Россия 2023 йилга мўлжалланган мудофаа харажатларини икки бараварга ошириб, 100 миллиард долларга етказди, бу барча ҳукумат харажатларининг учдан бир қисмини ташкил этади.
Reuters агентлиги, 2023 йилнинг биринчи ярмида Россия мудофаа учун аввал режалаштирган 4,98 триллион рублдан (54 миллиард доллар) 12 фоиз кўпроқ, яъни 600 миллиард рубль ошиқроқ сарфлаганини хабар қилди.
Агентлик хабарида айтилишича, ҳарбий харажатларнинг ошиши Россиянинг саноат ишлаб чиқариши кўтарилаётгани ҳисобидан қопланмоқда, бироқ аллақачон 28 миллиард долларга яқин бюджет тақчиллигига олиб келди. Экспорт тушумларининг камайиши вазиятни янада оғирлаштиради, дейилади хабарда.
Кеча Украина бош вазири Денис Шмигал мамлакат қўшинларининг йиллик харажати 2 триллион гривнага (деярли 55 миллиард доллар) тенг эканини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда давлат ҳамкорларнинг молиявий кўмаги, шунингдек, грант ва кредитлар ҳисобидан ўзини ушлаб турибди.
Изоҳ (0)