• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Жиноятчилар орасида катта бўлган, католик мактабида ўқиган, 5 марта оила қурган — Женнифер Лопес қандай қилиб дунё юлдузига айланди?

    Бир пайтлар Ғарб шоу-бизнеси Жей Лосиз мавжуд бўлганини бугунги кунда тасаввур қилиш жуда қийин, аммо бундай оламшумул машҳурлик учун курашиш керак эди. У тинимсиз меҳнати билан бу эътирофга сазовор бўлди.

    Бўлажак юлдузнинг болалик даври

    Фото: Getty Images

    Женнифер Лопез Нью-Йоркда камтарона пуэрто-риколиклар оиласида туғилган. Бўлажак юлдуз шаҳарнинг марказий қисмида эмас, балки энг жиноий ҳудудлардан бири — Бронксда ўсган. Лопеснинг ота-онаси шоу-бизнесдан узоқда бўлиб, отаси дастурчи бўлиб ишлаган, онаси эса болаларни тарбиялаш ва уй ишлари билан шуғулланган. Женнифер беш ёшидан бошлаб вокал ва рақс сабоқларини олишни бошлайди.

    “Болалигимданоқ қўшиқ айтиш, рақсга тушиш ва рол ўйнаш билан бирданига шуғулланишни хоҳлардим. Менга мусиқа олами кўпроқ ёқарди”, — дейди Лопес ўзи ҳақидаги ҳужжатли фильмда.
    Фото: Getty Images

    Юлдузнинг севимли машғулотлари рўйхати шу билан тугамайди — Жей Ло икки синглиси билан католик мактабида ўқиган, у ерда ҳам югуриш, гимнастика ва софтбол билан шуғулланган. Спорт унга нафақат идеал қоматга эришишга, балки чидамлиликни оширишга ёрдам берди. Бироқ энг қийин даврларда у учун машғулот эмас, балки хорда қўшиқ айтгани ва театр спектаклларида қатнашгани фойда беради. Қизнинг саъй-ҳаракатлари юқори баҳоланди — 16 ёшида у “Менинг жажжи қизим” фильмида суратга тушиб, кинода дебют қилади.

    Фото: Getty Images

    Гарчи дастлаб ота-онаси қизининг севимли машғулотини қўллаб-қувватлаган бўлса ҳам, унинг жиддийроқ касб танлашини хоҳлашади. Шундай қилиб, Женнифер ҳуқуқ факультетига ўқишга киради ва адвокат ёрдамчиси бўлиб ишлай бошлайди. Бироқ кўп ўтмай, ҳуқуқшунослик олами унга бегона эканлигини англайди ва ўқишни ташлаб кетади. Ота-онаси билан можародан сўнг, мустақил ҳаёт бошлашга киришади. Ижара пули учун тунги клубларда рақсга тушиши ва шубҳали лойиҳаларда иштирок этишига тўғри келади. Умуман пули бўлмаган пайтларда эса Лопес машғулот хонасида тунаб қолади.

    Актриса

    Фото: Getty Images

    Женнифер қийинчиликлардан қўрқмасди ва унинг қатъиятига фақат ҳавас қилиш мумкин. У бутун кунни рақс студиясида ўтказади, бу, албатта, ўз самарасини беради. Ўша пайтда юлдуз “Оклахома” каби мусиқий фильмларда ўйнай бошлайди. Танила бошлаган Лопес Бродвейнинг Golden Musicals of Broadway хорига таклиф қилинади.

    Шундан сўнг Жей Ло ҳаётида янги босқич бошланади: 1991 йилда у “Ёрқин ранглар” сериалида иштирок этади ва шундан сўнг у сериалларда рол ўйнай бошлайди. Гарчи ўша пайтда Лопесга юқори даражадаги лойиҳалар таклиф қилинмаган бўлса-да, у актрисалик карьерасини орзу қилар, орзуси сари ишонч билан ҳаракат қиларди.

    Фото: Getty Images

    Женнифер “Нигоҳдан ташқарида” фильмидаги иштироки учун 2 миллион доллар гонорар олган. Бундан олдин лотин америкалик биронта ҳам актриса бундай даромад билан мақтана олмасди.

    “Мен бу соҳадан узоқда ўсганман. Бутун умримни мени эшитишлари, кўришлари ва жиддий қабул қилишлари учун курашиб ўтказдим”, — дейди у.

    Айтганча, Женнифер ўзини нафақат актриса, балки продюсер сифатида ҳам синаб кўрмоқда. Лопес ҳозирда ўзи иштирок этаётган кўплаб кино лойиҳаларини яратиш устида ишламоқда.

