эришиш учун унга тўрт кундан кўпроқ вақт керак бўлди, лекин у доимо бу тамойилга амал қилади. Унинг иштирокидаги “Сюзан” фильми чиққанида, ҳатто у билан суратга олиш майдончасида ишлаган тажрибали актёрлар ҳам Мадоннанинг қобилиятидан ҳайратда қолишган. У ҳолдан тойганига қарамай, бирор саҳна ўхшамаса, уни қайта-қайта такрорларди.

    Фото: www.puroshow.com

    Хонанда бирин-кетин бир-бирига ўхшамайдиган ҳит альбомлар чиқаради, у ҳар доим янги нарсаларни қидирарди. У ўрганишдан қўрқмасди ва агар бирор нарсани тушунмаса, доим мутахассисларга мурожаат қиларди. Бошқа машҳурлар спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддалар ёрдамида дам олаётганда, у спорт залида машқ қилади, ёга билан шуғулланади ва ноқонуний моддаларнинг яқинига ҳам йўламайди. Мадонна ўз қобилиятининг чегарасигача ишлайди ва унинг турмуш тарзи ишдан фарқли ўлароқ тинч-осойишта эди.

    У ичмасди, чекмасди, ҳашаматли зиёфатлар уюштирмасди ва бундан фахрланарди. Мадонна ҳеч қандай қарамликка тоқат қилмайди, бунга у телевизорни ҳам қўшади. Бугунги кунда ҳам у телевизорни тасаввурни чеклаш деб билади, шунинг учун у болаларига экран қаршисида кўп ўтиришга рухсат бермайди, гарчи у буни бутунлай тақиқламаган бўлса ҳам.

    Фото: www.puroshow.com

    Асосий қонун

    Мадонна — поп маданиятнинг ёрқин юлдузи. У атрофидагиларни моҳирона манипуляция қиларди, шон-шуҳратининг нурларида чўмиларди, лекин шу билан бирга ҳаётини шон-шуҳратига бўйсундиришни тўхтатганини тан олади. Бир вақтлар у бир дақиқага кечикиб келган лимузин ёки ресторанда нотўғри рангдаги сочиқ устида жанжаллашган ҳам. Хонанданинг сўзларига кўра, унинг барча инжиқликлари ва ғайриоддий жанжаллари шунчаки ўзини намоён қилишга уриниш эди. У миллионларнинг кумири, ҳайратланарли юлдуз, мустақиллик тимсоли эди — юрагининг туб-тубида бир вақтлар болалигида бўлгани каби яна жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқ бор эди.

    Фото: www.puroshow.com

    Мадонна доимо босим остида эди, у ўзининг шон-шуҳратига ҳақиқатан ҳам ишонмасди, унинг қулоғидан ушлаб, танланганлар жамияти эшигидан олиб кетишларидан қўрқарди. Ҳар сафар қандайдир арзимас нарсалар туфайли жанжал уюштирганда хоҳиш-истаклари қондирилса, енгил тортарди. Кейин у бирдан шон-шуҳратдан чарчади, шунчаки яшашни ва энг оддий нарсалардан завқланишни бошлади.

    Мадонна отаси билан
    Фото: www.puroshow.com

    Ўшанда хонанда ўзи учун хулоса чиқарди: ҳеч кимни безовта қилмайди, ҳеч кимни қораламайди, ўз муаммолари учун бошқаларни айбламайди, узр сўрамайди, сўраттирмайди ҳам. Кўп йиллар давомида у ушбу қонунга мувофиқ яшаб келмоқда. У бошқаларга ва ўзига ҳар нарсани исботлашни тўхтатди, маълум бир уйғунликка эришди ва жамоатчилик фикридан қатъи назар, бахтли бўлишни ўрганди.

    2023 йил июнь ойи охирида гастрол сафарига ҳозирлик кўраётган Мадонна бактериал инфекция туфайли келиб чиққан септик шок билан реанимацияга тушганида яқинлари ва кўплаб мухлисларини жиддий қўрқитди. Бир неча кун давомида қўшиқчи ҳаёт ва ўлим ёқасида эди — оиласи энг ёмон оқибатларга ҳам тайёр турганди. Аммо Мадонна тузалиб кетгач, соғлиғига эътиборли бўла бошлади.

    Фото: www.puroshow.com

    У жаҳон гастролларига тайёргарликни давом эттирди, аммо энди овқатланиш ва спорт мутахассисларининг маслаҳатларига кўпроқ аҳамият бера бошлади. У ногиронлар аравачасида саҳнага чиқишига тўғри келса ҳам, юбилей гастролларини амалга ошириш ниятида.

    17.08.2023, 09:35   Изоҳ (0)   32770
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Женнифер Лопес 54 ёшини Бен Аффлек ва 5 нафар фарзанди билан бирга нишонлади. Хонанда меҳмонлар олқиши остида стол устида рақсга тушди

    16.08.2023, 12:39

    Роли сабаб Москвага бир ой поездда қатнаган Людмила Прокофевна — Алиса Фрейндлих ҳақида сиз билмаган қизиқарли фактлар (фото)

    16.08.2023, 09:35

    Instagram: Зиёда укасини уйлантирмоқда, Ҳамдам Собиров 90 минг долларлик машина олди, Гафур унаштирилди

    16.08.2023, 22:32

    “Бир кун учун 230 минг тўлашган”. Барчин Ғофурова ўзини машҳур қилган роли учун кам гонорар олгани ҳамда онасининг саратонга чалингани ҳақида

    16.08.2023, 19:45

    “Ҳинд киносидаги таниш-билишчилик”: Машҳур қариндошлари ортидан Болливудга кириб келган актёрлар (фото)  

    16.08.2023, 18:30

    Танзила Норбоеванинг шахсий дизайнери, профессионал сурдо таржимони ва маҳоратли актриса Раъно Шодиева 44 ёшда (фото, видео)

    16.08.2023, 14:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда “отпуска”даги ўқитувчилар мактаб таъмирлаётгани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 2 август, 20:44

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Рекорд сармоялар: гигант технологик компаниялар 2025 йилда сунъий интеллект учун 115 млрд доллар сарфлади

    Дунё | 2 август, 20:40

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.