• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Умр йўлдошининг ўлимидек оғир жудоликни бошдан кечирган Голливуд юлдузлари (фото)

    Юлдузлар ҳам шон-шуҳрат, бойлик ва машҳурлигига қарамай, оддий одамлар каби шахсий фожиалардан ҳимояланишмаган. Бир кун ичида юз берган даҳшатли зарба уларнинг мукаммал кўринадиган ҳаётини бутунлай ўзгартириши мумкин.

    Жон Траволта ва Келли Престон

    Фото: Getty Images

    Жон Траволтанинг шахсий ҳаёти бахтсизликларга тўла кечди. Актёрнинг биринчи муҳаббати Диана Хайланд кўкрак саратонидан вафот этади. Жон унинг ўлимини жуда қаттиқ қабул қилади. Келли Престон билан турмуш қурганда эса уни навбатдаги фожиа кутаётган эди. Улар бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган 16 ёшли ўғли Жеттни дафн этишади — ўғли эпилепсия туфайли ваннага бошини уриб олиши оқибатида дунёдан кўз юмади. Эр-хотин учун ўғлининг ўлими даҳшатли зарба бўлади, улар узоқ вақтгача оммага кўриниш бермайди. Аммо кейинчалик хушхабар билан қайтишади — Келли ҳомиладорлигини эълон қилади. Бироқ 2018 йилда Келлига кўкрак саратони ташхиси қўйилади, актриса икки йилдан кейин вафот этади.

    Мишель Уильямс ва Хит Лежер

    Фото: Getty Images

    Бир қарашда Мишель Уильямс ва Хит Лежер ҳамма нарсага эга бўлган мукаммал жуфтликдек туюларди. Иккаласи ҳам ёш ва машҳур, севимли қизини биргаликда тарбиялашарди.

    Лежер ва Уильямс 2005 йилда “Букри тоғ” фильмининг суратга олиш жараёнида танишган ва бир кўришдаёқ бир-бирини севиб қолишган. Суратга олиш жараёни тугаганидан кўп ўтмай, жуфтлик Бруклинда яшай бошлайди. Аммо 2006 йилга келиб ўртадаги муносабатлар ўзгаради — Лежер депрессияни енгиш учун тунги базмларда кўп вақт ўтказар, гиёҳвандликка берилиб кетганди.

    Уильямс ва Лежер ажралишига сабаб бир-бирини севмай қолгани эмас, балки Уильямс Лежернинг қилиқларига чидай олмагани учунлиги айтилади. Хит ўз уйида жонсиз ҳолда топилганида Мишель ўта оғир тушкунликка тушади. Ўлим сабаби кучли дори воситалари дозасини ошириб юбориш натижасида келиб чиққан заҳарланиш эди.

    Севгилиси вафотидан кейин Уильямс икки марта турмушга чиқади. Иккинчи турмушидан унинг икки фарзанди бор.

    Мерил Стрип ва Жон Казале

    Фото: Getty Images

    Жон Казале Мерил Стрипнинг биринчи муҳаббати ҳисобланади. Улар танишганда Казале аллақачон жуда машҳур эди, Мерил эса эндигина шон-шуҳрат чўққисига чиқа бошлаганди. Казале Мерил билан бирга бўлиш учун хотини билан ажрашмоқчи эди. Аммо тақдир уларга синов ҳозирлаб қўйганди — актёрга саратон ташхиси қўйилади.

    Казале ҳаётининг сўнгги ойларини Стрип билан касалхонада ўтказади. “Мен унинг ёнида бўлсам-да, ўлими яқинлашиб қолганини сезмадим. У ҳаётдан кўз юмганда ўзимни йўқотиб қўйдим”, — дейди Стрип. Оғир зарбага қарамай, Мерил яшаш учун куч топади. Севгилиси вафотидан олти ой ўтгач, Дон Гаммер билан танишади. Ҳозирда у билан 44 йилдан бери бахтли яшаб келмоқда.

    Элизабет Тейлор ва Майкл Тодд

    Фото: Getty Images

    Майкл Тодд Элизабет Тейлорнинг ажрашишга улгурмаган ягона эри бўлган. Актриса 24 ёшида продюсерга турмушга чиқади. Турмуш ўртоғи ундан 23 ёш катта эди, бу турли миш-мишларга сабаб бўлади. Жамоатчилик танқидига қарамай, жуфтлик чинакамига бахтли эди. Баъзилар ҳатто Элизабет ҳеч қачон бунчалик  порлаб турмаганлигини айтишади. Бироқ бир неча ой ўтгач, Майкл Тодд самолёт ҳалокатида вафот этади. Айрилиқ қанчалик оғир бўлишга қарамай Тейлор эрини дафн этгач, кўп ўтмай оилавий дўсти Эдди Фишерга турмушга чиқади.

