• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Оғир ўтган болалик, бахт келтирмаган никоҳлар, руҳиятдаги муаммолар — Мэрилин Монронинг машҳурлик ортига яширинган аянчли қисмати

    4 августдан 5 августга ўтар кечаси ХХ асрнинг машҳур актрисаси Мэрилин Монро вафот этади. Кўринишидан, у орзу қилиш мумкин бўлган ҳамма нарсага эга эди, лекин унинг ҳаётини бахтли деб бўлмасди. Жозибадор кўриниш, содиқ мухлислар ва оламшумул машҳурлик актрисанинг бахтли бўлишига ёрдам бера олмайди.

    Фото: Getty Images

    Оғир ўтган болалик

    Мэрилин Монро 1926 йил 1 июнда Лос-Анжелесда туғилган. Соҳибжамол малласочнинг ҳақиқий исми — Норма Жан Мортенсон. Бўлажак юлдузнинг ота-онаси учун унинг туғилиши қувончли воқеа эмасди. Унинг онаси Гледис Перл Бейкер ҳомиладор бўлишидан олдин отаси билан ажрашган, шунинг учун у қизининг ҳужжатларида иккинчи эрининг исмини кўрсатган. Вояга етганида Монро бир неча бор ўз отаси билан боғланишга ҳаракат қилади, лекин отаси уни ҳаётига қўйишни хоҳламайди.

    Фото: Getty Images

    Бўлажак юлдузнинг болалиги оғир кечади: на онаси, на бувиси уни тарбиялашни хоҳламаган. Шунинг учун Мэрилин бошпаналарда яшаган ёки ҳомийлик остидаги оилаларда юрган. У ҳаётининг дастлабки етти йилини унинг вақтинчалик васийлари бўлган Альберт ва Ида Болендернинг уйида ўтказади. Шунга қарамай, Гледис вақти-вақти билан қизидан хабар олиб, уни пул билан таъминлаб туради. Бир куни аёл қизини олиб кетишга қарор қилади. Ўша вақтда онаси кичкина квартира сотиб олганди, энди улар бирга яшашлари мумкин эди.

    Фото: Getty Images

    Ўша пайтда Монронинг ҳаёти яхшилана бошлаганга ўхшарди, аммо тез орада Гледис руҳий касалликка чалинади. Унга шизофрения ташхиси қўйилиб, даволанишга юборилади. Мэрилин эса яна меҳрибонлик уйига қайтишга мажбур бўлади — у онасининг энг яқин дугонаси томонидан олиб кетилгунга қадар бир нечта оилада яшайди. Бироқ аёлнинг эри Мэрилинни бир неча бор зўрлашга урингач, бўлажак актриса холасиникига кўчиб ўтади. Албатта, бошдан кечирган барча синовлар ўз асоратини қолдиради — Мэрилин дудуқлана бошлайди ва бу нуқсонини бартараф этиш учун унга бир неча йил керак бўлади.

    Кино оламига кириб келиши

    Фото: Getty Images

    Руҳий касаликка чалинмасдан олдин Мэрилин Монронинг онаси киностудияда монтажчи бўлиб ишлаган. Бироқ бўлажак актриса бутунлай бошқа соҳада ишлай бошлайди. 17 ёшида у Padioplane Co авиация заводига ишга киради. Ўшанда Монро моделлик карьераси айнан шу ерда бошланишини хаёлига ҳам келтира олмасди. Шундай қилиб, 1945 йилда унга бир қатор ташвиқот плакатларида суратга тушиш таклиф қилинади. Ҳарбий фотограф Дэвид Коновер қизнинг гўзаллигига эътибор қаратиб, уни суратга тушишга таклиф қилади. Мэрилин ўйлаб ҳам ўтирмай, корхонадаги ишини ташлаб, яхши даромад келтирадиган фотосессияларда қатнаша бошлайди. Худди шу йили у Blue Book моделлик агентлиги билан шартнома имзолайди.

    Фото: Getty Images

    Аста-секин Мэрилин Монронинг ташқи кўриниши ўзгара бошлайди. У карьера зинапоясида юқорига кўтарилиш учун жозибадор образга эга бўлиши кераклигини тушунади. Шундай қилиб, жигарранг сочли қиздан малласоч соҳибжамолга айланади. Айтганча, мос рангни топиш учун визажист актрисанинг сочларини 12 мартадан кўпроқ сариқ рангга бўяган. Бироқ натижа шунга арзийди.

