• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Танзила Норбоеванинг шахсий дизайнери, профессионал сурдо таржимони ва маҳоратли актриса Раъно Шодиева 44 ёшда (фото, видео)

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева 12 август 44 ёшни қаршилади. Мафтункор актриса ҳамиша хотиржам кўринса-да, ҳаётда кўплаб синовларни енгиб ўтган. Хўш, у қачондан ижодини бошлади ва қандай тўсиқларни енгиб ўтди. Келинг, бу каби саволларга жавоб излаймиз.

    “Мен раққоса бўламан”

    Фото: Instagram / @shodiyevarano

    — Оилада иккита фарзандмиз. Ота-онам акам иккимизнинг таҳсил олишимиз учун бор имкониятларни яратиб берган. Ҳар йили ёзда Россиядаги энг яхши оромгоҳларга бориб дам олардик. Онам ўзига нисбатан эътиборли ва ҳамиша энг қиммат муаллифлик либосларини киярди. Мен эса уларни ўзимга мослаб тикиб олардим. Аммо онам бирор марта бунинг учун уришмаган. Либосларга ўчлигимнинг сабаби рақс билан боғлиқ. “Раққоса чиройли кийимда рақсга тушиши керак”, деган тушунчам бор эди. Хуллас, болаликдан фақат раққоса бўламан деган ният билан улғайганман, — дейди актриса Раъно Шодиева.

    “13 ёшимда кинога кириб келдим”

    Фото: Instagram / @shodiyevarano

    — Илк ролимни 13 ёшимда Қамара Камолованинг “Атроф оппоқ қорга бурканди” фильмида ижро этганман. Кинода суратга тушиш ва кейинчалик актриса бўлиш ҳаёлимда ҳам бўлмаган. Қамара опа нафақат режиссёр, балки ҳаётимдаги муаллим бўлган. Онам ҳамиша ишда бўларди, кўп нарсаларни у инсондан ўрганганман. 
    Мактабни битирганимдан кейин қайси касбни эгаллаш ҳақида кўп ўйлаганман. Шунда дадам дизайнерлик бўйича ўқишни таклиф қилган. “Конструктор-дизайнер” мутахассислигини эгаллаб, 16 йил давомида ательеда ишлаганман. 

    “Танзила Норбоеванинг шахсий дизайнери бўлганман”

    Фото: Instagram / @shodiyevarano

    — Опа билан ательеда ишлаб юрган пайтимда танишганмиз. Бу соҳадан кетганимдан кейин афсуски Танзила опага ҳеч нарса қилиб бера олмадим. Ҳали ҳам ўзимни кечира олмаяпман. Яқинда кўришганимизда ҳам кўйлак, костюмлар тикиб берсанг бўлар экан деб қолдилар. Кейин мен Туркияга кетиб қолдим ва бу илтимосларини бажара олмадим, —  дейди актриса.

    “18 ёшимда ‘Чимилдиқ’га чақиришди”

    Фото: Instagram / @shodiyevarano

    — 18 ёшимда Мелис Абзалов “Чимилдиқ” фильмига таклиф этди. Бу ролни театрда Мадина Мухторова қойилмақом ижро этган. Ундек ижро эта оламанми, деб иккилангандим. Ундан кейин “Шайтанат” фильмининг кастингига таклиф қилишди. Ростини айтсам, бу фильм ҳақида, умуман асар ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасдим. Чунки фақат рус тилидаги китобларни ўқирдим. Зайнаб роли учун жуда кўп актрисалар кастинг топширишган, кейин билсам бу ролни аввалига Наврўза Бийназова ижро этган ва қандайдир сабабларга кўра суратга тушишни истамай қолган экан. Наврўза опа билан бир “дом”да турардик. Муносабатларимиз жуда яхши, аммо бирор марта нега ролдан кетгани ҳақида сўрамаганман, — дейди актриса Раъно Шодиева.

    “Озодбек Назарбеков билан курсдошман”

    Фото: Instagram / @shodiyevarano

    — Кинодаги ролларим муваффақиятли чиқишни бошлаганидан кейин бу соҳада ҳам таҳсил олишга қарор қилганман. Жуда машҳур инсонлар Озодбек Назарбеков, Ҳалимахон каби ижодкорлар билан курсдош бўлганман. Ундан кейин магистратурада ҳам таҳсил олдим. “Қўғирчоқ театр актёрлиги” бўлимида таҳсил олиб, кар-соқов болалар учун спектакллар саҳналаштиришни ният қилгандим. Аммо институтдан иш таклиф қилишди ва беш йил давомида устозлик ҳам қилдим. Аммо институтда ишлаб, ижоддан бир оз узилгандек бўлдим. Шу боис, устозликни тарк этиб, бор эътиборимни ижодга қаратдим, — дейди актриса Раъно Шодиева.

    “Онам сабаб хайрия ишларини бошладим”

    Фото: Instagram / @shodiyevarano

    — Онам имконияти чекланган болаларнинг маданият марказида ишларди. Бир куни “Сен таниқли актрисасан, нега менга ёрдам бермайсан”, деб қолди. Аввалига онамни ранжитмаслик учун хайрия ишларида қатнашиб юрдим. Аммо у ердаги муҳит билан яқиндан танишиб, болажонларга меҳрим тушиб қолди. Улар шу қадар меҳрлики, инсонни ўзига оҳанрабодек тортади. Айни кунда бу соҳада нафақат, онам ва мен, балки қизим ҳам фаолият юритади, — дейди актриса Раъно Шодиева.