    Лиам Нисон ва Наташа Ричардсон

    Фото: Getty Images

    Наташа Ричардсон Лиам Нисоннинг биринчи ва ягона рафиқаси бўлиб қолди. 2009 йилда у ўғли билан Канададаги чанғи курортида дам олаётган эди. Наташа чанғи учаётиб йиқилиб тушса-да, тиббий ёрдамдан бош тортади — жароҳатини енгил деб ўйлайди. Афсуски, жароҳат у ўйлагандан ҳам хавфлироқ бўлиб чиқади. Ричардсон касалхонага борганида кеч бўлганди. Бошдан олинган жароҳатларда вақт муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.

    Фожиадан икки кун ўтгач, Нисон хотинини аппаратдан узиб қўяди. У ва рафиқаси агар улардан бири вегетатив ҳолатда бўлса, қурилмадан узиб қўйишлари ҳақида келишиб олишганди. Орадан йиллар ўтган бўлса-да, актёр Наташанинг йўқлигига ҳали ҳам ишонолмаслигини айтади. Рафиқаси вафотидан кейин Нисон қайта турмуш қурмади. Бундан ташқари, сўнгги 14 йил ичида унинг биронта ҳам севгилиси бўлмаган.

    Патрик Суэйзи ва Лиза Ниеми

    Фото: Getty Images

    ​Патрик Суэйзи 16 ёшли Лиза Ниемини биринчи марта кўрганида 20 ёшда эди. Актёрнинг айтишича, уни биринчи кўргандаёқ севиб қолган. Эр-хотин 34 йил давомида — актёрнинг вафотигача бирга бўлишади. Суэйзи 2009 йилда ошқозон ости бези саратонидан вафот этади. Эрининг ўлимидан сўнг, Лиза Алберт Деприско билан танишади. Деприско уни қўлини сўрайди, тўйга бир ой қолганда Ниеми марҳум эрини тушида кўради. Шу йўл билан эри унга розилигини бериб, яшашда давом этишга руҳлантирганини айтади.

    Пирс Броснан ва Кассандра Харрис

    Фото: Getty Images

    Жеймс Бонд фильми актёри Пирс Броснан ва унинг экрандаги севгилиси Кассандра Харрис ҳақиқий ҳаётда ҳам яқин эди. Жуфтлик 1980 йилда турмуш қуради, актёр рафиқасининг икки фарзандини ўзиникидек тарбиялайди, кейинчалик ўзлари ҳам фарзандли бўлишади. Бироқ Харрисга тухумдон саратони ташхиси қўйилади. Броснан саккизта операция, кимётерапия ва холистик терапия пайтида рафиқаси билан бирга бўлади, лекин унга ҳеч нарса ёрдам бермайди. Кассандра 1991 йилда 43 ёшида дунёдан кўз юмади. Онасининг тақдири қизида ҳам такрорланади, у ҳам 41 ёшида тухумдон саратонидан вафот этади. Хотинининг ўлимидан 10 йил ўтгачгина Броснан қайта турмуш қуради.

    03.08.2023, 09:30   Изоҳ (0)   13632
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    100 билан юзлашганлар: Қироллик оилаларининг узоқ умр кечираётган вакиллари (фото)

    01.08.2023, 20:35

    Шаҳзода Гарри ва Меган Марклнинг молиявий аҳволи қандай? Нега ҳамма улар банкротлик ёқасида экани ҳақида гапирмоқда?

    01.08.2023, 18:51

    Машҳур фильмларнинг тасаввурга сиғдириб бўлмайдиган кадр орти сирлари (фото)

    02.08.2023, 20:50

    Африкалик Помпадур хоним: соч турмаги ва ёрқин либослари сабаб энг кўп кўзга ташланадиган биринчи хонимнинг гардероби қандай кўринишга эга?

    02.08.2023, 17:35

    DJ Пилигрим умуртқа поғонасидаги чуррадан йога ёрдамида тузалгани ва онаси учун институтда ўқигани ҳақида сўзлаб берди 

    02.08.2023, 18:38

    Маҳоратда Голливуд юлдузлари билан беллаша оладиган мафтункор ҳинд актрисалари (фото)

    02.08.2023, 14:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ашраф Ҳакими 15 йилга қамалиши мумкин

    Спорт | 2 август, 12:09

    K-pop юлдузлари ва корейс актёрларининг энг қиммат автомобиллари

    Шоу-бизнес | 2 август, 11:55

    Тошкентдан Чорвоққа янги автомобиль йўли қурилади

    Ўзбекистон | 2 август, 11:49

    АҚШ ва НАТО Украинага қурол етказиб беришнинг янги механизмини яратмоқда

    Дунё | 2 август, 11:35

    “Реал” Мбаппенинг ўринбосари ким бўлиши борасида бир қарорга келмаган

    Спорт | 2 август, 11:20

    Японияда ҳалок бўлган аёлнинг жасади Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 2 август, 11:15

    Турк сериаллари юлдузларининг рашкчи турмуш ўртоқлари туфайли юзага келган можаролар

    Кино | 2 август, 10:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.