    Фото: Getty Images

    Янги Мэрилин Монро эътиборни тортмай қолмайди. Бир куни 20th Century Fox студияси раҳбари Бен Лён уни кўриб қолади ва кастингга таклиф қилади. Актриса, албатта, бу таклифни қабул қилади. Бундан ташқари, у доимо актрисалик карьерасини орзу қилганди. Машҳур кинокомпания билан ҳамкорлик қила бошлагач, исмини таниқли тахаллусга — актриса Мэрилин Миллер шарафига ўзгартиради. У янги исмга онасининг қизлик фамилиясини қўшишга қарор қилади.

    Узоқ кутилган омад

    Фото: Getty Images                                                                                                       

    Аввалига Мэрилин Монрога эпизодик ролларни таклиф қилишади, лекин у вақтини беҳуда сарфламайди. Машҳур малласоч ўжарлик билан рақс ва вокал билан шуғулланади, шунингдек, бошқа актёрлар ижроларини томоша қилиб, уларнинг ҳаракатларини нусхалайди. Натижа узоқ кутилмайди: 1947 йилда юлдуз “Хордаги қизлар” мусиқий фильмидаги биринчи асосий ролини ўйнайди. Аммо бундан кейин бошқа таклифлар тушмайди ва 20th Century Fox студияси ҳамкорликни тўхтатади. Бироқ тез орада Монрога бошқа кинокомпания Columbia Pictures қизиқиб қолади.

    Фото: Getty Images

    1950 йилда Мэрилин “Асфалтли чангалзор” фильмида кичик рол ўйнайди. Кейин у “Тундаги тўқнашув”, “Тақиллатмасанг ҳам бўлади”, “Севги уяси”, “Қандай қилиб миллионерга турмушга чиқиш керак” каби фильмларда иштирок этади. Аммо ҳақиқий машҳурлик унга “Жентлеменларга малласочлар ёқади” лентаси чиққандан кейингина келади. Тез орада юқори даражадаги лойиҳалар, жумладан, “Жаззда фақат қизлар”, “Еттинчи кун қичимаси” ва бошқа кўплаб лойиҳаларда иштирок этади.

    Фото: Getty Images

    Кўпчилик унинг экрандаги образига ўрганиб қолган, шунинг учун улар актрисани бошқа ролда тасаввур эта олмасди. Бироқ Мэрилиннинг ўзи жиддийроқ ролларни кутаётган эди. Бунинг ажабланарли жойи йўқ, чунки Монронинг IQ даражаси 168 балл бўлган. У нафақат ўқишни, балки китоб йиғишни ҳам яхши кўрарди. Шунга қарамай, режиссёрлар унинг истакларини эътиборга олмай, ўз фикрларида қолишади.

    “Голливуд бу — биргина ўпич учун 1 000 доллар, қалбингиз учун 50 сент тўланадиган жой”, — деб тан олган Мэрилин.

    Монронинг шахсий ҳаёти

    Фото: Getty Images

    Аммо машҳур актрисанинг шахсий ҳаёти ҳавас қиларли эмасди. Мэрилин Монро биринчи марта қўшниси Жеймс Дагертига турмушга чиқади. Ўшанда актриса атиги 15 ёшда эди ва бу никоҳ етимхонага қайтмаслигига имкон берарди. Бироқ уларнинг никоҳи бир неча йил давом этади холос. Догерти хотинининг мақсадларини қўллаб-қувватламагач, Монро бошқа ҳаётни танлашга қарор қилади.

    Фото: Getty Images

    Мэрилиннинг иккинчи эри бейсболчи Жо Ди Мажио эди. Бироқ тўйдан 9 ой ўтгач, эр-хотин ажрашишади. Ажрашишнинг сабаби актрисанинг ҳаддан ташқари рашки эди. Ди Мажио ҳис-туйғуларини жиловлай олмайди ва хотинига қўл кўтара бошлайди. 1955 йилда Монро драматург Артур Миллер билан муносабатларни қонунийлаштиради. Севгилиси учун актриса яҳудийликни қабул қилади, аммо бу никоҳ ҳам унга бахт келтирмайди. Мэрилин она бўлишни орзу қилган, аммо унинг барча уринишлари ҳомила тушиши билан якунланган. Бу муаммоларнинг барчаси эндометриоз — актриса азоб чеккан гинекологик касаллик туфайли юзага келган.

    Фото: Getty Images

    Мэрилин Монро кўплаб таниқли эркаклар билан ишқий муносабатда бўлади. Миш-мишларга кўра, у АҚШ президенти Жон Кеннеди билан ҳам яқин бўлган. Улар яширинча учрашиб юришади, аммо 1962 йилда уларнинг муносабатларига ҳеч ким шубҳа қилмай қўяди. Ўшанда актриса сиёсатчининг 45 ёши нишонланган кечада Happy Birthday, Mr. President қўшиғини куйлайди.

