Гавайидаги ёнғин сўнгги 100 йил ичидаги энг ҳалокатли ёнғинга айланди. Сўнгги маълумотларга кўра, Мауи оролидаги табиий офат 96 кишининг ҳаётига зомин бўлган.
13 минг аҳолига эга Лахайна шаҳри бутунлай ёниб кетди. Тинч океани табиий офатларга қарши кураш маркази маълумотларига кўра, 2000 дан ортиқ иншоот шикастланган ёки вайрон бўлган. Уларнинг аксарияти турар жой биноларидир.
Қутқарувчилар ҳозиргача жабрланган ҳудуднинг атиги 3 фоизини кўздан кечиришган. Бу қурбонлар сони ортиши эҳтимоли борлигини англатади. Омон қолиш бахтига муяссар бўлган беш мингга яқин одам вақтинчалик жойлаштириш марказларига юборилди.
Ёнғиндан кўрилган моддий зарар жуда катта: ҳудуд губернаторининг сўзларига кўра, вазиятни ўнглаш учун тахминан олти миллиард доллар керак бўлади.
Изоҳ (0)