Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Шаҳло Зоирова турмуш ўртоғидан Louis Vuitton брендига оид қимматбаҳо совғалар олди. Бренднинг аксессуарларига актриса исмининг бош ҳарфи ҳам тушириб берилди.
Тоҳир Содиқовнинг иккинчи қизи Асал саҳифасига оилавий сурат жойлади.
![](/static/2023/Sevara/photo_2023-08-08_21-30-40.jpg)
Таниқли актёр Муҳаммадисо Абдулхаиров иккинчи марта неварали бўлди.
Хонанда Каниза илк марта қизи Аиша билан саёҳатга чиқди.
![](/static/2023/Sevara/photo_2023-08-08_21-30-52.jpg)
“Ҳавас” гуруҳи яккахони Қаҳрамон Ғуломжонов оила аъзоларига умра йўлланмасини совға қилиб, уларнинг хурсандчилигига сабаб бўлди.
“Уммон” гуруҳи хонандаси Зоҳид Рисқиев рафиқаси билан кўриниш берди.
![](/static/2023/Sevara/photo_2023-08-08_21-31-06.jpg)
Шаҳзода Муҳаммедова Эйфель минораси олдида тушган суратини “Париж — ҳар доим яхши ғоя” дея изоҳлади.
![](/static/2023/Sevara/photo_2023-08-08_21-30-35.jpg)
Хонанда Лола “Чорсу” бозорига тушди ҳамда у ерда фотосессия уюштирди.
![](/static/2023/Sevara/photo_2023-08-08_21-30-48.jpg)
Феруза Норматова партнёри Шаҳзод Султонов билан ҳамкорликни тўхтатганини маълум қилди.
Актриса Гулруҳ Пирназарова кузатувчиларини орзулар сари интилишдан тўхтамасликка чорлади.
![](/static/2023/Sevara/photo_2023-08-08_21-31-01.jpg)
Муниса Ризаева кузатувчиларига қайнонаси ва қайнукасини кўрсатди ҳамда улар билан мини-интервью ташкиллаштирди.