    Соғлиғи билан боғлиқ муаммолари ва сирли ўлими

    Фото: Getty Images

    Фарзандли бўлолмагани ва шахсий ҳаётидаги муваффақиятсизликлар нафақат Мэрилин Монро ҳаётида чуқур из қолдиради, балки руҳий муаммоларни ҳам келтириб чиқаради. Бу воқеаларнинг барчаси актрисанинг спиртли ичимликлар ва ноқонуний моддаларни истеъмол қилишга олиб келади. Бундан ташқари, Голливуд юлдузи дозани ошириб юборганидан кейин бир неча бор касалхонага ётқизилган. У, шунингдек, кучли дориларни ҳам қабул қилганди.

    “Биз унинг маникал-депрессив психоз касаллиги борлигини билардик, ҳозирда у биполяр деб аталади”, — дейди актрисанинг даволовчи шифокори Ҳайман Энгельберг.

    Монро руҳий саломатлиги билан боғлиқ муаммоларни енгиш учун курашади. Мэрилин ҳафтасига беш марта психиатр суҳбатига ташриф буюради, аммо яна бир асабий тушкунликдан сўнг уни Пейн Уитни психиатрия клиникасига ётқизишади.

    Фото: Getty Images

    Актрисанинг ишлаши тобора қийинлашади. У сценарийдаги сўзларини эслай олмасди, шунинг учун бир саҳнани бир неча марта суратга олишга тўғри келади. Бундан ташқари, ўша пайтда Мэрилин қаттиқ депрессияни бошдан кечиради. Буларнинг барчаси аянчли оқибатларга олиб келади.

    Фото: Getty Images

    1962 йил 4 августдан 5 августга ўтар кечаси Монро ўз ётоқхонасида қўлида телефон гўшаги билан ўлик ҳолда топилади. Экспертизга кўра, унинг ўлимига барбитуратнинг ортиқча дозаси сабаб бўлгани аниқланади. Бироқ ўз жонига қасд қилишнинг аниқ сабаблари ҳозиргача номаълум. Фитна назариётчилари Мэрилинни ўлдиришган деб ҳисоблашади. Бир версияга кўра, Кеннедилар оиласи улар ўртасидаги муносабатларни яширишни истаган. Бошқалар эса малласоч FBI ёки Марказий разведка бошқармаси буйруғи билан ўлдирилганига амин. Зўравонлик излари топилмаган бўлса-да, Мэрилин Монронинг ўлими сабаби ҳалигача ошкор этилмаган.

    07.08.2023, 10:36   Изоҳ (0)   30174
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жиноятчилар орасида катта бўлган, католик мактабида ўқиган, 5 марта оила қурган — Женнифер Лопес қандай қилиб дунё юлдузига айланди?

    04.08.2023, 11:35

    6 млн долларга келган Бейонсе, 100 та шахсий самолёт, 100 млн долларга тушган тўй — Ҳиндистондаги энг бой қизнинг тўйи қандай ўтди?

    05.08.2023, 10:35

    Голливудда ҳам непотизм: кино саноати қайси машҳур сулолалар қўлида эканини биласизми?

    07.08.2023, 09:35

    Instagram: Лифтда қамалиб қолган актриса, 400 млн сўмлик машина олган Мафтуна Шокирова, Алишер Файз билан ҳамкорликни тиклаган Паризода

    04.08.2023, 22:06

    Отаси машҳур бўлганини кўра олмаган, ҳарбий бўлиш насиб этмаган ва биринчи турмуши омадсизликка учраган Улуғбек Қодиров 40 ёшда (фото, видео)

    04.08.2023, 20:59

    Битта серия учун 37 минг доллар: Туркиялик актёр ва актрисалар сериалдаги иштироки учун қанча пул олади? 

    04.08.2023, 19:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Муҳташам дастурхон: султон Сулаймон саломатлиги ёмонлашишига қандай таомлар сабаб бўлган?

    Кино | 13 май, 14:55

    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади

    Реклама | 13 май, 15:00

    Тошкентда автобуслар тезкор ҳаракатланиши учун BRT йўлаги қурилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 май, 14:51

    Хитой бешинчи авлод J-20 қирувчисидан мингта ишлаб чиқариш ниятида. Экспертлар кузатувлари билан бўлишди

    Дунё | 13 май, 14:50

    “Манчестер Сити” янги мавсум учун уй либосини тақдим этди (фото)

    Спорт | 13 май, 14:45

    Зеленский Истанбулда фақат Путин билан учрашади — Украина президенти офиси

    Дунё | 13 май, 14:30

    Мбаппе ва “ПСЖ” ўртасидаги можаро кескин тус олди

    Спорт | 13 май, 14:02

    Google 10 йил ичида биринчи марта логотипини янгилади

    Дунё | 13 май, 13:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.