• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    35 ёшдан кейинги никоҳ: кеч турмушга чиққанига қарамай, ҳавас қиларли бахтга эришган машҳур аёллар (фото)

    Баъзилар учун умр йўлдошини топиш жуда қийин бўлиши мумкин. Севгилимни учратолмай, бутун ҳаётимни ёлғиз ўтказаман деб ўйласангиз, адашасиз. 40 ёшдан ошганда оила қуриб, бахтли ҳаёт кечираётганлар талайгина.

    Амал Клуни

    Фото: Getty Images

    Амал Аламуддин оила қурмасидан аввал машҳур адвокат эди, унинг айтишича, у турмушга чиқишни хаёлига ҳам келтирмаган.

    “Мен ҳеч қачон бундай бўлади деб ўйламаган эдим. Мен тайёр эмасдим, бу савол мени ҳеч қачон қизиқтирмаган”.

    2014 йилда ҳуқуқ ҳимоячиси Жорж Клуни билан унаштирилгани ҳақидаги хабар ҳаммани ҳайратда қолдиради. Ўша пайтда у 36 ёшда, актёр эса 53 ёшда эди. Севишганлар Венецияда никоҳдан ўтишади. Уч йилдан сўнг эгизаклари — Элла ва Александр дунёга келади. Эр-хотин шахсий ҳаётларини деярли реклама қилмайди, лекин қизил гиламга чиқишганда, уларнинг ҳис-туйғуларининг самимийлигига шубҳа йўқ. Афтидан, бу жуфтлик кеч турмуш қуриш ўз ярмингизни топиш учун ажойиб имконият эканлигини исботлади.

    Салма Ҳаек

    Фото: Getty Images

    Салма Ҳаек нафақат машҳур бизнесменлардан, балки фильмдан партнёрларидан ҳам оила қуриш таклифини олган, лекин ҳеч бирига розилик бермаган. Ҳаммаси 2006 йилда 39 ёшли юлдуз дунёнинг ҳашаматли кийим-кечак брендларига эгалик қилувчи Kering компанияси бош директори Франсуа-Анри Пино билан танишганида ўзгарди. 3 йилдан кейин эр-хотин турмуш қуришади. Ҳаек турмуш ўртоғи ҳақида доим самимий илиқлик ва меҳр билан гапиради ва кеч турмушга чиққанидан умуман афсусланмайди. Бироқ у эри билан қандай танишгани ҳақида гапирмасликни афзал кўради:

    “Бу романтик, ҳайратланарли ҳикоя, лекин бу меники. Мен ўзимни қизиқарли қилиб кўрсатиш учун уни янгилик ҳикоясига айлантириб, реклама қилишни хоҳламайман”.

    София Вергара

    Фото: Getty Images                                                                                               

    София Вергара ва Жо Манганиэлло илк бор 2014 йилнинг май ойида танишган, бироқ ўша пайтда актриса бошқага унаштирилганди. Жо Манганиэллонинг тан олишича, у Софияга бир кўришдаёқ ошиқ бўлган, бировнинг қаллиғига бу ҳақда айтишни ўзига эп кўрмаган. Бироқ унинг ажрашаётганини эшитгач, дарҳол учрашувга таклиф қилади. Олти ой ўтгач, Манганиэлло севгилисининг қўлини сўрайди (бунинг учун у испан тилини махсус ўрганган). Ўғли Моноло рози бўлгач, тўй бир неча ойдан кейин ўтказилади. Ўша пайтда келин 43, куёв эса 39 ёшда эди. Юлдузли жуфтлик катта зиёфат уюштиради, унга оила яқинлари, дўстлар ва ҳамкасбларини таклиф қилишади.

    Меган Маркл

    Фото: Getty Images

    Меган Маркл бундан аввал ҳам турмушга чиққан, аммо бу никоҳ узоқ давом этмайди. Айтишларича, Маркл карьерани танлаган, никоҳ узугини почта орқали эрига юборган. Кейинчалик 34 ёшли актриса шаҳзода Гарри билан 2016 йилда танишган. Малика Диананинг кичик меросхўри Голливуд юлдузини ҳайратда қолдиради. Бўронли романтикани бутун дунё оммавий ахборот воситалари ёритади, 2018 йилда улар турмуш қуришади. Бошдан кечирган барча қийинчиликларга қарамай улар ҳали ҳам бирга.