    “Турмуш ўртоғим билан бошқа-бошқа инсонлармиз”

    Фото: Instagram / @shodiyevarano

    — Мен тошкентлик, турмуш ўртоғим эса қашқадарёлик инсон. Аслида дунёқарашимиз ва одатларимиз ҳам бир-бирига мос эмас. Масалан мен нозикликни ёқтираман, турмуш ўртоғим эса чапани самимий инсон. Ҳатто, яхши кўрадиган нарсаларимиз ҳам бир-биридан фарқ қилади. Аммо турмуш ўртоғим оилапарвар ва аёлини қадрлайдиган инсон. Оиламиз учун ҳамма имкониятни яратиб беради. Шу кунгача рўзғор харажатлари ҳақида бош қотирган инсон эмасман, — дейди актриса Раъно Шодиева.

    Оғир хасталикни енгган актриса

    Фото: Instagram / @shodiyevarano

    — Жигаримнинг 60 фоизини олиб ташлашди ва соғломини қолдиришди. Жигар — бу ўсадиган аъзо. Худо хоҳласа, олиб ташланган ўша фоизи бир йил давомида яна ҳам ўсиб, жойига тушади. Осон амалиёт бўлмади, жуда қийин, машаққатли. Жигарнинг ўзи 300 та функцияни бажаради. Унда қон томирлари кўп. Шунинг ҳаммасини жой-жойига тикиб, амалга ошириш керак, — дейди актриса.

    Раъно Шодиеванинг “Меҳрли қўллар”и

    Фото: Instagram / @shodiyevarano

    — Сурдо тили оиламиз учун янгилик эмас. Дадамнинг эшитиш билан боғлиқ нуқсони бўлгани учун болалигимиздан бу тилни ўрганишга ва у орқали дадам билан эркин мулоқот қилишга ҳаракат қилганмиз. 2003 йили уч ойлик курсга қатнадим ва сурдо таржимони мутахассислигини эгалладим. Ҳозирги кунда бу тилда эркин мулоқот қила оламан. Ҳатто фарзандларим ҳам буни ўрганишган.

    Болалигимдан имконияти чекланган инсонларга бефарқ бўлмаганим учун “Қўллар ёрдамида гаплашамиз” номли ташкилотни йўлга қўйгандим. Ундан кейин унинг қамрови янада мукаммаллашиб, эшитиш, кўриш, гапириш билан боғлиқ имконияти чекланган болалар ва ёшлар ташкилотини туздик. Ҳозирги кунда раҳбарлигимдаги “Меҳрли қўллар” ёшлар ва болалар маркази имконияти чекланган қатлам вакилларининг ҳаётга мослашувчанлигини оширишга ўз ҳиссасини қўшмоқда, — дейди актриса Раъно Шодиева.

    Маҳоратли актриса энди бувижон

    Актриса 2021 йили ўғли Диёрни уйлантирди. Қизиғи шундаки, унинг келини рус миллатига мансуб. Орадан кўп ўтмай қизи Рахшонани ҳам турмушга берди. Ҳозирда актрисанинг икки нафар набираси бор.

    “Жигаримнинг 60 фоизи олиб ташланди”

    Афсуски, 2022 йили актрисада жиддий хасталик аниқланди. 

    — Жигаримнинг 60 фоизи олиб ташланди ва соғлом қисмини қолдиришди. Жигар бу – ўсадиган нарса. Унинг олиб ташланган қисми Худо хоҳласа 1 йил ичида ўсиб жойига тушади. 11 соат давом этган амалиёт осон бўлмади, жуда қийин, машаққатли бўлди. Жигарнинг организм ишида 300 та функцияси бор, жигарда қон томирлари кўп. Уларнинг ҳаммасини жой-жойига қўйиб тикиш керак бўлди, — деб касаллиги ҳақида маълумот берганди актриса Раъно Шодиева.

    Фото: Instagram / @shodiyevarano

    У Туркияда жарроҳлик амалиётини бошдан кечириб, узоқ йиллик даволанишдан сўнг оиласи бағрига қайтди. Сўнгги маълумотларга қараганда, актрисанинг бугунги кундаги саломатлиги жойида, яқин кунларда у яна ижодга қайтишни режалаштирмоқда.

    16.08.2023, 14:35   Изоҳ (0)   49100
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марго Робби “Барби” фильмидаги роли учун қанча гонорар олгани маълум бўлди

    16.08.2023, 14:00

    Женнифер Лопес 54 ёшини Бен Аффлек ва 5 нафар фарзанди билан бирга нишонлади. Хонанда меҳмонлар олқиши остида стол устида рақсга тушди

    16.08.2023, 12:39

    Голливуд юлдузлари ва герцоглар: Тейлор Свифтнинг концертига кимлар ташриф буюрди? (фото)

    16.08.2023, 10:36

    Роли сабаб Москвага бир ой поездда қатнаган Людмила Прокофевна — Алиса Фрейндлих ҳақида сиз билмаган қизиқарли фактлар (фото)

    16.08.2023, 09:35

    Instagram: Тўйхонага қутида олиб кирилган Шоҳжаҳон Жўраев, Азиза Ёқубова фарзанди учун дуо сўради, Муниса Ризаеванинг тўйи санаси маълум бўлди 

    15.08.2023, 22:20

    Бувисига телевизор, музқаймоқ фургони, уй ва “энг зўр пойабзал”: Голливуд юлдузлари биринчи йирик гонорарини нимага сарфлаган?

    15.08.2023, 19:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.