• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Иккинчи дубль: ижодий танаффусдан сўнг кинодаги карьерасига қайтиши биланоқ томошабинларни ҳайратда қолдира олган юлдузлар (фото)

    Мухлислар қалбини қайта забт эта олган машҳурлар ҳақида маълумот берамиз. Гап томошабинлар ишончини оқлаган ва иккинчи имконият ҳуқуқидан муваффақиятли фойдаланганлар ҳақида бормоқда.

    Марлон Брандо

    Фото: Getty Images

    Марлон Брандо — ўтган асрнинг энг муваффақиятли америкалик актёрлардан бири бўлиб, Ал Пачино ва Роберт Де Ниро каби бугунги буюк актёрлар унинг ижодидан сабоқ олишган. Кўплаб томошабинлар уни Теннесси Уильямснинг “Орзу трамвайи” спектаклидаги Стенли Ковалский роли билан эслашади. Унинг қаҳрамони гарчи ижобий бўлмаса-да, ақлдан озган эркакларга хос жозибага эга эди.

    Фото: Getty Images

    1972 йилда у ўзининг ижодий йўли учун энг зиддиятли ва энг эсда қоларли ролга эга бўлди. Копполанинг “Чўқинтирган ота” асарида у гангстерлар оиласи бошлиғи Дон Вито Корлеоне образини ажойиб тарзда гавдалантирган.

    Фото: Getty Images

    Қизиғи шундаки, дастлаб Paramount киностудияси Брандони суратга олиш ишларига жалб этишдан қатъий бош тортган. Ўша пайтга қадар у ўзининг қўпол феъл-атвори ва спиртли ичимликлар билан боғлиқ муаммолари билан машҳур эди. Аммо бошқа санъаткорлар иштирок этган актёрлик имтиҳонларидан сўнг, бу ролни Брандодан яхшироқ ҳеч ким уддалай олмаслиги барчага, жумладан, киностудия раҳбариятига ҳам аён бўлади.

    Фото: Getty Images

    Эминем

    Фото: Getty Images

    Оқ танли америкалик рэпер янги аср арафасида мусиқа соҳасида ҳақиқий портлаш қилди. Аммо унинг машҳурликкача бўлган йўли осон кечмаган. У Детройтдаги омади юришмаган афро-америкаликлар маҳалласида ўсган ва доимий равишда маҳаллий безорилар томонидан нишонга олинган. 13 ёшида у рэп ёзишни, баттлларда қатнашишни бошлайди. Лекин профессионаллар унинг уринишларини масхара қилишади, бу соҳада ҳеч нарсага эриша олмаслигини қўпол сўзлар билан тушунтиришади. Ўша пайтда рэп фақат қора танли ижрочиларнинг касби эди. Ва бу муҳитда оқ танли малласоч йигитни тасаввур қилиш қийин эди. Аммо ностандарт рэп мусиқачисининг истеъдоди, ёнаётган кўзлари ва жасоратли чидамлилиги билан аста-секин келажакдаги юлдузнинг қора танли тенгдошларини ва кейинчалик бутун дунёни забт этади.

    Фото: Getty Images

    Рэпернинг дебют альбоми (Infinite) 1996 йилда чиқади ва иккинчи альбомидан кейин (Slim Shady) Эминем таниқли продюсер Др. Дре билан шартнома имзолайди. Унинг долзарб ва самимий сўзлари авлод мадҳиясига айланади, унда рэпер ирқий камситиш, зўравонлик, гиёҳвандлик, оилавий низолар муаммоларини кўтаради; хафа бўлганини ва безовталанишини ҳиссий ва жасорат билан эълон қилади. Унинг “пастдан” машҳурлик чўққисига олиб борган ижодий йўлининг акси “8 миля” фильми бўлиб, унда рэпер асосий ролни ўйнаган. Ҳатто ташқи шароитлар ҳам мусиқачи учун бешикка айланган муҳитдан нусха кўчиради (фильм Детройтда бўлиб ўтади). Фильм саундтреки қилиб Lose Yourself композицияси танланади — бу рэпер ижодидаги энг муҳим қўшиқлардан биридир.

