Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура матбуот хизмати.
Қайд этилишича, вилоят прокуратураси томонидан ўрганишлар давомида Паст Дарғом тумани “Камолот” маҳалласи ҳудудида фаолият юритувчи “Д.Ғ.С” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқалар “Паст Дарғомтумангаз” газ таъминоти бўлимининг рухсатисиз, шартнома тузмасдан, тижорат мақсадида оҳак ишлаб чиқариш цехини ташкил этгани аниқланган. Улар ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғига уланиб олиб, ноқонуний равишда фойдаланиб келган.
Жамият томонидан ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғига уланиб олиб, ноқонуний равишда фойдаланиб келганлиги оқибатида 4,3 миллиард сўм зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан “Д.Ғ.С” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилган.
Оҳак цехларининг ноқонуний фаолияти
- Бир неча кун олдин Фарғонада оҳак цехини умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 168,5 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани шахс аниқланган эди.
- Шунингдек, Наманган шаҳрида оҳак пишириш хўжалиги 4 миллиард сўмдан ортиқ табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани,
- Жиззахда оҳак ишлаб чиқариш цехи 330 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)