    Кэмерон Диаз

    Фото: Getty Images

    Кэмерон Диаз Жаред Лето, Жастин Тимберлейк ва ҳатто Жей Лонинг собиқ эри Алекс Родригес каби кўплаб машҳур билан муносабатда бўлган. Тўғри, бу эркакларнинг ҳеч бири ундан турмушга чиқишни талаб қилмаган. Турмуш қуриш ўрнига актриса карьераси ва соғлиғига эътибор қаратишга қарор қилади. 2014 йилда у Good Charlotte гитарачиси Бенжи Мадден билан танишганида ҳаммаси ўзгаради. Бир неча ой ўтгач, 43 ёшли актриса унга турмушга чиқади. Айнан шу кеч никоҳ унга ҳаётини қайта кўриб чиқишга ва айни пайтда нимани хоҳлашини тушунишга имкон беради — актриса тинч ҳаётни танлаб, Голливудни тарк этади. 2020 йилда жуфтлик қиз фарзанд кўради.

    Приянка Чопра

    Фото: Getty Images

    Приянка Чопра Ник Жонас билан танишганида 35 ёшда, йигит эса 25 ёшда эди. Қўшиқчининг севги иқрорларига қарамай, Приянка муносабатга киришишни хоҳламайди — ёш фарқи уни бир оз қўрқитарди.

    “Мен китобни муқовасига қараб баҳолагандим”, — деб тан олади у.

    Бироқ Жонас таслим бўлмоқчи эмасди — 2017 йилда жуфтлик Мет Гала қизил гиламида пайдо бўлиб, миш-мишларга сабаб бўлишади. 2018 йилда дастлаб Америка урф-одатлари бўйича, сўнгра ҳиндларникига кўра маросим ўтказишди. 2022 йилда эр-хотин қизли бўлди. Юлдузлар мунтазам равишда қизил гиламда биргаликда чиқиб, кеч никоҳ ва ёш фарқи ҳақидаги барча стереотипларни йўқ қилади.

    Николь Кидман

    Фото: Getty Images

    Николь Кидман Маркус Грем, Ленни Кравиц, Жуд Лоу билан муносабатда бўлган — бу рўйхатнинг кичик бир қисми холос. Кўпчилик актрисанинг Том Круз билан турмуш қурганини эслайди, аммо 10 йилдан кейин эр-хотин ажралишади. Кидманнинг ҳаёти 2005 йилда кантри-қўшиқчи Кейт Урбан билан учрашгач, яхши томонга ўзгаради. Олти ой ўтгач, 38 ёшли юлдуз қўшиқчига турмушга чиқади. Кейтнинг таъкидлашича, унинг ҳаёти иккинчи турмушга чиққанидан кейин бошланган.

    07.08.2023, 13:36   Изоҳ (0)   21777
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жиноятчилар орасида катта бўлган, католик мактабида ўқиган, 5 марта оила қурган — Женнифер Лопес қандай қилиб дунё юлдузига айланди?

    04.08.2023, 11:35

    6 млн долларга келган Бейонсе, 100 та шахсий самолёт, 100 млн долларга тушган тўй — Ҳиндистондаги энг бой қизнинг тўйи қандай ўтди?

    05.08.2023, 10:35

    Иордания қироли Абдулланинг жияни уйланди (фото)

    07.08.2023, 11:37

    Оғир ўтган болалик, бахт келтирмаган никоҳлар, руҳиятдаги муаммолар — Мэрилин Монронинг машҳурлик ортига яширинган аянчли қисмати

    07.08.2023, 10:36

    Голливудда ҳам непотизм: кино саноати қайси машҳур сулолалар қўлида эканини биласизми?

    07.08.2023, 09:35

    Instagram: Лифтда қамалиб қолган актриса, 400 млн сўмлик машина олган Мафтуна Шокирова, Алишер Файз билан ҳамкорликни тиклаган Паризода

    04.08.2023, 22:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.