    Хонанда

    Фото: Getty Images

    Ло қўшиқчи сифатида фақат 1999 йилга келибгина дебют қилади, аммо бу катта муваффақиятларга эришишига тўсқинлик қилмайди. Оn the 6 деб номланган биринчи альбоми (болалигида вокал мактабига борадиган метро йўналиши рақами) Billboard рейтингида 10-ўринни эгаллайди. If You Had My Love хити эса бир неча ҳафта давомида жаҳон чартларининг биринчи қаторида туради.

    Фото: Getty Images

    Икки йил ўтгач, қўшиқчи ўзининг иккинчи J.Lo номли альбомини чиқаради, буниси аввалгисидан ҳам машҳурроқ бўлади. Айтганча, юлдуз бир неча марта “Гремми” мукофотига номзод бўлган. Яккахон ижодидан ташқари, у бошқа санъаткорлар билан ҳамкорликдаги треклари билан ҳам мухлисларини хурсанд қилади. У жами 8 та альбом чиқарган.

    “Мен учун муваффақият бу — доимий эволюция, қулайлик зонасидан чиқиш ва янги нарсалар устида ишлаш”, — дейди Лопес.

    Саҳнада Женнифер нафақат ўзининг хитларини ижро этади, балки ҳақиқий шоу ҳам намойиш этади — бунинг тасдиғи унинг Super Bowl 2020 даги чиқишидир.

    Ишбилармон аёл

    Фото: Getty Images

    Женнифер Лопез банд бўлишига қарамай, муваффақиятли ишбилармон аёл ҳамдир. У аксессуарлар, кийим-кечак ва парфюмерия ишлаб чиқарадиган JLo by Jennifer Lopez компаниясига эгалик қилади. Юлдуз, шунингдек, ўзининг косметик брендига ва Калифорнияда жойлашган Madre’s ресторанига эга. Бу йил эса ижрочи Delola коктейлларининг янги брендини тақдим этди.

    Фото: Getty Images

    Женнифер Лопеснинг шахсий ҳаёти

    Карьераси билан бир қаторда Женнифернинг шахсий ҳаёти ҳам тўхтаб қолгани йўқ — у тўрт марта турмушга чиқади. Унинг биринчи эри официант Охани Ноа эди, юлдуз уни Майами ресторанида учратган. 1998 йилда тўйдан кейин бир йил ўтмай жуфтлик ажралишга қарор қилади. Уларнинг ажрашиши кучли жанжал билан тугайди. Охани собиқ рафиқасидан биргаликдаги ҳаётлари ҳақидаги китоб учун 5 миллион доллар талаб қилади. Женнифер унга қарши даъво қўзғатади, чунки Ноа юлдуз билан никоҳи ҳақида гапириш тақиқланган келишувни бузганди.

    Фото: Getty Images

    Лопеснинг иккинчи турмуш ўртоғи раққос Крис Жадд бўлиб, уларнинг тўйи 2001 йилда бўлиб ўтган. Севишганлар ўртасидаги муносабатлар Love Don’t Cost a Thing клипи суратга олинаётганда пайдо бўлади. Бироқ уларнинг бахти узоққа чўзилмайди — 2002 йилда эр-хотин ажрашиш ҳақида эълон қилишади. Ажралиш сабаби журналистларнинг диққат-эътиборида бўлиш эди, Крис бунга чидай олмайди. Жей Ло уларнинг шахсий ҳаёти тафсилотларини овоза қилмаслиги учун Крис Жаддга тахминан 18 миллион доллар тўлайди.

    Фото: Getty Images

    2004 йилда машҳур қўшиқчи Марк Энтони билан турмуш қуради. Бу никоҳдан эр-хотиннинг икки фарзанди — эгизаклар Эмма ва Макс дунёга келади. Бироқ ўн йил ўтгач улар муносабатларга чек қўйишга қарор қилишади. Лопез ажралишнинг ташаббускори бўлганини тан олади, аммо ажралиш унинг учун жуда қийин эди.

    “Мен ҳеч қачон кўзим ости кўкарган ёки шишган лаб билан кўринмаганман, лекин зўравонликни ақлий, ҳиссий, оғзаки шаклда ҳис қилганман”, — дейди хонанда.
    Фото: Getty Images

    Учинчи ажралишдан сўнг Женнифер Лопез бейсболчи Алекс Родригес билан учраша бошлайди. Хонанда спортчига турмушга чиқишга тайёргарлик кўраётган эди, аммо 2021 йилда севишганлар тўрт йиллик муносабатлардан кейин ажралишади.

