Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Инстаблогер Ҳуснора Шодиева айни пайтда Японияда. У ўз саҳифасига ушбу мамлакатнинг диққатга сазовор масканлари акс этган видеоларни жойлаб бормоқда.
Наргиза Салмонова 8 август куни тўйининг 5 йиллигини нишонламоқда.
Дилноза Кубаева “Эр бермоқ — жон бермоқ” фильмидаги дугонаси ролини ижро этган ҳамкасби Муборак Жамолхонова билан кўришиб қолди.
Собиқ хонанда ва актриса Мадина Мумтоз тўртинчи марта она бўлди.
“Уммон” гуруҳи хонандаси Шоҳрух яқинда туғилган ўғлининг бешик тўйини ўтказди.
“Замон ўзгаради, у билан бирга биз ҳам”, — демоқда Шаҳзода.
Актриса Баҳора Арслонова ўғли Халиднинг “зарбаси”дан кўзи атрофида доғ пайдо бўлгани ҳақида сўзлаб берди.
Асал Шодиева аслида ҳаётда суратга тушишни ёқтирмаслигини айтиб, аммо баъзан бўлишиш истагини уйғотувчи суратларини ижтимоий тармоқларга жойлашини маълум қилди.
Актриса Ситора Фармонова кузатувчиларига янги хонадонини қандай жиҳозлаганини кўрсатди.
Изоҳ (0)