    Фото: Getty Images
    Фото: Getty Images

    2013 йилда Эминем ижодида танаффус қилишни хоҳлайди: “Агар ўшанда кетмаганимда, ўзимдан чарчаган бўлардим. Ҳар доим диққат марказида бўлишни ёқтирмайман”. Аммо тўрт йил ўтгач, у ҳаммани ўзи ҳақида ўйлашга мажбур қилади. Аввало у Беёнcе, Эд Ширан, Алиша Кис, Пинк, Кайлани, Phresher, Cкулер Грэй ва Х Амбассадорс иштирокидаги янги Revival (Revival) альбомини чиқаришга тайёрланаётганини маълум қилади. Шу билан бирга, рэпер Дональд Трамп сиёсатини очиқдан очиқ танқид қилувчи ролик чиқаради. Икки ой ичида уни 41 миллиондан ортиқ киши томоша қилган. 2018 йилда Эминем Framed қўшиғи учун клип ишлайди, бу аслида даҳшатли қисқа метражли фильмдир. Унинг кўришлар сони 29 миллиондан ошади.

    Фото: Getty Images

    Шубҳасиз, рэпернинг ижоди ҳали ҳам долзарб бўлиб, тобора кўпроқ янги мухлисларга эга бўлмоқда.

    Фото: Getty Images

    Вайнона Райдер

    Фото: Getty Images

    Вайнона Райдер — ўтган асрнинг 90 йилларида Голливудни забт этган америкалик актриса. Унинг қаҳрамонлари катта кўзлари билан қараб турадиган доимо сирли қизлардир. Болалигида у ўзининг ўғил болаларча калта сочлари ва ингичка қомати билан тенгдошларидан жуда фарқ қилар эди, бунинг учун у кўпинча масхара объектига ҳам айланади. Вайнона 12 ёшидан бошлаб Сан-Франсискодаги Америка консерваторияси театрида актёрлик дарсларига қатнай бошлайди ва уч йилдан сўнг Девид Зельцернинг “Лукас” фильмида дебют ролини ўйнайди. Актрисанинг энг яхши вақти Тим Бертон билан танишиш ва 1988 йилда унинг “Битлжус” фильмидаги иштироки эди.

    Фото: Getty Images

    Икки йил ўтгач, режиссёр уни яна ўзининг янги лойиҳасига таклиф қилди, бу нафақат машҳурлик келтиради, балки актрисанинг шахсий ҳаётига ҳам таъсир қилади. Жонни Депп “Эдвард қайчиқўл” фильмида унинг партнёри бўлади ва ёшлар ўртасида романтика бошланади.

    Фото: Getty Images

    Кейинчалик актрисанинг ҳаётида қора чизиқ бошланади. Унинг иштирокидаги фильмлар бирин-кетин муваффақиятсизликка учрайди. Вайнона Райдер ва Ричард Гирнинг “Нью-Йоркдаги куз”даги актёрлик дуэти “Олтин малина”га муносиб кўрилади. “Зўраки миллионер” фильмидаги роли ҳам энг ёмон актёрлик иши учун номинацияга сазовор бўлади. Профессионал соҳадаги муваффақиятсизликлар фонида, актриса дўкондаги ўғрилик учун ҳибсга олинади. Унинг сумкасидан жами 4 500 долларлик 20 та буюм, шунингдек, фақат рецепт бўйича сотиладиган, камёб дори топилади. Суд актрисани айбдор деб топиб, уни жамоат ишларига ва 20 минг доллар жаримага ҳукм қилади. Бу жараёнларнинг барчаси актрисанинг карьерасига таъсир қилади. Бир неча йил давомида у кино саноатидан бутунлай ғойиб бўлиб, кейинчалик ўртамиёна лойиҳаларда пайдо бўлишни бошлайди.

    Фото: Getty Images
    Фото: Getty Images

    Аронофскининг “Қора оққуш” (2010) фильмидаги иккинчи пландаги роли эсда қоларли бўлди, фильмда Вайнона ҳаётини саҳнасиз тасаввур қила олмайдиган кекса ва асабий балет примаси сифатида пайдо бўлади. Актриса бундай ролга эга бўлганидан жуда хурсанд эди.

