Олий судга даъвогар сифатида келган 66 ёшли эркак кутиш залида вафот этди. Бу ҳақда “Дарё”га Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Абидов хабар берди.
Маълум қилинишича, 3 август куни 1957 йилда туғилган фуқаро М.А. Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясида соат 9:15 га тайинланган суд мажлисига даъвогар сифатида келган.
Суд мажлиси ўз вақтида бошланган бўлиб, суд мажлиси котиби тарафларни суд залига таклиф этиш учун кутиш хонасига чиққанида М.А. бехуш ҳолда ётганини кўрган. Шу заҳоти барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилиб, шошилинч тез тиббий ёрдам ходимларига хабар берилган. Ҳодиса жойига зудлик билан етиб келган тиббиёт ходимлари томонидан М.А. ҳаётдан кўз юмгани аниқланган.
Тиббиёт ходимлари берган бирламчи хулосага асосан фуқаро М.А.нинг ўлимига ўткир юрак етишмовчилиги сабаб бўлган.
Изоҳ (0)