Финляндияда ҳайвонлар ҳуқуқларини мамлакат конституциясида мустаҳкамлаб қўйиш таклиф қилинмоқда.
Мазкур ташаббусни 50 мингдан ортиқ фуқаро қўллаб чиқди. Эндиликда ҳужжат мамлакат парламентига кўриб чиқиш учун тақдим этилади.
Ташаббуснинг мақсади ҳайвонларни ақлли мавжудотлар ва асосий ҳуқуқларнинг эгалари сифатида тан олинишини таъминлашдир.
Фаоллар мамлакатнинг асосий қонунида янги бўлим яратиш, унга ҳайвонларни муҳофаза қилиш, ёввойи ва инсон назоратида яшовчи ҳайвонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир моддаларни киритишни таклиф қилмоқда.
Фуқаролик ташаббуслари тизими Финляндияда 2012 йилдан бери мавжуд. 11 йил давомида қонун чиқарувчи органга 67 та ташаббус киритилиб, керакли миқдордаги имзо тўпланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испания ҳукумати ҳайвонларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллаган эди. Ҳужжатда ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлиш ёки ўлдириш учун 200 минг еврогача жарима ва қамоқ жазоси назарда тутилган.
Изоҳ (0)