Америкалик хонанда ўзининг Тhе Eras Тоur гастрол сафарида ўзига ҳамроҳлик қилган жамоага 55 миллион доллар тўлади. Бу ҳақда “Korrespondent.net” хабар бермоқда.
Хонанда раққосалар, монтаж бўйича мутахассислар, овоз операторлари, ёрдамчилари ҳамда юк машиналари ҳайдовчиларига шунча пул ажратган. Маълум қилинишича, 50 нафар юк машинаси ҳайдовчиси 100 минг доллардан пул олган.
Свифт Калифорниядаги SoFi стадионида 70 мингдан ортиқ мухлиси олдида чиқишдан олдин ижодий жамоасига пул тарқатган.
Шу тарзда Тейлорнинг гастрол сафари тарихдаги энг кўп даромад келтирган тур номига номзодлик қилмоқда. Гастрол сафарлари ярим миллиард доллардан кўпроқ даромад келтирган.
Хонанданинг шоусига бошқа юлдузлар ҳам ташриф буюрган. Уларнинг орасида Дрю Бэрримор, Кара Делевин, Жиджи Хадид, Селена Гомес, Эмма Стоун ва Риз Уизерспун ҳам бор.
Изоҳ (0)