    Фото: Getty Images

    Бен Аффлек билан муносабатлари қандай?

    Женнифер Лопез ва Бен Аффлек 2002 йил июль ойида улар бош ролни ижро этган “Жижли” ромкомида танишган. Ва ўша йилнинг октябрь ойида юлдузлар ҳамкорликни давом эттирди — Бен Жей Лонинг Jenny from the Block қўшиғи клипида суратга тушади. Уларнинг муносабатлари тез ривожлана бошлайди, бир йил ўтгач, 2003 йилда Бен севгилисига турмуш қуришни таклиф қилади. Бироқ юлдузли тўйдан бир кун олдин бутун дунё эр-хотиннинг кутилмаган ажралиши ҳақида хабар топади.

    Фото: Getty Images

    17 йил давом этган айрилиқдан сўнг 2021 йилда уларнинг муносабатлари янги иштиёқ билан авж олади. Бу вақтга келиб, Женнифер ва Бен аллақачон оилавий ҳаётнинг мустаҳкам тажрибасига эга эди ва улар бирга бўлишни хоҳлашларини аниқ билишарди. 2022 йилнинг ёзида юлдузлар Лас-Вегасда яширинча никоҳдан ўтади, кейинроқ барча дўстлари ва танишлари таклиф қилинган ажойиб маросим ўтказишади. Айтганча, тўй Аффлекнинг Жоржия штати Рисеборо шаҳридаги уйида бўлиб ўтади.

    Фото: Getty Images

    Сўнгги пайтларда тармоқдаги юлдузли жуфтлик атрофида миш-мишлар доимий равишда тарқалмоқда. Миш-мишларга кўра, эр-хотин ажралиш арафасида. Гап шундаки, бир неча марта уларнинг жанжаллашаётганини кўришган. Аввалига Женнифер ва Бен “Грэмми” маросимида жанжаллашиб, бир оздан кейин машинада ҳамманинг кўз олдида уришишган. Лопес ҳатто ажралиш бўйича адвокатга ҳам мурожаат қилади. Бироқ сал олдин улар тўйларининг бир йиллигини нишонлаш учун ресторанга боришгани маълум бўлди.

    Фото: Getty Images
    04.08.2023, 11:35   Изоҳ (0)   28809
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Умр йўлдошининг ўлимидек оғир жудоликни бошдан кечирган Голливуд юлдузлари (фото) 

    03.08.2023, 09:30

    Иккинчи дубль: ижодий танаффусдан сўнг кинодаги карьерасига қайтиши биланоқ томошабинларни ҳайратда қолдира олган юлдузлар (фото) 

    04.08.2023, 10:35

    Instagram: Шаҳло Зоирова хонадонида меҳмондорчилик, Даврон Кабулов янги бизнес бошлади, Дилноза Кубаевадан ҳиндча рақс 

    03.08.2023, 22:07

    “Шерали Жўраевнинг ўғли бўлсам ҳам контракт тўлаш учун ишлаганман”. 6 йилга “запрет”га тушган ва шахсий ҳаётини сир тутадиган Зоҳиршоҳ Жўраев 33 ёшда (фото, видео)...

    03.08.2023, 19:50

    Қора рўйхат: Кембриж герцогиняси Кейт Миддлтонга нега картошка истеъмол қилиш тақиқланган? 

    03.08.2023, 15:35

    Америкалик хонанда Тейлор Свифт гастролида ишлаётган жамоасига 55 млн доллар тўлади 

    03.08.2023, 14:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил ҳарбийлари ёрдам марказларида яна 23 нафар фаластинликни ўлдирди

    Дунё | 15 июн, 20:06

    Расман. Женнаро Гаттузо — Италия терма жамоаси бош мураббийи

    Спорт | 15 июн, 20:03

    “Барселона” Клублар ўртасидаги ЖЧда “Леон”нинг ўрнига қатнашиш учун FIFA’га илтимос билан чиқди

    Спорт | 15 июн, 18:44

    “Толибон” 40 ёшгача бўлган аёлларга Термиздаги бозорга боришни тақиқлади

    Дунё | 15 июн, 18:20

    Клублар ўртасидаги ЖЧ бошланди: қайси жамоалар иштирок этади, ўйинлар қаерда бўлиб ўтади ва мукофот пули қанча?

    Спорт | 15 июн, 16:58

    Бухорода ҳам ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади

    Ўзбекистон | 15 июн, 16:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.