Латвия бош вазири Криҳсянис Каринш матбуот анжумани чоғида истеъфога чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда бугун, 14 август куни ЛСМ.лв портали маълум қилди.
Бош вазир 17 август, пайшанба куни президент Эдгар Ринкевичга истеъфога чиқиш ҳақида ариза беришини айтди. Каринш, шунингдек, “Янги бирлик” партиясига ҳукумат раҳбари лавозимига янги номзод кўрсатиш таклиф қилинганини хабар берди.
Ўтган йилнинг октябрь ойидаги сайлов натижаларига кўра, Кариншнинг “Янги бирлик” партияси Сеймда 26 та ўринга эга бўлганди.
Маълумот учун, Криҳсянис Каринш 2019 йилдан бери Латвия бош вазири лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
Изоҳ (0)