Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрига келгач, туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилган. Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар жадал ривожланиб, ҳар икки мамлакат стратегик шериклиги изчил мустаҳкамланаётгани мамнуният билан қайд этилган.
“Савдо, саноат, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт соҳаларида ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорлик кенгайиб бораётгани таъкидланди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашган, бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиққан.
Бугун, 4 август куни Туркманистон пойтахтида Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон президентларининг уч томонлама саммити бўлиб ўтади. Тадбирлар давомида минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилади.
Изоҳ (0)