    Фото: Getty Images

    Аммо Винона Райдернинг ҳақиқий қайтиши 2016 йилда “Ажабтовур ишлар” фильмининг чиқиши билан юз беради. Фильм ҳам танқидчилар, ҳам томошабинлар томонидан юқори баҳоланади ва Экран актёрлари гилдиясининг “Драма сериалидаги энг яхши актёрлар” мукофотига сазовор бўлади.

    Фото: Getty Images

    Сўнгги пайтларда актриса тобора кўпроқ қизил гиламда пайдо бўлишни ва ўзини эслатишни бошлади.

    Жейсон Мамоа

    Фото: Getty Images

    Кино саноатига энг кучли қайтиш Жейсон Момоа билан юз берган. Актёр Гавайи оролларининг пойтахти — Гонолулу оролида туғилган, унинг томирларида гавайи, немис, ирланд ва ҳинд қони оқади. Актёр ёшлигидан спортни яхши кўрарди, бунинг натижасида у мушакдор йигитга айланди. 1998 йилда япон дизайнери Такео Кобаяши Жейсонга эътибор қаратади. Бўлажак актёр сёрфер дўконида ярим кун ишлаш билан бирга ўзини моделликда ҳам синаб кўрди. Бир йил ўтгач, актёрлик карьераси бошланди. Ва дарҳол машҳурликка эришди.

    Фото: Getty Images

    “Малибу қутқарувчилари”дан кейин актёр катта лойиҳаларда унчалик кўп қатнашмайди, шунинг учун ундаги ўзгаришлар 4 йил ўтгач, “Юлдузли дарвоза: Атлантида” сериали бошланиши билан сезиларли бўлди.

    Фото: Getty Images
    Фото: Getty Images

    Аммо энг таниқли ва асосий роль ҳали олдинда эди. Жейсонни Дотракининг даҳшатли раҳбари сифатида дунёга машҳур қилган роль — “Тахтлар ўйини”даги Кҳал Дрого бўлди. Энди актёр нафақат экранда қаттиққўл жангчи ва супер қаҳрамонлар образларини ўзида мужассам этган, балки ҳаётда ҳам уларга ўхшаб борарди. Икки метргача бўлган бўйи, бақувват мушаклари, узун сочлари, қошларини кесиб ўтган чандиқ ва татуировка қилинган танаси — замонамиз Викингига қиёсланди.

    Фото: Getty Images
    Фото: Getty Images

    2018 йилда “Аквамен” фильмининг биринчи қисми премьераси бўлиб ўтади (иккинчиси 2023 йилга режалаштирилган), унда Жейсон ўз халқини бошқариш учун ажойиб кучга эга бўлган Атлантис сувости салтанатининг вориси ролини ўйнайди.

    Фото: Getty Images
    04.08.2023, 10:35   Изоҳ (0)   6248
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Умр йўлдошининг ўлимидек оғир жудоликни бошдан кечирган Голливуд юлдузлари (фото) 

    03.08.2023, 09:30

    Instagram: Шаҳло Зоирова хонадонида меҳмондорчилик, Даврон Кабулов янги бизнес бошлади, Дилноза Кубаевадан ҳиндча рақс 

    03.08.2023, 22:07

    “Шерали Жўраевнинг ўғли бўлсам ҳам контракт тўлаш учун ишлаганман”. 6 йилга “запрет”га тушган ва шахсий ҳаётини сир тутадиган Зоҳиршоҳ Жўраев 33 ёшда (фото, видео)...

    03.08.2023, 19:50

    Қора рўйхат: Кембриж герцогиняси Кейт Миддлтонга нега картошка истеъмол қилиш тақиқланган? 

    03.08.2023, 15:35

    Америкалик хонанда Тейлор Свифт гастролида ишлаётган жамоасига 55 млн доллар тўлади 

    03.08.2023, 14:35

    DJ Пилигрим умуртқа поғонасидаги чуррадан йога ёрдамида тузалгани ва онаси учун институтда ўқигани ҳақида сўзлаб берди 

    02.08.2023, 18:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.