Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрига етиб борди, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.
![](/static/2023/05/Fozilbek/533ea92c-6c81-f912-7be7-e9e944548f14_lists_slider_6533.jpg)
Аэропортда Ўзбекистон президентини туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.
![](/static/2023/05/Fozilbek/eed26998-f6be-eeb7-e200-4b2dd70cde45_lists_slider_6533.jpg)
Бугун, 4 август куни Туркманистон пойтахтида Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон президентларининг уч томонлама саммити бўлиб ўтади.
![](/static/2023/05/Fozilbek/d8bf9e51-e382-5ec4-3e79-74697c0477a7_lists_slider_6533.jpg)
![](/static/2023/05/Fozilbek/86fe7881-efb8-ff9a-104e-9d99ddbf5d3e_lists_slider_6533.jpg)
Тадбирлар давомида минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилади.
- Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов 2022 йил июль ойида Ўзбекистонга давлат ташриф буюрганди.
- Ўшанда у Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида “Кўксарой” қароргоҳининг Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт эккан.
- Октябрь ойида бўлса, Ўзбекистон президенти Туркманистонга борган ва Сердар Бердимуҳамедов ҳамроҳлигида Ашхободда “Тошкент” боғининг тантанали очилиш маросимида иштирок этганди.
Изоҳ (0)