• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Гуруч курмакcиз бўлмайди”. Энергетика вазирлиги ва Божхона қўмитаси қуёш панелларини ўрнатишдаги кўзбўямачиликка муносабат билдирди

    Энергетика вазирлиги ва Божхона қўмитаси айрим жойларда қуёш панелларини ўрнатишда кўзбўямачиликка йўл қўйилаётган, бундай панеллар “ижарага берилаётгани” айтилган хабарга муносабат билдирди.

    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

    Иқтисодчи Отабек Бакиров ўзининг Telegram каналида “Қуёш панеллари учун ягона идентификатор генерация бўлиши керак” сарлавҳали постни эълон қилди. Унда муаллиф “Яшил энергия” ахборот тизимининг реал воқеликни акс эттиришини шубҳа остига олган.

    Муносабатда қайд этилишича, 12 август кунига қадар республика бўйича жами 41 885 та объектга 267,3 мегаватт қувватли қуёш панеллари ўрнатилди.

    Шундан:

    • ижтимоий соҳа ва давлат идораларининг 7 378 та объектига 144,9 мегаватт қувватга тенг бўлган;
    • тадбиркорлик субъектларининг 7 452 та бино-иншоотига 72,8 мегаватт қувватга тенг бўлган;
    • аҳолининг 26 891 хонадонига 47,1 мегаватт қувватга тенг бўлган;
    • 2023 йилда фойдаланишга топшириладиган кўп қаватли уйларнинг 164 тасига 2,4 мегаватт қувватга тенг бўлган қуёш панеллари ўрнатилиб, ишчи ҳолатига келтирилган.

    Буларнинг барчаси айни кунларда “Ҳудудий электр тармоқлари” томонидан тизимга уланиб, истеъмолчиларга арзон, сифатли, энг муҳими, экологик тоза электр энергияси етказиб бераётган қуёш панелларидир.

    Таъкидланишича, “Яшил энергия” ахборот тизими базасига ўрнатиб қўйилган эмас, балки тизимга уланиб, аллақачон генерация бера бошлаган қуёш панелларигина киритилади. Бундан мақсад — тизимда кўзбўямачилик ва сохтакорликларга йўл қўймаслик.

    “Бу борада рўёбга чиқарилаётган ишларни назорат қилиб бориш мақсадида божхона ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан исталган шартли объектга олдиндан маълум қилинмаган рейдлар амалга оширилиб, вазият жойига чиқилган ҳолда ўрганиб борилмоқда ва шу асосда қатъий мониторинг ишлари олиб борилмоқда”, — дейилади муносабатда.

    Мазкур йўналишда объектларга ўрнатилаётган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ва улар орқали ишлаб чиқарилаётган электр энергия тўғрисидаги маълумотлар божхона органлари томонидан ишлаб чиқилган “Яшил энергия” ахборот тизимида мунтазам қайд этиб борилмоқда.

    Тизим Солиқ қўмитасининг “Кешбэк”, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “ASKUE” ахборот тизимларига, “Электрон ҳукумат” платформаси орқали эса Кадастр агентлигининг Маълумотлар базаси билан интеграция қилинган.

    Қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистон жисмоний шахслардан электр энергиясини сотиб олиш тарифи бўйича энг юқори ўринларда бўлиб, аҳолимиз томонидан ўрнатилган қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ўз эҳтиёжидан ортиқча қисми учун ҳар бир киловатт/соатга 1 000 сўмдан субсидия бермоқда.

    Айни пайтгача 4 минг 534 та хонадон билан шартномалар тузилган бўлиб, улардан тармоққа 720 минг киловатт/соат электр энергияси қабул қилиб олинган.

    “Тўғри, гуруч курмакcиз бўлмайди. Жойларда кўзбўямачилик қилишга, давлатни ҳам, ўзини ҳам алдашга уринишлар бўлиши табиий ҳол. Аммо шаҳар бедарвоза эмас. Қатъий таъкидлаймизки, аниқланган бу каби ҳолатларга зудлик билан ҳуқуқий баҳо берилиб, бунга йўл қўйган шахсларга нисбатан тегишли таъсир чоралари кўриб келинмоқда.

    Биз муаллифдан постда ёзилгани каби ҳолатлар юз берганига шахсан гувоҳ бўлса, Божхона қўмитасининг 1108 ҳамда ‘Ҳудудий электр тармоқлари’ АЖнинг 1154 рақамли ишонч телефонларига қўнғироқ қилишини ёки ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга мурожаат қилишини сўраймиз”, — дейилади хабарда.

    16 февраль куни “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори имзоланганди. Унда қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатган шахслар қатор солиқлардан озод этилиши белгиланганди. 

    12.08.2023, 18:30   Изоҳ (0)   14915
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда қуёш панеллари: нархлар, паст фоизли кредитлар ва қулайликлар

    10.12.2022, 17:01

    Ўзбекистонда қуёш панеллари ўрнатганлар мол-мулк ва ер солиғидан озод этилиши мумкин

    06.06.2023, 15:11

    Ўзбекистонлик йигит Суриядаги террорчилик ташкилотига қўшилиб, жанговар ҳаракатларда қатнашиб келаётгани аниқланди

    12.08.2023, 17:43

    Ўзбекистонликлар Японияга ишга таклиф қилинмоқда. Маош 1,5 минг доллардан ортиқ

    12.08.2023, 16:47

    Сурхондарёда қамишлар орасига яшириб кетилган 10 килодан ортиқ наркотик модда топилди (видео)

    12.08.2023, 16:10

    Тошкентда ўн кун ичида 16,5 мингга яқин қоидабузарлик ҳолати қайд этилди — пойтахт ИИББ

    12.08.2023, 15:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Винисиуснинг режалари барбод бўлди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.