Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Зарина Низомиддинова мухлисларига янги сурат билан кўриниш берди.
Шаҳло Зоирова хонадонига унинг чақалоғини кўриш учун ўзбек шоу-бизнеси вакиллари ташриф буюрди.
Хонандалар жуфтлиги Нодир Зоитов ва Ширин янги фотосессия уюштирди.
Дилноза Кубаева “Ҳинди шоу” кўрсатувида Карина Капурга тақлид қилди.
Актриса Дурдона Қурбонова Истанбулдаги саёҳати акс этган суратлар билан бўлишди.
Асал Шодиева кузатувчиларига Париж шаҳрига бўлган муҳаббати ҳақида сўзлаб берди. “Бу шаҳарга ҳар бир келишим — интиқиб кутилган онлар, кетишим эса — тушкунликка сабаб бўлади”, деб ёзади актриса.
Асал Шодиева, шунингдек, Париж шаҳрида севимли хонандаси The Weeknd’нинг концертига тушди.
Гулсанам Мамазоитова ва Юлдуз Турдиева айни пайтда Бокуда ўтказилаётган Ўзбекистон маданият кунларида иштирок этмоқда. Юлдуз Турдиева Гулсанам Мамазоитованинг бўйи қанчалик узун эканлиги акс этган суратни саҳифасига жойлади.
“Худди ҳаётдан ҳозир кетадигандек яшанг”, — дея мухлисларига юзланди Дилноза Кубаева.
“Уммон” гуруҳи хонандаси Шоҳрух ўғли Муҳаммаднинг суратини саҳифасига жойлади.
“Миллион” кулги жамоаси раҳбари Даврон Кабулов пойтахтдан ўз меҳмонхонасини очди.
Изоҳ (0)